Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet10/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Миллий маънавият - муайян элат, миллатга, унинг аждодларига хос бўлган ғоят қимматли маънавий бойликлардир.
Умуминсоний маънавият - бутун инсониятга жаҳон халқларига тегишли бўлган маънавий-ахлоқий бойликлардир.
Мерос - инсониятнинг ҳар бир тарихий босқичда яшаган авлодлари томонидан яратилган ва кейинги авлодга етиб келган барча моддий ва маънавий бойликлар мажмуидир.
Мафкура - умуммиллий, умумхалқ аҳамиятига эга ғоя бўлиб, у халқни миллатни бирлаштирувчи, умумсафарбарликка даъват этувчи кучдир.
Миллий мафкура - ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, халқимизни кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига қўйилган олий мақсад ва олий ғоядир.
Иқтисод - мулоқот, гаплашиш, келишиш, савдолашиш, икки томонга тўғри келадиган умумий нархни, рақамни, хулосани топиш демакдир.
Сиёсат - юнонча сўз бўлиб, мазмуни давлат ёки жамоат ишларини англатади. Сиёсат - катта ижтимоий гуруҳлар, миллатлар, давлатлар ички ва ташқи муносабатлари соҳасидаги фаолиятни англатади.
Миллий тарбия - у ёки бу миллатни, элатни ташкил этувчи кишиларни миллий маданиятини мерос, қадриятларни, урф-одатларни, анъаналарни ўзлаштиришдаги фаолиятни ривожлантиришдир, у миллий онг ва миллий ўзликни англашнинг субъектидир.
1.3 Мавзу: Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш.
Демократия ривожланиши ҳуқуқий давлат вужудга келишининг муҳим шарти ва воситасидир. Биринчидан, аристократия (асилзо-далар, зодагонлар) ёки олигархия (ўта катта сармоя эгалари) ёки ҳарбийлар ҳокимияти ўрнатилса, табиийки, у тор доирадаги кишиларманфаатларини ифодалайди. Шаклан у диктатура кўринишини олмаслиги мумкин. Бироқ, кенг омма хоҳиш-иродасига қулоқ солмайди. Ўз билганича сиёсат юритади. Иккинчидан, демократик тамойиллар –сўз эркинлиги, сиёсий партияларга бирлашиш, сайлаш
ва сайланиш ҳуқуқи, умуман инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши, мулк шаклларининг тенгҳуқуқлилиги ва давлат томонидан муҳофаза этилиши – ҳуқуқий давлат шаклланиши ва ривожланиши учун зарурий асосдир. Уларсиз ҳуқуқий жамият тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.Ҳуқуқий давлат – жамиятнинг шундай сиёсий ташкилотидирки, унда демократик меъёрлар, инсон ҳуқуқлари, қонуннинг барчага бирдайлиги ва мажбурийлиги давлат тузумининг асл таянчига айланади. Ҳуқуқий давлатда ҳокимият тармоқлари бир-биридан ажратилади ва бир-биридан мустақил бўлади. Ҳокимият тармоқлари фақат Конституция ва қонунларга таяниб иш тутади. Ҳокимият тармоқларини бирлаштирувчи негиз – бу умуммиллий манфаатга хизмат қилишдир. Мафкуравий шаклда эса у миллий ғоя сифатида ҳокимият тармоқларини бирлаштирувчи асос бўлиши мумкин. Учта ҳокимият тармоғини бирлаштирадиган омил –бу миллий ғоядир. Ҳуқуқий давлатнинг муҳим тамойилларидан бири бу инсон ҳуқуқларининг давлат ҳуқуқларидан, халқаро ҳуқуқнинг миллий ҳуқуқдан устуворлигидир. Давлат чиқарган қонунлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига, умуминсоний, умумбашарий қадриятларга мос бўлиши лозим. Фақат юксак маънавият, умуминсоний қадриятлар билан бойиган мамлакатларда бундай ҳуқуқий амалиёт қарор топади. Миллий маҳдудликка мойил, манман, мутаассиб ва тажовузкор мафкурани қурол қилган мамлакат халқаро ҳуқуқ меъёрларини, инсон ҳуқуқларини у ёки бу даражада инкор этади, миллатчилик домига тушиб қолади. Бундай давлатда демократия ривожланмайди. Ҳуқуқ меъёрлари ва меҳнат интизоми зўравонлик ёрдамида таъминланади. Ҳуқуқий давлатда қонунга итоатгўйлик, меҳнат интизоми шахс маданиятининг ажралмас қисмига, эътиқодга, ахлоқий нормага айланади.Демократия ҳуқуқий давлатнинг узвий хоссаси, у вужудга келишининг асосий шарти ва воситаси бўлса, ўз навбатида ҳуқуқий давлат демократия янада юксалиши, ўсиши ва мустаҳкамланишининг омилидир. Ҳуқуқий давлат қарор топган жойда демократик инсти-тутлар мустақил фаолият кўрсатиши, алоҳида шахснинг ва бутун жамиятнинг яратувчилик, ижодкорлик салоҳияти, иқтисодий ва сиёсий ташаббускорлиги юзага чиқиши учун барча зарур имко-ниятлар вужудга келади ва улар объектив равишда юксалиб бораве-ради. Бу юксалиш йўлида сунъий тўсиқ пайдо бўлса, қонун доира-сида тезгина бартараф қилинади. Демократия, шахс ва жамият ривож-ланиши учун зарур имконият яратиш ҳуқуқий давлатнинг муҳим хусусиятларидан, белгиларидан биридир. Айнан ҳуқуқий давлатда қарашлар, мафкуралар плюрализми кафолатланади. Ҳуқуқий давлатда чиқарилаётган қонунлар, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият қарорлари, судлар фаолияти мансабдор шахсларнинг хоҳиш-иродасига ёки гуруҳбозларнинг талабига ёхуд бир нуфузли кишининг илтимосига боғлиқ бўлмайди. Ғарбдаги ҳуқуқий давлатларда ҳам порахўрлик, қалбакилик, қаллоблик, жиноятчилик ва бошқа салбий ҳолатлар кам эмас. Маънавий ҳаётда ҳатто аксилмаданият ҳодисалари – фаҳш, зўравонлик, даҳшатни тарғиб этувчи кинофильмлар, видеофильмлар, турли нашрларга, гарчи улар мавжуд конституциявий тузумни куч ишлатиш орқали ағдариб ташлашга даъват этмаса-да, инсон саломатлигига, табиатга бевосита зарар етказмайди, деб топилса, бемалол рухсат этилади. Бу инсоннинг ижод қилиши, ахборот олиши,
тадбиркорлик ҳуқуқи ҳисобланади. Ҳаттоки, Ғарб мамлакатларида бир жинсли никоҳларга рухсат берилган. Бундай ҳолатлар нафақат Ғарб маънавиятининг инқирозидан далолат беради, шунингдек маданият ва аксилмаданият ўртасида чегарайўқолиб бораётганини кўрсатади. Ғарб ҳуқуқий давлатлари турмуш тарзида бизга номақбул бир жиҳат бор: бу –одамларнинг, жумладан, яқин қариндошларнинг ҳам ўзаро бегоналашуви, улар ўртасида меҳр-оқибатнинг йўқлиги. Биз Ғарбдан демократик, ҳуқуқий давлат тамойилларини умумбашарий қадрият сифатида қабул қилиб, уни ўзимизнинг энг яхши миллий қадриятларимизга пайванд этишимиз, жамият аъзолари ўртасидаги илиқ муносабатларни, хайрихоҳлик, ўзаро ёрдамни сақлаб қолишимиз мумкин. Ҳар бир тарихий давр ҳар бир шахснинг муайян характерини тарбиялайди. Унга ўз тараққиёти даражаси ва заруриятидан келиб чиқиб маълум талаблар қўяди. Бу талаблар жамият маънавиятида –ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик баҳолари, омиллари, меъёрлари тизимида, маънавий муҳитида, ижтимоий мўлжалларида ўз аксини топади. Таълим ва тарбия тизими уларга мослашади, улар асосида ёш авлодни шакллантира бошлайди. Шундай қилиб, одамларнинг дунёқараши, интилишлари, жамиятга ва оламга, ўз-ўзига муносабати, давлат тузумининг қандайлиги, ривожланиш тенденциялари кўп жиҳатдан маънавиятга боғлиқ, Маънавият қандай бўлса, инсон ва давлат тузуми шундай, дейиш мумкин.3. Маънавият ва фуқаролик жамияти
Демократик жамиятда ҳукумат ва парламентнинг амалий
фаолияти, қабул қилинадиган қарорлари ва қонунлари орқали
кўпчиликнинг сиёсий иродаси ифода этилади. Кўпчиликнинг сиёсий
иродаси озчилик устидан ўзбошимчаликка айланмаслиги учун ҳуқу-қий, демократик давлатда Конституциявий суд ёхуд Олий суд
парламент ва ҳукумат ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқ-лигини текшириб боради.
Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назоратни амалга
оширувчи бошқа органлар (хўжалик судлари, прокуратура, давлат инспекцияларидан тортиб, то Олий Мажлис ҳузуридаги омбудсман-гача) ҳам ўз ваколатлари доирасида турли ижтимоий-сиёсий гуруҳ-ларнинг, этник ва бошқа маданий-маънавий бирликларнинг манфаат-ларига путур етмаслик тўғрисида қайғурадилар, уларни қонун кучи билан ҳимоя қилади. Кўпчилик ва озчилик манфаатларини мувоза-натга келтиришга демократик жамиятда биринчи навбатда давлатнинг ўзи масъул. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти ривожлантирилмоқда. Биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг XIV сессиясида ва иккинчи чақириқ I ва IX сессияларида, учинчи чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сена-тининг қўшма йиғилишида, Президент Ислом Каримовнинг маъруза -ларида Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий соҳаларни эркинлаштириш, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш масалалари кўтарилган. Ҳужжатларда «давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузулмалари фаолияти
устидан ҳам жамият назоратини ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор» қаратилиши билан бир қаторда, «марказий ва юқори давлат бошқарув идоралари вазифаларини давлат ҳокимиятининг қуйи тузилмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа бориш» белгиланган.
Учинчи чақириқ Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғили-шида Президент Ислом Каримов «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» деган тамойилни ҳаётга жорий этишда «сиёсий партиялар ва фуқаролик институтларининг давлат аҳамиятига молик энг муҳим қарорларни қабул қилишдаги роли ва таъсирини тубдан кучайтириш» лозимлигини алоҳида таъкидлади. Янгиланиш жараёнида ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётда баъзи бир эски ёки янги пайдо бўлган тузилмалар фаоллашиб қолади (масалан, экстремистик, тажовузкор диний секталар, мазҳаблар, сиёсий-экстремистик, ўта миллатчи ёки шовинистик гуруҳлар, сепаратистик гуруҳлар, уюшган жиноятчилик). Булар ҳаммаси йиғилиб ижтимоий барқарорликка путур етказиши, салбий оқибат-ларга олиб келиши мумкин. Жамиятда, бир томондан, бошбош-доқлик, охлократияга мойиллик кучаяди, жиноятчилик ўсади, иккинчи томондан, «кучли ҳокимият»га, авторитар бошқарувга интилиш кайфияти зўраяди, шовинизм ва агрессив миллатчилик, диний ва сиёсий экстремизм учун замин етила бошлайди.
«Кучли давлат» изчил ва босқичма-босқич ислоҳ қилиниши, ислоҳотлар давомида ўз вазифасини чеклаб бориши, уларнинг кўпчилигини аста-секин маҳаллий ҳокимият идоралари ва ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиб бориши керак. Кучли давлатнинг асосий тадрижий такомиллашиш тамойиллари – бу номарказлашиш ва эркинлаштиришдир. Демократлаштириш, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкам-лаб, давлат ҳокимияти ва амалдорлар фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш ижтимоий тараққиёт учун жуда муҳимдир. Шу сабабли тараққиётнинг ўзбек моделида бу масалаларга ислоҳот-ларнинг ҳозирги босқичида алоҳида аҳамият берилмоқда. Фуқаролик жамияти эркин, онгли фуқароларни тақозо этади. У, шунингдек ҳар қандай сиёсий тартибга мослашувчан субутсиз кон-формистларни ҳам инкор этади. Фуқаролик жамиятини қўрқувдан бечора ҳолига тушиб қолган, ҳокимият олдида ўзини номукаммал сезадиган аҳоли билан қуриб бўлмайди.
Фуқаролик жамияти – бу толерантлик жамиятидир. Жамиятда ҳар хил мафкуралар, таълимотлар, диний қарашлар мавжудлиги фуқаролардан бир-бирларининг эътиқодларига нисбатан тоқатли бўлишларини тақозо этади. Айниқса, кўпмиллатли мамлакатларда толерантлик тинч-тотув ҳаёт кечиришнинг муҳим шартларидан биридир. Толерантлик туфайли кўпмиллатли, кўпконфессияли давлатларда тинч-тотувлик, келишув ва ҳамкорлик қарор топади. Толерантлик – демократия, маданиятлар ва халқлар мулоқотининг зарур шартидир.Толерантлик ўзга маданиятларга, бошқача турмуш тарзига қизиқиш уйғотади, оқибатда эса миллий маданиятларнинг ўзаро алоқа қилишига, бир-бирини бойитишига, халқларнинг бир-бирига ёрдам беришига, ҳамкорлик қилишига, давлатларнинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграция бўлишига хизмат қилади. Фуқаролик жамиятининг баъзи унсурлари, масалан, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш анча илгари пайдо бўла бошласа-да, унинг асослари фақат демократия ривожланиши, ҳуқуқий давлат қарор топиши жараёнида шаклланади. Фуқаролик жамияти –нафақат етук демократия маҳсулидир, у шунингдек, номукаммаллик туйғусидан фориғ, эркин ўсган ва қадр-қимматини англайдиган, эркин фикрлайдиган кишилар жамиятидир. Демак, фуқаролик жамияти – ижтимоий ҳаётни ташкил этиш, тартибга солиш ва бошқаришда фуқаролар, улар тузган нодавлат, нотижорат ташкилотлари кенг иштирок этадилар, давлатнинг баъзи вазифаларини ўз зиммаларига оладилар, жамиятни бошқаришда номарказлаштириш ва сиёсатлашувдан ҳоли барқарор тенденцияга айланади. Оммавий ахборот воситалари эркинлигининг ва таъсирининг ҳамда улар томонидан нафақат давлат, шунингдек, нодавлат, жамоат ташкилотлари фаолиятини назорат қилишнинг муттасил кучайиши фуқаролик жамияти асосларининг ривожланиш қонуниятларидан биридир. Фуқаролик жамиятида ОАВ эркин бўлади. Уларнинг ижтимоий институт сифатидаги эркинлигини давлат Конституцияси ва қонунлари меъёрласа, истеъмол қилинадиган маънавий маҳсулот ва хизмат тури сифатида эса ахборот бозори белгилайди.Жамоат ташкилотлари давлатни, давлат эса жамоат ташкилотларини назорат этар экан, улар бир-бирининг олдида масъулдир. Бундай ўзаро масъулликка фуқаролар масъуллигини ҳам қўшсак, унда фуқаролик жамиятини уч томонлама масъуллик жамияти, дейиш мумкин. Ҳақиқатан, «фуқаролар –давлат –жамият» узвий ва муштарак тизимни, бир бутунликни ташкил этади. Ундаги ҳар бир таркибий қисмнинг эркинлиги ва равнақи бошқа
қисмларнинг эркин ва самарали ривожланишига боғлиқ. Бу уларнинг бир-бирига ва ўзларига нисбатан масъулиятли бўлишини тақозо этади. Ҳокимият самарадорлигини фақат бошқарув аппарати, суд, прокуратура, ички ишлар идоралари, армия кучи эмас, шунингдек, ички сиёсий барқарорлик, демократик ва ижтимоий институтлар, фуқароларнинг маданий савияси ва фаоллиги, давлат органларига ёрдам бериш ҳам белгилайди.Фуқаролик жамиятининг муҳим белгиларидан бири – бу жамоатчилик фикрининг давлат сиёсатига реал таъсир кўрсата олишидир. Ривожланган, етук фуқаролик жамиятида жамоатчилик фикри, ахлоқ ва ҳуқуқ каби ижтимоий институтга айланади. Парламент ва ҳукумат, сиёсий партиялар ва нодавлат, нотижорат ташкилотлари жамоатчилик фикрини ҳисобга оладилар, унга очиқчасига зид равишда фаолият юрита олмайдилар. Жамоатчилик фикри фуқаролик жамияти яхши ривожланган шароитда баҳолаш (аксиологик) вазифаси билан бир қаторда тартибга солиш (регулятив) вазифасини ҳам бажара бошлайди.
Демак, фуқаролик жамияти аҳолининг юксак сиёсий маданиятини ва фаоллигини, демократик меъёрларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларига чуқур сингиб кетишини тақозо этади, ўзи ҳам бунга хизмат қилади. «Фуқаровий эркинлик» жуда кенг, серқирра ва мураккаб тушунча. У, табиийки, инсон ҳуқуқларини, конституциявий эркинликларини (шахснинг хавфсизлиги, дахлсизлиги, фикрлаш, сўз, эътиқод, виждон, ахборот излаш ва олиш, уни тарқатиш эркинликлари, шахснинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлари) тўла ўз ичига олади. Аммо улар билан чекланиб қолмайди, шунингдек, мамлакат ва жамият ҳаётига бепарво, лоқайд бўлмаслик ҳар бир ҳодисава ўзгаришларни ўзига дахлдор, мамлакат ва жамият ривожланиши учун ўзини масъул деб билишини ҳам англатади. Масъуллик – фуқаровий эркинликнинг, эркинлик – фуқаровий масъулликнинг мавжудлик шаклларидан биридир. Хуллас, фуқаролик жамияти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг энг олий қадриятларга айланишини, уларнинг максимал даражада таъминланишини тақозо этади.
«Ўзбек модели»нинг асосий йўналишларидан бири давлат ва жамият қурилишидир. Шу боис давлат қурилиши, демократлаштириш ва жамиятда институционал ўзгартиришлар қилиш ўзбек моделининг асосий вазифаларидан бирига айланган. Президент Ислом Каримов 2010 йил 10 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузасида: «... биз ўз олдимизга қўйган узоқ муддатли стратегик мақсадлар, яъни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга бугунги кун нуқтаи назаридан холисона баҳо беришимиз табиийдир»Табиийки, туб ислоҳотлар ижтимоий онгни сифат жиҳатдан ўзгартирмоқда, аҳоли фаоллиги кескин ўсмоқда.Ўтмишда тоталитаризм инсонга бошқарувнинг объекти сифатида қараган. Демократияда эса, аксинча, инсонга бошқарувнинг субъекти сифатида қарайди. Демократик жамиятда инсоннинг ўзи турли фуқаролик жамияти институтларида иштирок этиб, давлат институтлари фаолияти устидан назорат олиб борувчи субъектга айланади. Тоталитар жамиятда инсонда режимга нисбатан садоқат шакл-ланади. Ёппасига ўрнатилган назорат ва жазо олишдан қўрқув инсон-даги танқидий руҳни сўндиради, уни конформистга, мослашувчи кишига айлантириб қўяди. Кўпчилик лоқайдликка берилиб, бундай ҳолга кўникиб қолади. Тоталитаризм моҳиятига кўра фуқаронинг жамият аъзоси сифатида маънавий қашшоқланишига олиб келади. Унга ҳеч қандай муқобил фикр, ҳеч қандай толерантлик (фикр ва қарашларга нисбатан бағрикенглик) табиатан мос келмайди. У алоҳида кишининг фикри билан ҳисоблашмайди. Шу боис тоталитаризм фуқаро ва унинг фаол ҳаёти шаклланишига тўсқинлик қилади. Демократия – инсон қадр-қиммати, ақл-заковатини, жамиятни бошқариш иқтидори ва ҳуқуқини тан олиши, шахс ва жамиятнинг
юксак сиёсий маданияти ва ўзаро масъуллиги билан белгиланади. Демократия – бу толерантлик, жамият ҳаётининг у ёки бу масалаларига оид фуқаро фикрини эшитишдир. Шундай қилиб, демократия эркин инсон, ҳақиқий фуқаро, ҳуқуқий фуқаролик жамияти шаклланишига хизмат қилади. Конституциямизга мувофиқ, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Халқнинг савияси, сиёсий маданияти, ўз ҳақ-ҳуқуқларини, туб манфаатларини англаш даражаси, хуллас, маънавий етуклиги унинг давлат қурилишида қанчалик фаол иштирок этишини, жамоат ташкилотлари орқали давлат идоралари ишини назорат қила олишини белгилайди.Маънавият ижтимоий турмушнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Давлат қурилиши ва жамиятнинг сиёсий ҳаёти ҳам бундан истисно эмас. Фуқароларнинг ҳокимиятга, сиёсий партияларга муносабатлари, жамоат ташкилотларининг ўзаро ва давлат билан муносабатлари, фуқаролар эркинликлари маълум ҳуқуқий маконда
кечади. Лекин уларнинг қандай тамойилларга асосланиши, фуқаролик ҳуқуқларининг қай даражада таъминланиши нафақат Конституцияга, ҳуқуқий меъёрларнинг демократик характерига, айни пайтда жамиятнинг сиёсий маданиятига, ундаги маънавий муҳитга ҳам боғлиқ. Агар энг яхши, тараққийпарвар қонунга ҳам жамият аъзоларининг аксарияти риоя қилмасалар, ундан фойда кам бўлади. Турли ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар, улар тузган ташкилотларнинг инсонпарварлик, халқчиллик, тараққийпарварлик тамойиллари демократияга мос бўлиши зарур. Аксинча, мутаас -сибликка мойил, реакцион, шовинистик бўлиши тоталитаризмни ифода этади. Шу боис маънавият кенг маънодаги сиёсатга бевосита
белгиловчи таъсир кўрсатади. Бу маънода маънавият жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг кўп хусусиятларини, қиёфасини, миллий ва умуминсоний, яъни ғоявий мазмунини, ижтимоий омиллари ва мўлжалларини аниқлашга хизмат қилади. Қадимги даврдан келаётган «ҳақиқат баҳсларда туғилади», деган нақл тўғрилиги сабабли, бугун у энг эъзозли умуминсоний қадриятлардан, демократияни юзага келтирувчи ва ривожлантирувчи тамойиллардан бири ҳисобланади. Бошқача айтганда, сўз ва эътиқодэркинлиги, ҳурфикрлик, умуман маънавий эркинлик демократиянинг ахлоқий асосидир. Бу ерда, маънавиятнинг сиёсий мафкура ва ҳуқуқ,
сиёсий маданият билан боғлиқ жиҳатларигина назарда тутилаётгани йўқ, Адабиёт ва санъат, маиший турмушнинг ахлоқий, маънавий жиҳатлари, жамиятда шаклланган кенг маънодаги маънавий ва сиёсий муҳит ҳам демократия ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.Дунёқараши тор, ахлоқий, эстетик диди, турмуш маданияти паст халқ демократияни ривожлантира олмайди. Илм-фан, адабиёт-санъат, халқ таълими, ахлоқ, хуллас, маънавият қанчалик юксалса, жамият-нинг ақлий ва руҳий салоҳияти, ижодкорлик имкониятлари, иқтисо-дий ва маънавий эҳтиёжлари, бинобарин ўзбек моделининг салоҳияти шунчалик ўсади. Юксак маънавият жамиятнинг ўз мавжудлик ҳолатидан қониқмаслик ҳиссини, уни мудом такомиллаштиришга интилишини таъминлайди. Маънавият қанчалик юксалса, ижтимоий муносабатлар шу қадар инсонийлашади, эзгулик ва инсонпарварлик, демократик тамойиллар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари қарор топади.Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Олий Мажлиснинг 14-сессиясидаги «Ўзбекистон XXI аср сари» номли маърузасидаислоҳотлар янги босқичининг асосий устувор йўналишларини белгилаб бериб, уларнинг биринчиси – сиёсий, иқтисодий ҳаётни, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш, иккинчиси –маънавиятни юксалтириш эканлигини таъкидлаган эди. Ижтимоий тараққиётга интилаётган, тубдан янгиланаётган, сиёсий, иқтисодий ҳаётини эркинлаштиришга жазм қилган ҳар қандай жамият маънавияти юксак, озод,эркин шахсни шакллантирмоғи лозим.Демократиянинг, ижтимоий тараққиётнинг ижодкори, амалга оширувчиси – бу инсондир. Демократия – нафақат халқ ҳокимияти, шунингдек, халқнинг мамлакат келажаги, ўз тақдири олдидаги масъулияти ҳамдир. Демократияни охлократия(охлос –тўда, оломон) – оломон ҳокимиятидан, яъни турли гуруҳларнинг ўзбошимчали-гидан, бошбошдоқлигидан, тартиб-қоидаларни, қонунни писанд қил-масдан ҳокимият идораларига ноўрин талаблар қўйишидан, тазйиқ ўтказишдан фарқ қилиши лозим. Демократиянинг охлократияга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бир гуруҳ жангарилар ва уларнинг мафкурачилари, фаоллари бутун халқ номидан гапиришга ва иш кўришга ҳақли эмас. Бундай ҳолат халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳам зид ва дунёнинг бирор жойида тан олинмайди. Дейлик, Ғарб мамлакатлари буюк давлатчилик шовинизми остида демократияни ниқоб қилиб олиб, аслида
охлократияга йўл очишга, оломон ёрдамида «рангли инқилоблар»ни амалга ошириб, ўзларига мақбул келмайдиган давлат раҳбарларини алмаштиришга уринмоқдалар.Ҳар бир фуқаро демократиянинг моҳиятини тўғри англаб, уни нафақат охлократия ва анархиядан, шунингдек, автократия (раҳбарнинг ўзгалар фикри билан ҳисоблашмасдан, ёлғиз бошқариши, бошқаларнинг унга қуллуқ қилиши) ва волюнтаризмдан (шарт-шароит ва объектив ижтимоий қонунларни менсимасдан, фақат ўз хоҳиш-иродасига таяниб, жамиятни ривожлантиришга қаратилган бошқарув усули) ажрата билиши керак. Демократия фуқаролардан нафақат юксак ҳуқуқий маданият ва ижтимоий фаолликни, шунингдек, ўз манфаатларини давлат, жамият манфаати билан уйғунлаштира олишни талаб қилади. Акс ҳолда, кишиларнинг жамиятга қўйган талаблари нотўғри бўлиб, худбинлик, эгоцентризм, манманлик авж олиши мумкин. Биз шундай ижтимоий муносабатларга, қонун-тартибот ва ахлоқ тизимига интилмоғимиз зарурки, унда алоҳида шахс ва бутун жамият манфаатлари, заррача бўлса-да, зарар кўрмаслиги керак.
Демократиянинг ривожланиши маънавий ҳаётни эркинлашти-ришнинг омилидир. Демократия тафаккур эркинлиги, қарашлар ранг-баранглигининг қарор топишига, уларнинг бир-бирларини ўзаро бойитишига кўмаклашади. Тафаккур эркинлиги воқеликка холис, танқидий ва айни пайтда ижодий муносабатда бўлиш, умуман маънавий бунёдкорлик йўлига ғов бўлган ички ижтимоий қўрқувни, ички «цензор»ни енгишнинг асосий шарти ва воситасидир. Мутелик психологиясидаги киши конструктив-танқидий фикр юрита олмайди. У ўз тақдиридан, ижтимоий ҳолатидан норози бўлиши, нафратланиши мумкин. Унинг фаолияти нари борса истиқболсиз, бесамара радикализм даражасига кўтарилади. Ўзидаги қўрқувни, қулликни енгган кишигина самарали ижодий натижаларга эришади.

Axborot kommunikatsion tеxnologiyalaridan



Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish