Юрак – упкани реанимация килиш боскичлари:
Беморни каттик сатхга ёткизиш.
Нафас йуллари утказувчанлигини тиклаш.
Шикастланган одам упкасига хаво ёки кислородни фаол пуфлаш йули билан упкани сунъий вентиляция килиш.
Юракни ташки билвосита массаж килиш.
Интенцив жадал даволашни йулга куйиш ЭКГ ёки кардиоманиторга асоланиб, дефибриляцияни уз вактида утказиш.
Организмни хаётий мухим фукцияларини кувватлаб туришга каратилган реанимация давридан кейинги жадал давони уз вактида утказиш.
Сунъий нафас реанимация килиш боскичлари:
Беморни каттик сатхга чалканча ёткизиш.
Нафас йуллари утказувчанлигини тиклаш.
Буйинни тагига валик (ёстикча) куйиш ёки буйинни оркага энгаштириш.
Пастки жагни олдинга ва юкорига суриш ва огзини очиш.
5. Огиздан - огизга ёки огиздан – бурунга нафас берилдаи кукрак кафаси ва нафас чикариши кузатилиб борилади.
Ёки Сильвестр ва Нильсон усулидан фойдаланилади, бунинг учун махсус хаво бериш Амбу ёки Рубен копчалари, хаво киритувчи найчалар, наркоз аппаратидан, ИВЛ аппарати, эндотрахеал найча ёки s- симон трубкалардан фойдаланилади.
6. Катор холларда нафас тухташининг сабаби килингандан кейин хам нафас тикланмаслиги мумкин, бундай холларда 1-2 мл 20% лобелин ёки цититон, 1-2 мл кордиамин 10-20 мл 405 глюкоза эритмасига аралаштирилиб юборилади ва тезлик билан суний нафас олдиришга киришилад.
Юрак-ўпка реанимацияси (ЮЎР) да кўрсатиладиган ёрдам, юраги тўхтаб қолган беморга кўрсатиладиган ёрдам сингари бўлади. Клиник ўлим вақтида юракнинг бевосита массажини СЎВ билан бирга ўтказилганда сунъий қон айланиши ва оксигенация таъминланади. Ўрта тиббиёт ходимлари асосий тиббий ёрдам сифатида юрак-ўпка реанимациясини янги туғилган чақалоқларга, болаларга ва катталарга ўтказишга ўргатилган ёки тайёрланган бўлишлари шарт. ЮЎР юрак тўхтагандан бир неча дақиқадан кейин беморнинг хаётийлигини аникқловчи муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ЮЎР юрак тўхтаганда ҳаётийликни тиклаш учун етарли эмас, нисбатан кўпгина беморларни фақат ЮЎР қўллаш билангина ҳаётга қайтариш мумкин. Бу усул фақат 30% меъёрий қон оқимини таъминлайди.Юракнинг тўсатдан тўхтаб қолишига: нафас йўллари ва нафас билан боғлик. чўзилган гипоксия муаммолари натижасида, миокард инфаркти ёки юрак мушакларининг травматик зарарланиши натижаси, ёки электро шикастланишлар олиб келиши мумкин. Агар беморда ўткир нафас етишмовчилиги ёки чўкиш натижасида нафас тўхтаган бўлса, юрак бир неча минут ичида тўхтайди. Агар беморда аллақачон юрак тўхтаган бўлса, реанимацион тадбирларни самарасини ошириш учун зудлик билан шошилинч ёрдамни бошлаш шарт. Юрак тўхташи қанча узоқ давом этса, реанимация тадбирлари шунчалик кам самарали бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |