Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 9,76 Mb.
bet64/70
Sana25.02.2022
Hajmi9,76 Mb.
#274677
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70
Bog'liq
болаларни овкатлантириш

Витамин А етишмовчилиги. Витамин А нинг экзоген етишмовчилиги болаларда,
айниқса кўкрак ѐшидаги болаларда учрайди. Гипо- ва авитаминозга кўкрак ѐшидаги болалар жигарида мазкур витамин заҳиралари йўқлиги сабаб бўлади.
Гиповитаминоз А нинг дастлабки белгилари ғира-шира кун ботишида кўриш қобилиятининг (намозшом кўрга айланувчи) сусайишидир. Ёруғликдан қўрқиш ва кўзѐш оқиши кузатилади. Ранг ажратиш, айниқса кўк ва сариқ рангларни ажратиш бузилади. Эшитиш ўткирлиги ва ҳид билиш сусаяди, ўзини тутиш ва мувозанати бузилади, қондаги гемоглобин миқдори ва гематокрит сони пасаяди.
Болаларда узоқ вақт витамин А етишмовчилиги туфайли бўй ўсиши ва фаол ривожланиш орқада қолади: анемия, меъда ичак йўли ва нафас йўллари касалликлари
67
(бронхит, пневмония) га мойиллик, ксерофтальмия, пиурия, гематурия ривожланади.
Витамин А етишмовчилигида тери қуруқ, қипиқланган, сочлар қуруқ, рангпар, соч халталарининг йирингли яллиғланишлари (фурункулѐз) кузатилади.
Витамин А жигар, сабзи, тўқ-яшил сабзавотларда провитамин - каротин
кўринишида бўлади. Витамин А асосан - каротиндан ҳосил бўлади.
Витамин Д етишмовчилиги. 3 ѐшгача бўлган болаларда витамин Д овқат рационида камлиги ѐки ультрабинафша нурлар етишмовчилиги туфайли терида холестериндан ҳосил бўлишининг камайиши, минтақавий муҳит ва яшаш шароити ноқулайлиги туфайли гиповитаминоз тез ривожланади.
Витамин Д (Д1, Д2, Д3, Д4, Д5) турли кўринишда бўлиб, амалиѐтда витамин Д 2
(эргокальциферол) ва витамин Д3 (холекальциферол) қўлланилади.
Витамин Д сўрилишини бузилиши баъзи меъда ичак тизими касалликларида
кузатилади. Витамин Д организмга тушгач, 12-бармоқли ичакнинг пастки қисмида ѐки
ингичка ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Сўрилгач, витамин Д3 v. portae орқали
жигар боради. Гепатоцитлар микросомаларида кислород ва пиримидин нуклеотидлар
иштирокида гидроқсилаза таъсирида гидроксихолекальциферол (25 - ОН - Д 3) ҳосил
бўлади. Кейинчалик витамин Д 3 метаболизми буйракларди бажарилади, буйрак
хужайралари митохондрияларида НАДФ, кислород, цитохром ва - гидроқсилаза
иштирокида 25 - гидроксихолекальциферолдан 1,25 гидроксихолекальциферол ва 24,25-
гидроксихолекальциферол ҳосил бўлади. (24,25 ОН-Д3) бирикмалар гормонга ўхшаш
таъсир кўрсатади.
1. Витамин Д3 кальцийни қонга ўтишини таъминлайди.
2. Витамин Д3 кальций ташувчи оқсил синтезини жадаллаштиради.
Витамин Д тухум сариғи, балиқ увилдириғида, сариѐғ таркибида оз миқдорда
сақланади. Витамин Днинг асосий миқдори терида ультрабинафша нурлари таъсирида холестериндан ҳосил бўлади.
Витамин Дни организмга ҳаддан зиѐд киритилиши натижасида иштаҳа сусайишидан сўнишигача, тери сарғайиши, тана вазнини ортда қолиши, катта лиқилдоқни эрта бекилиши, юрак қон томир тизими ва сийдик йўллари зарарланиши кузатилади.

Download 9,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish