3.мавзу. Экзоген захарланишларда ҳамширалик жараёни.
Маиший кимё турли туман доривор моддалар ва ўз-ўзини даволашни кўпайиб бориши захарланиш холатларини тез-тез учрашига сабабчи бўлади. Захарланиш-организмнинг интоксикацияси ва хаётий мухим аъзолар функциясининг огир бузилишларига сабаб бўлувчи холатдир. Захарланиш ўрта ёшдаги ва мактабгача бўлган болалар орасида кўпрок учрайди. Бунда маиший химик препаратлар ва нефт махсулотлари, заҳарли ўсимликлар, замбуруғлар, спиртлар, куйдурувчи моддалар муҳим ўрин тутади.
Заҳарнинг организмга тушиш йўлига кўра:
Перорал
Тери ва шиллиқ пардалар орқали
Нафас йўллари орқали
Перректал, сийдик йўллари орқали
Перентерал йўл орқали
Отоген йўл орқали.
Ўткир экзоген захарланишларнинг болалар ўртасида кўп учрашига сабаб, боланинг ҳаракатчанлиги, қизиқувчанлиги, қизиқарли ва нотаниш нарсаларни оғзига солишга интилиши, ушлаши, катталар ишини такрорлашга интилиши, ота-она эьтиборсизлиги, дори ва маиший химикатларни яширин жойларда сақламаслик бўлар ҳаммаси болалар орасида заҳарланиш хавфини кўпайтиради.
Заҳарланишлар яна социал сабабларга кўра хам бўлинади:
Бахтсиз ҳодиса туфайли (билмасдан)
Суицидаль-ўзи англаган ҳолда, жонига қасд қилиш мақсадида.
Ятроген (тиббий ходим айби билан)
Экзоген заҳарланишларда шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Организм функцияларининг сўниб бориши маълум бир қонуниятлар асосида кечадиган бир қатор кетма-кет жараёнлар орқали амалга ошади. Айнан вақт билан боғлиқ ана шу қонуний кетма-кетлик, организм функцияларини қайта тиклаш имкониятини келтириб чиқаради. Терминал ҳолат деб номланган организмнинг бу ўзига хос ҳолати у ёки бу оғир, узоқ давом этувчи ёки ўткир юзага келган оғир касалликларнинг охирги қонуний босқичи ҳисобланади. Терминал ҳолатлар организм компенсатор ва ҳимоя реаксиялари имконияти тугаллангандан кейин, ҳаётнинг охирги даври эканлигидан дарак беради. Электротравмалар, анафлактик шок, жарохатланишлар, кучли қон йўқотиш, кома холатлари, чўкиш, бўғилиш.Терминал ҳолатларга преагония, агония ва клиник ўлим ҳолати киради. Преагонал ҳолатда марказий нерв тизими фаолиятининг бузилиши, бемор карахт ёки комада, қон айланиши бузулган (АБ 70—60 мм.сим.уст.) ёки АБ аниқланмайди; кучсиз, тезлашган томир уриши, периферик қон айланишининг яққол бузилиш белгилари, цианоз ёки тери қопламларининг оқариши кузатилади. Нафас олишнинг бузилиши гипоксия ривожланишига ва тўқима ацидозига олиб келади. Преагонал ҳолатнинг давом этиш вақти аниқ эмас, даволашга боғлиқ бўлмаган ҳолда қисқа (электротравмада) ёки узоқ (қон кетишларда) бўлиши мумкин. Бу преагонал ҳолатни келтириб чиқарган сабабга боғлиқ бўлади. Агонал ҳолат, кўп ҳолларда аниқ клиник белги — терминал пауза, яъни преагонал ҳолатнинг агонал ҳолатга ўтишида тезлашган нафаснинг бирданига тўхташи, шох рефлексларининг сўниши билан бошланиб бир неча секунддан 2 — 4 минутгача давом этади.Агонал ҳолат терминал паузадан кейин юзаки, қисқа нафас олиш билан бошланиб, нафас оииш амплитудаси кейинчалик ўсиб боради. Нафас олиш жараёнида кўкрак қафаcи. Нафас олиш структурасининг бузилиши оқибатида қисқа нафас олиш ва чиқаришда ўпка вентеляцияси амалга ошмайди. Кучайган нафас ҳаракатлари бирданига тўхтайди. Бундай ҳолатда организм ўзининг тириклигини сақлаб қолиш учун охирги имкониятларини сафарбар қилади. Лекин организмнинг ўзи мустақил равишда бу ҳолатдан чиқиб кетолмайди, чунки энергия таъминоти фақатгина анаэроб гликолиз ҳисобидан таъминланади. Бу нафақат етарли бўлмасдан, балки оксидланмаган метоболитларнинг тўпланишига ҳам олиб келади, натижада моддалар алмашинуви кескин бузилади. Агония ҳолати кўп давом этмайди. Нафас ва юрак қисқаришлари тезда тўхтайди, шундан кейин клиник ўлим ҳолати бошланади.Клиник ўлим ҳаёт ва биологик ўлим ўртасидаги давр бўлиб, организмнинг қайтиши мумкин бўлган босқичидир. Бу ҳолат юрак уриши ва нафас олиш тўхтаган ва тириклик аломатлари йўқолган пайтдан бошлаб организм кечираётган ва бир неча минут давом этувчи қайтувчан функционал ва структура ўзгаришлари жараёнидир. Клиник ўлим рўй бериши билан модда алмашинуви сўниб боради, ҳужайралар деструкцияси бошланади. Қон айланиши тўхтагандан кейин бош миядаги 02 заҳираси 10 сек.да, глюкоза ва АТФ заҳираси эса 5 минут давомида тугайди ва нейронларнинг ўлимига олиб келади
Do'stlaringiz bilan baham: |