Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Деонтологиянинг асосий вазифалари қуйидагилардир



Download 4,14 Mb.
bet110/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Деонтологиянинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- шифокорлик сирини қатъий сақлаш, хавфли касаллик бўлганда, нохуш асоратлар кузатилиши мумкин бўлганда беморга бу тўғрида билдирмаслик;
- тиббиёт ходимларининг хулқ-атвори даволаш натижаларини оширишга қаратилган бўлиши керак;
- тиббий фаолиятдаги ноқулай омилларга чек қўйиш;
- тиббиёт ходими билан бемор ўртасидаги ўзаро муносабатлар мажмуини ўрганиш;
- самарасиз тиббий фаолиятни тугатиш.
Маълумки шифокор беморни текширади, унга ташхис қўяди, даволаш муолажаларини буюради, касаллик кечишини кузатади. Ўрта тиббиёт ходимининг шифокор топшириқларини, барча кўрсатмаларини ўз вақтида сидқидилдан ва аниқ бажариши унинг деонтологик бурчидир.
Ҳамширадек нозик касбнинг қуйидаги учта белгиларини кўрсатиб ўтиш лозим:
Аҳлоқий белгилар - бу босиқлик, чидамлилик, ростгўйлик, нозиклик, хушмуомалалик, очиқкўнгиллилик, равшанлик, ёқимтойлик, ва қайғукашлик.
Эстетик белгилар - бу оддийлик, камтаринлик, очиқ чеҳралик, шифохонада яхши кайфиятли муҳитни ярата олиш қобилиятидир.
Интеллектуал белгилар - билимдонлик, кузатувчанлик, фаросатлилик ва ўз касбининг моҳир устаси бўлиш.
Касбий мулоқот манзаралари. Мулоқот қайси йўналишда бўлмасин, иккала томон иштирокида бўлиб ва у қайсидир томоннинг ташаббуси билан бошланади. Шу билан бирга албатта шахслараро бўлади. Баъзан эса киши ўзи билан ўзи ҳам мулоқотда бўлиши мумкин. Бу ўринда шахс ўзи билан ўзи шахс сифатида суҳбатлашади, мулоқотга киришади. Мулоқот албатта бирор мақсадга қаратилган бўлади. Мулоқотнинг оддий куринишларидан бирига мисол келтирамиз. Айтайлик, беморнинг боши оғрияпти, у ҳамширадан бирор ёрдам сўрайди. Мулоқотдан мақсад шахснинг оғриётган боши ҳақидаги маълумотни бировга етказиш, ҳамширадан ёрдам кутиш. Мулоқотни бошловчи ўзи мулоқотга тортмоқчи бўлган шахснинг юз кўзи, ташқи қиёфасини , бир сўз билан айтганда, унинг авзойини ўрганмасдан мулоқотни бошламайди. Тиббиёт инсоният тарихидаги энг дастлабки касблардан булиб, инсонни даволашда у жуда бой тажриба тўплади. Ўртаасирда ижод қилган буюк ҳаким Абу Али ибин Сино тиббиёт ходимларининг хулқига катта эътибор бериб, тиббиёт ходимининг алоҳида жисмоний ва руҳий фазилатларга эга бўлиши тўғрисида фикирларни айтган:” ҳаркимда бургутнинг кўзи, қизларниг моҳир қўли, илоннинг донолиги ва шернинг юраги бўлиши керак“. Тиббиёт этикаси Қадимий Юнонистонда жуда ривожланган. Гиппократ қасамёдида ҳам кўриш мумкин.Тиббий қасамёд бўлғиси тиббиёт ходимларини тайёрлашда катта тарбиявий аҳамиятга эга. У тиббиёт этикасининг ривожланишига катта ижодий таъсир кўрсатади.Тиббиёт этикасининг асосий вазифалари- жамият ва фуқароларнинг фаравон яшаши йўлида ҳалол меҳнат қилиш, ҳамиша ва ҳар қандай шароитда беморларга тиббиёт ёрдам кўрсатиш, уларга диққат- этибор ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш, ўзининг барча хатти ҳаракатларида, муомуласида олийжаноблик, инсонийлик қонун коидаларига риоя қилиш, тиббиёт ходимининг юксак вазифаси ва биринчи англаб етиш, ўз Ватанига, Ҳукуиатига меҳир- муҳаббат ва садоқатни тарбиялаш, юксак инсонпарварлик касбининг олийжаноб анъаналарини давом эттириш, уни сақлаш ҳамда бойитиш, тиббиёт ходимини кўтаринки меҳнат руҳида тарбиялашнинг мавжуд барча воситаларини умумлаштириш ва янгиларни ишлаб чиқишдир. Тез тиббий ёрдамга мурожат қилганлар кўпинча рўй берган ҳодиса ёки касаллик туфайли ҳаяжонланган ёки кайфиятлари бузилган бўлиши мумкин, тиббиёт ходимлари бу ҳолатни доим ёдда тутишлари зарур. Бемор ёки унинг яқинлари тез ёрдам бригадасини албатта, сабирсизлик билан кутадилар ва улар учун қисқа фурсат ҳам жуда узоқдек туюлади. Бундай пайтда тиббиёт ходимининг хатти ҳаракати, муомаласи, юз ифодаси катта рол ўйнайди. Бир- икки оғиз ширин сўз билан бемор ва унинг яқинларини тинчлантириш, соғайишга ишонч ва умид уйғотиш зарур, аммо бемор оғир аҳволда бўлса, яқинлари билан суҳбат чоғида ҳеч қачон унинг соғайишига юз фоиз кафиллик бериш керак эмас.Тиббиёт ҳамшираси беморни текширишда, уни турли хил операцияларга тайёрлашда, шифокор тайинлаган даво муолажаларини амалга оширишда ва беморлар парваришида бевосита қатнашади. Бемор билан муомала қилган кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари бемор ҳаётини оғир ўй- фикирлардан холи қилиши,чалғитиши, уни тетиклаштириб, соғайиб кетишига ишонч ўйғотиши керак. Бунда, албатта,беморнинг ўзига хос хусусиятларини ва ўша вақтдаги аҳволини ҳисобга олиш ҳам лозим; бир беморни чидаб туришга кўндириш керак бўлса( сал оғрийди-ю, лекин кейин еэгил тортасиз), бошқасини ҳар хил гап-сўзлар билан чалғитиш керак бўлади. Беморлар кўпинча ўрта ва кичик тиббиёт ходимларидан ўзининг ташхиси ва қандай натижа билан тугашини сўрайди. Беморнинг дарди оғир бўлса, айниқса, унда хавфли ўсма (рак) касаллиги бўлса буни унга айтиш мутлақо ярамайди. Касалликнинг қандай якунланишига келганда, ҳамшира комил ишонч билан “тузалиб кетасиз”, деб айтиш керак. Беморни олддида у яхши тушунмайдиган ва кўнглига ваҳима ҳамда қўрқинч уйғотадиган; “шок”, “агония”, “қон туфлаш”, “гематома”, “коллапс” сингари ибораларни шилатмаслик керак.Наркотик уйқу ва ҳатто, юзаки кома ҳолатидаги беморлар ҳам базан палатадаги гап-сўзларни эшитиб, кўнглигатугиб қўйишини эсдан чиқармаслик керак. Чунки бемор кўнглига озор етадиган бўлса, бу унинг аҳволини оғирлаштириб қўйиши, баъзи ҳолларда эса даволанишидан бош тортиб, хатто ўзини ўзи ўлдиришга уруниб кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish