Юрак ўпка реанимацияси ўтказиш тўғрисида маълумот бериш, билим ва кўникмаларни ўргатиш.
Юрак-упка реанимацияси (ЮУР) да кўрсатиладиган ёрдам, юраги тўхтаб қолган беморга кўрсатиладиган ёрдам сингари бўлади. Клиник ўлим вақтида юракнинг бевосита массажини СЎВ билан бирга ўтказилганда сунъий қон айланиши ва оксигенация таъминланади. Хамма тиббиёт ходимлари асосий тиббий ёрдам сифатида юрак-ўпка реанимациясини янги туғилган чақалоқларга, болаларга ва катталарга ўтказишга ўргатилган ёки тайёрланган бўлишлари шарт. ЮУР юрак тўхтагандан бир неча дакикадан кейин беморнинг хаётийлигини аникқловчи муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ЮУР юрак тўхтаганда хаётийликни тиклаш учун етарли эмас, нисбатан кўпгина беморларни фақат ЮУР қўллаш билангина хаётга қайтариш мумкин. Бу усул фақат 30% меъёрий қон оқимини таъминлайди.
Юракнинг тусатдан тўхтаб қолишига: нафас йўллари ва нафас билан боғлик. чўзилган гипоксия муаммолари натижасида, миокард инфаркта ёки юрак мушакларининг травматик зарарланиши натижаси, ёки электро шикастланишлар олиб келиши мумкин. Агар беморда ўткир нафас етишмовчилиги ёки чўкиш натижасида нафас тўхтаган бўлса, юрак бир неча минут ичида тўхтайди. Агар беморда аллақачон юрак тўхтаган бўлса, реанимацион тадбирларни самарасини ошириш учун зудлик билан шошилинч ёрдамни бошлаш шарт. Юрак тўхташи қанча узоқ давом этса, реанимация тадбирлари шунчалик кам самарали бўлади.
Юрак фаолиятини узайтирилган даражада ушлаб туриш.
Гурухда 2 та иштирокчига вазифа берилади.Масалан: 1- иштирокчи юрак фаолияти тўхтаган бемор, 2- иштирокчи хамшира. Беморга кўрсатиладиган ёрдамни тингловчилар бахолайди.Ўқитувчи камчиликларни кўрсатиб, тавсия беради ва юрак фаолиятини узайтирилган даражада ушлаб туриш ни изохлаб беради. Юрак фаолиятини узайтирилган даражада ушлаб туриш тиббий ёрдамни ўз ичига олиб каронар шошилинч холатни беморлар гурухига айниқса, юраги тўхтаб қолган беморларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Бу тиббиёт ёрдами даражаси нафас йўллари ўтгазувчанлигини инвазив ушлаб туриш, кардиотроп моддаларни қабул қилиш ва специфик кучайтирилган даражада электротерапияни ўз ичига олади. Кўпгина ҳудудларда шифохонагача бўлган босқич тизимида юрак фаолиятини узайтирилган даражада ушлаб турувчи ишчилар ишлайди. Шифохонагача бўлган босқичда бу даражада ёрдам берилмаса, бемор шошилинч тартибда шифохонага транспортировка қилиниши шарт. У ерда киска вақт ичида юқори даражада ёрдам кўрсатилади. Юрак фаолиятини узайтирилган даражада ушлаб туриш тизимига эрта киришиш- хаётий занжирнинг концепциясини охирги халқаси ҳисобланади ва шунинг учун юрак - ўпка реанимацияси хамда дефибриляцияси эрта ўгказиш мухим. Юрак фаолиятини узайтирилган даражада ушлаб туриш тизими бемор холатини стабил ушлаб туриш интеграл қисми ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |