Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


 Сперманинг биокимёвий текшируви



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet347/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

5.4.5.5. Сперманинг биокимёвий текшируви 
У сперматогенездаги патологик ўзгаришларни баҳолашда муҳим аҳамиятга эга 
бўлган уруғ суюқлигининг морфологик ва физиологик хусусиятларини ўрганиш учун 
амалга оширилади. Спермада лимон кислотаси, нордон фосфатаза, рух ионлари ва 
фруктозани аниқлаш амалий аҳамиятга эга. Простатанинг секретор функцияси лимон 
кислотаси, нордон фосфатаза ва рух таркибига қараб баҳоланади. Ушбу кўрсаткичлар 
ўртасида аниқ боғлиқлик мавжудлиги қайд этилган, шунинг учун фақат иккита 
кўрсаткични аниқлаш мумкин: лимон кислотаси ва руҳ. Уруғ пуфакчалари функцияси 
фруктоза миқдори билан баҳоланади. Ушбу текширув, айниқса фруктоза, рН қийматининг 
паст даражаси ва лимон кислотасининг нормал бўлмаган ҳолдатда юқори даражаси уруғ 
пуфакчаларининг туғма мавжуд эмаслигини кўрсатадиган азоспермия бўлганда жуда 
муҳим. 
5.4.6. Инструментал текширувлар
Интрументал текширувлар термография ва УТТни ўз ичига олади. Варикоцеленинг 
субклиник босқичларини аниқлашга ва жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлигини 
кузатишга имкон берадиган ёрғоқ аъзоларининг термографик таҳлили махсус 
термографик пластинка ёки масофавий тепловизор ёрдамида амалга оширилади. 
Варикоцеле билан касалланган беморларда термография вақтида 0,5 дан 3,0°С гача 
бўлган оралиқда мояк ҳалтасининг ўнг ва чап ярмида термал ассиметрия қайд этилади. 
Ушбу усул шунингдек, гидроцеле, чов чурраси, ёрғоқ аъзоларининг яллиғланиш 
касалликлари учун ҳарорат нисбатларини ўрнатишга имкон беради. Простата ва уруғ 
пуфаклари анатомо-функционал ҳолатини сагиттал ва кўндаланг текисликларда баҳолаш 
учун ташқи ёки трансректал датчик ёрдамида УТТ ўтказилади; ультратовуш 
допплерометрия термометрияга ўхшаш кўрсатмаларга эга. 
5.4.7. Иммунологик текширув 
АCАТни аниқлаш учун радиоиммун таҳлил, уч фазали иммун-фермент таҳлил ва 
полиакрил микросфераларда иммуноглобулин тести (IBT) қўлланилади. Ҳозирги вақтда 
сперматозоидларнинг 90 дан ортиқ антигени тавсифланган, улар ҳам кўп функцияли, ҳам 
сперматозоид ва тухум ҳужайраси ўртасидаги ўзаро таъсирнинг у ёки бу сегментини 
блокловчи антиген бўлиб ҳисобланади. Бепуштлик билан боғлиқ бўлган бир нечта 
спермал антигенлари (САГ), шунингдек уларнинг генларини кодловчилари батафсил 
ўрганилган. Ушбу САГлар: YWK-11, ВЕ-20, rSMP-B, BS-63, BS11, HED-2, уларнинг ҳар 
бири бошқаларидан тузилиши билан ажралиб туради ва репродуктив трактнинг турли 
ҳужайралари (жинсий ҳужайралар, мояк ортиғи эпителий ҳужайралари ва Сертоли 
ҳужайралари) томонидан синтезланади. 
Барча ўрганиладиган АCАТлар сперматозоидларнинг агглютинация қилувчи ёки 
иммобилизация қилувчи хусусиятларига эга. АСАТ ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
иммунологик бепуштликни ташхислаш усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади. 

Посткоитал тест ёки сперматозоидларнинг бачадон бўйни шиллиғи билан ўзаро 
таъсири тести. У икки хил вариантда ўтказилади: 
o
in vivo
тест (Шуварский-Симс-Хюнер тести). Бемор аёл овуляциядан 
олдинги кунларда жинсий алоқадан кейин текширувга келади. Қин ва 
бачадон бўйни таркиби текширилади. Жинсий алоқа ва текшириш вақти 


277 
ўртасида рухсат этилган вақт 24 соат бўлса-да, ушбу тестни жинсий 
алоқадан 3-12 соат ўтгач ўтказиш тавсия этилади. Салбий («ёмон») тест – 
кўпинча аёлнинг жинсий йўлларида сперматозоидларнинг ҳаракатланиши 
камайишида кузатилади; 
o
in vitro
тест (Курпрок-Миллер тести). Эр-хотин овуляциядан бир неча кун 
олдин текширувга келадилар. Эр сперма топширади, хотинидан эса бачадон 
бўйнидан бир томчи шиллиқ олинади. Сперматозоид ва бачадон бўйни 
шиллиғининг ўзаро таъсири микроскоп остида баҳоланади. Тестнинг салбий 
(«ёмон») натижаси бўлиб бачадон бўйнидан олинган шиллиқда 
сперматозоидларнинг олдинга ҳаракатланишининг камайиши ҳисобланади.

MAR-тести. 
IgG ва IgA синфларининг антитаналари билан боғланган 
сперматозоидларнинг улушини (бевосита MAR-тести) ва биологик суюқликларда 
(сперма плазмаси, бачадон бўйни шиллиғи, қон плазмаси) антиспермал 
антителалар титрини аниқлайдиган тест (билвосита МАR тести). Тест АCАТ 
ташхиси учун халқаро миқёсда тан олинган стандарт бўлиб, ўртача спецификликка 
ва ҳар доим ҳам юқори бўлмаган сезувчанликка эга. 

Immunobead-тест. Бу МАR тестига ўхшаб кетади. МАR ва Immunobead-тестлари 
билан аниқланган антитаналар спектрлари ҳар доим ҳам бир-бирига мос келмайди, 
бу битта беморнинг ўзида тест натижалари ўртасида тез-тез кузатиладиган 
номувофиқликни тушунтиради. 

Иммун-фермент усул (ELISA). Одатда қон плазмасидаги АСАТни аниқлаш учун 
фойдаланилади. Бу АСАТнинг қўшимча ташхислаш усулидир. Аёллар қонида 
ELISA усули ёрдамида аниқланган АCАТнинг юқори титри ҳар доим ҳам 
ҳомиладор бўлишликнинг ёмон прогнози билан боғлиқ эмас. Шуни эсда тутиш 
керакки, посткоитал тестнинг салбий натижасининг сабаби, бу бачадон бўйнидаги 
эмас, балки спермада АСАТ мавжудлигидир (яъни муаммо эр билан боғлиқ). 
Бироқ, кўпинча эркак ва аёл омиллари ролининг биргаликда келиши кузатилади.
Посткоитал тест бепуштликни текширишда энг "инжиқ" тестлардан биридир. 
Ушбу текширувнинг сохта натижалари улуши жуда юқори. Шунинг учун 
посткоитал тест АCАТ бўйича махсус текширувлар билан тўлдирилиши керак. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish