Сувда эрувчи витаминлар.
В1 гиповитаминоз организмни витамин В1 га эҳтиѐжини оширувчи маҳсулотлардан
углеводларни, айниқса тозаланганларини кўп истеъмол қилишда, овқат маҳсулотларида
витамин В1 га карши омиллар (чой, кофе, қора смородина) бўлганда ривожланади.
Овқатланишнинг сурункали бузилишига дучор бўлган болаларда гиповитаминоз В1 яққол
ривожланади.
Тиамин гиповитаминози нерв тизимининг турли бузилишларида намоѐн бўлади.
Меъда ичак йўли фаолиятидан шикоятлар бўлади: иштаҳа йўқлиги, кўнгил айниши,
ич котиши, тил кизил рангда, қуруқ, сўрғичлари билинмайдиган бўлади. Юрак ритми ўзгаради, артериал босим пасаяди, руҳий ҳолат бузилади.
Ёш болаларда гипертензия, ѐмон уйқу, мушак таранглиги, безовталик кузатилади. Организм қаршилигининг пасайиши натижасида юқумли касалликлар, пиодермия кузатилади.
Витамин В2 - рибофлавин. Рибофлавин оралиқ тўқима алмашинувида водородни
субстратдан акцепоторгача ташийди. Рибофлавин алмашинуви овқат таркибидаги оқсилга
боғлиқ. Оқсил кам миқдорда бўлса, у тўқималарда кам ушланиб, организмдан тез чиқиб кетади.
Рибофлавин табиатда кенг тарқалган. Ҳусусан, қизил ва тўқ сариқ рангли маҳсулотларда кўп миқдорда, шунингдек ҳамиртуруш, гўшт, тухум сариғи, балиқ, сут
етарли миқдорда витамин В2 тутади. У ичак микрофлорасидан синтезланади.
Витамин В2 етишмовчилигида ангуляр стоматит кузатилади. Лаблар қуриб,
ѐрилиши (хейлоз), қипиқланиши кузатилади.
68
Лаблар териси, бурун-лаб учбурчаги, бурун қанотлари, қошлар усти ва қулоқ
супрасида себореяли дерматит, шунингдек конъюнктивит кузатилади.
Витамин В3 - ниацин, никотин кислота ѐки витамин РР. Никотин кислота
таркибидаги никотинамид - дегидрогеназа коферментининг таркибий қисми ҳисобланади.
Бу ферментлар биологик оксидланиш занжирида фаол иштирок этади. Никотин кислота холин синтезида иштирок этиб, ѐғлар алмашинувига таъсир кўрсатиб, атеросклерозда қондаги холестерин миқдорини пасайтиради.
Никотин кислота амиди кислород ташувчи ферментлар таркибига кириб, айниқса зотилжамда, нафас тизими фаолиятини кучайтиради, оксидланиш-қайтарилиш жараѐнларини нормаллайди. Никотин кислота углевод, оқсил ва ѐғ алмашинувини жадаллаштиради. Гемопоэз ва эндокрин безлар фаолиятини жадаллаштиради, қон таркибидаги қанд миқдорини меѐрлаштиради.
Никотин кислота организмга овқат маҳсулотлари билан етарлича қабул қилинмасли натижасида ҳолсизлик, апатия, тез чарчаш, уйқусизлик, асабийлашиш, юрак уриши тезлашиши, лаблар, оғиз шиллиқ қавати, бўйин, қўл панжалари цианози, тери қуруқлашиши, иштаҳаси пасайиши ва тана вазнини орқада қолиши кузатилади.
Никотин кислотани иккиламчи етишмовчилиги меъда-ичак касалликларида кузатилади.
Бунда қип-қизил тил, оғиз бўшлиғи куйгандек ачишиши, сўлак оқиши, стоматит
кузатилиб, дерматит, диарея, деменция қўшилади. Никотин кислота тутувчи
маҳсулотларга: балиқ, гўшт, тухум, қўзиқорин, сабзавотлар, мевалар, ҳамиртуруш, гуруч киради. Кўкрак ѐшидаги болада витамин етишмовчилигини олдини олиш учун, онаси овқат билан етарли миқдорда витамин РР қабул қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |