Ёпик усулда турли– туман богламлар кулланилади. Бу максад учун синтомицин ёки стрептомитсин эмулсияси, Вишнёвский суртмаси, витаминланган балик мойи, вазелин мойи, 70о С гача иситилган парафин- вазелин аралашмаси ва шу кабилар ишлатилади.
Куйишда кулланиладиган умумий даво тадбирлари: Беморларни мажбурий тартибда кокшолга карши зардао ва кокшол анатаксин юборилади. Шок хосил булишини олдини олиш учун аналгетиклар ва нейролептоаналгетиклар ва новокаин блокадаларининг хар хил турлари килинади. Буйраклар ишини назорат килиш учун беморга доимий катитер куйилади. Бемор куп суюклик ичиши керак. Куйган беморларни овкатлантиришга катта ахамият берилади. Овкат юкори калорияли, оксиллар, витаминлар ва минерал тузларга бой, овкатнинг умумий калорияси 3000-4000 калория булиши керак.
Тез ёрдам. Куйиш касаллигини даврлари буйича.
Таснифи. Куйиш шоки:
Енгил куйиш шоки (давомийлиги1 кунгача)
Огир куйиш шоки (давомийлиги 2 кунгача)
Ута огир шок (давомийлиги 3 кунгача)
(енгил куйиш шокида жами 20% гача тери сатхи куяди, шундан 10% гача чукур куйиш булиши мумкин).
Клиника.
Пульс 100 тагача, АКБ норма чегарасида, диурез кисман камайган, куймаган тери окарган, хуши жойида.
Огир куйиш шоки. (20-40% гача тери сатхи куйган, чукур куйиш 20% атрофида).
Клиника пульс 120 тагача, АКБ 90-80 мм сим уст, диурез 2 мартага камайган, куймаган тери окарган ер рангини эслатади, купинча хуши жойида.
Ута огир куйиш шоки. (куйиш майдони 40% куп ва чукур куйиш 20% дан куп).
Ипсимон пульс 130 та ва куп, АКБ 80-90 мм сим уст паст, анурия, агаркам микдода ажралса хам куйиш хиди келади, Гиппократ юзи, бехуш ёки хушида булиши мумкин.
Кардиоген шок.
Этиологияси: Миокардитлар, уткир захарланишлар, тромбоэмболиялар, миокард инфаркти, чап коринча кегайиб кетиши, юрак жарохатлари.
Клиникаси :Терини кескин окариши, совук тер босиши, цианоз, веналарни пуччайиши, хуши ноаник, карахтлик. АКБ 60\20 мм сим уст. гача, Рс пасайган, юрак сохасида кучли огрик, олигоурия.
Тез ёрдам чоралари
Врач келгунча:
Промедол,1%-1мл, мезатон ёки амнопон, морфин гидрохлорид (болаларга 1%-0,3-0,5мл м\о).
Оксигенотерапия намлаб 30-45 дакика давомида.
Нитроглицерин, в\и 0,01%-25-200 мкг\дакика. Натрий хлориднинг 0,85% эритмаси билан томчилаб юборилади. АКБ95-100мм сим. уст га етса тухтатилди.
Аритмия кузатилса, лидокаин, 2%-10мл + 100мл в\ ит натрий хлориднинг 0,85% эритмаси билан томчилаб юборилади.
Поляризацияловчи аралашма. Глюкоза, 5%500мл + инсулин10ТБ + калий хлорид 1г в\ ит юборилади.
Агар кон томири кенгайса, норадреналин, 0,2% 1-2мл + 200мл в\ ит натрий хлориднинг 0,85% эритмаси билан томчилаб юборилади
Куйиш шоки — куйиш касаллигининг биринчи босқичи бўлиб, жароҳатга нисбатан -организмнинг маҳаллий ва умумий жавоб реаксиясининг натижасидир. Бу ҳолат тана; юзасининг 10—15 %и куйганда кузатилади. Куйиш шоки МНТга кучли паталогик таъсир этиб гомеостаз тизимининг ўз-ўзини бошқариш механизмларининг чуқур бузилиши натижасида пайдо бўлади. Куйишдан бир неча минутдан кейин шок юзага келиб, эректил фазаси 24 соат давом этади ва капиллярларнинг юқори ўтказувчанлиги билан кечади, бу билан бошқа шоклардан фарқ қилади. Куйиш шокининг келиб чиқишида қуйидаги уч патофизиологик жараёнлар сабаб бўлади: ўткир плазма йўқотиш ва гемоконцентрация жараёни. Абсолют гиповолемия гемолизи, қоннинг паталогик тўпланиши, периферик ва марказий қон айланишининг бузилиши билан намоён бўлади. Жароҳат юзасидан плазмани йўқотиш ҚҲ етишмаслигини кучайтиради. Натижада марказий гемодинамика бузилиб юракнии систолик ва минутлик қон ҳажми пасаяди. Орган ва тўқималарда қон айланиши бузилади, қоннинг биокимёвий таркиби ўзгаради. Циркулятор гипоксия ва метаболик ацидоз асосида қонда чала оксидланган моддалар сут ва пироузум кислота, азот қолдиқлари концентрацияси ошади. Жигарда қон айланиш ҳажмининг камайиши уни интоксикацион функсиясини пасайтиради. Буйраклар функцияси ҳам бузилади. Артериал қон босими 60 мм.сим.уст.дан паст бўлса, коптокчалар филтрацияси кескин камаяди ва олигоанурия пайдо бўлади. Катта миқдорда катехоламинларнинг қонга чиқиши буйрак томирларини торайтириб жараённи оғирлаштиради. Микроциркуляциянинг бузилиши натижасида капиллярда қон айланиши секинлашади, ўткир токсемия — куйиш вақтида куйган соҳада ҳосил бўлган токсинлар биринчи суткада қонга максимал даражада сўрилади. Бу ўз навбатида нафақат маҳаллий ўзгаришлар, балки марказий ва переферик нерв тизимидаги бузилишлар, организмда чуқур метаболик ўзгаришларга олиб келади. Нейроген ўзгаришлар натижасида нерврефлектор шок ривожланади. Бунда нерв толалари жуда қаттиқ таъсирланади, нейродистрофик ҳолатлар чуқурлашиб боради. Жуда кучли оғриқ сезгиси таъсирида бемор терминал ҳолатгача келиши мумкин. Болаларда куйиш шоки тана юзасининг 5% и куйганда ҳам келиб чиқади ва токсемия фазаси шок билан бирга бошланади.
Шуни таъкидлаш керакки, белгиланган суюқлик миқдорини қуйиш тезлиги гемодинамиканинг тўртта асосий кўрсаткичга қараб белгиланади:АБ, МВБ,ЮҚС ва соатҳк диурез. Бу кўрсаткичлар қуйидагича бўлиши керак: АБ (систолик) 110— 150 мм.сим.устуни, МВБ 40—60 мм.сув.устуни,ЮҚС 100—120 минутига, диурез 50 мл/соат. Куйишнинг 1-даражасида реосорбилакт, рефортан кристалл эритмалар, 2—3-даражасида 2/3 қисмни қон препаратлари, плазма ташкил қилиши керак.Куйишнинг 2—3 даражасида глюкоза новокаинли аралашма (0,25% ли новокаин, 5% ли глюкоза) суткасига 150—2000 мл дан 2-3 маҳал вена ичига юборилади.Куйиш шокидаги беморларда коагулопатия ва микротромблар ҳосил бўлишини ҳисобга олиб ТИТҚИ синдромини профилактика қилиш мақсадида: гепарин 5000 ТБ ҳар 4 соатда, дезагрегант терапия мақсадида эуфилин 0,5 мг/кг/ соат ва никотин кислота қўлланилади. Вена ичига промедол, аналгин, антигистамин препаратлари, преднизолон, витаминлар юборилади. Ўткир юрак етишмовчилигида строфантин, корглюкон ишлатилади. Шокдан кейин куйиш токсемияси юзага келиб у гипертермия, миокардит, мия шиши, гипопротенимия билан характерланади. Эндотоксикозни камайтириш учун 400—600 мл реосорбилакт ва модда алмашинувини меъёрлаштириш учун плазма, албумин қилинади. Парентерал озиқлантириш учун аминол, аминокровин вена ичига томчилаб юборилади. Шунингдек, бактериоцид антибиотиклардан амоксиклав, аминоглюкозидлар, цефалоспоринлар ишлатилади. Эндотоксикознинг оғир даражаларида фаол детоксикация учун гемосорбсия, спленосорбсия операциялари ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |