Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

Тавсиялар 
TД 
α-блокаторлар ва мускарин рецепторлари антагонистлари билан 
комбинацияланган даволаш ушбу дорилар билан монотерапия фонида безовта 
қилувчи ўрта ва оғир даражадаги ПСЙС ва ПБХГ мавжуд бўлган ва тўплаш 
симптомлари етарли даражада яхшиланмаган беморларга тавсия этилади. 
Кучли 
ҚСҲ > 150 мл бўлган беморларга комбинацияланган терапия тавсия этилмайди. Кучсиз 
Эслатма: ҳар бир ҳолатда энг мақбул вариантни танлаш учун барча беморларни препаратларнинг ножўя 
таъсири тўғрисида маълумот бериш керак. 
3.3.
Жарроҳлик йўли билан даволаш 
Янги технологияларнинг ривожланишига қарамай, ПТУР 90 йилдан ортиқ вақт 
давомида ПСЙС/ПБХГни жарроҳлик йўли билан даволашда олтин стандарт бўлиб 
қолмоқди. 
3.3.1. Простата безининг трансуретрал резекцияси ва трансуретрал 
инцизияси. 
Таъсир механизми:
ПТУРда простата безининг ўтувчи зонаси тўқимаси олиб 
ташланади. Простата безининг трансуретрал инцизияси (ПТУИ) бу сийдик чиқариш 
каналининг ички тешиги соҳасидаги тўқималарни кесишдан иборат бўлиб, бунда 
тўқималар олиб ташланмайди. Баъзи ҳолларда, уни ПТУР ўрнига ишлатиш мумкин
айниқса простата ҳажми <30 см
3
ва простата безининг ўрта бўлаги мавжуд бўлмаганда. 
Самарадорлик: 
ПТУР Qmaxни сезиларли даражада яхшилайди ва IPSS баллар 
йиғиндиси кўрсаткичини (-70%), ҳаёт сифати домени ўртача қийматини ва ўртача ҚСҲни 
камайтиради. ПТУРнинг самарасизлиги асосан детрузор гипоактивилиги натижасидир. 
Толерантлик ва хавфсизлик: 
сўнгги йилларда ПТУРдан кейин асоратлар ва ўлим 
ҳоллари камайган бўлса ҳам, улар сезиларли даражада сақланиб қолмоқда (мос равишда 
11,1 ва 0,1%). ПТУР натижаларига кўра қон қуйишни талаб қиладиган қон кетиш 2,9% 
ҳолларда ривожланади. ПТУИ вақтида қон кетиш хавфи кичик. Жарроҳлик аралашувидан 
кейин ТУР-синдроми 0,8% (0-5%) ҳолларда, ЎСТ - 4,5% (0-13,3%), қовуқ тампонадаси - 
4,9% (0-39%), СЙИ - 4,1% (0-22%)да кузатилади. Узоқ муддатли асоратларга сийдикни 


188 
тута омласлик (ПТУРдан кейин 1,8% ва ПТУИдан кейин 2,2%), ЎСТ ва СЙИ, қовуқ 
бўйинчаси склерози (ПТУРдан кейин 4,7%), уретра стриктураси (ПТУРдан кейин 3,8% ва 
ПТУИдан кейин 4,1%), ретроград эякуляция (65,4 ва 18,2%) ва эректил дисфункция 
(ПТУРдан кейин 6,5%) киради. [31]. 
Амалий масалалар:
ПТУР ва ПТУИ простата безининг катталашиши оқибатида 
ўрта/оғир ПСЙСни даволашда самаралидир. Даволаш усулини танлаш (ПТУР ёки ПТУИ) 
биринчи навбатда простата бези ҳажми билан боғлиқ (ПТУИ учун <30 см
3
; ПТУР учун 30-
80 см
3
). Ҳозирги кунга қадар оптимал ўлчам чегараси бўйича ҳеч қандай тадқиқотлар 
ўтказилмаган, аммо простата бези катталашиши билан асоратлар частотаси ошиб боради. 
Простата бези ҳажмининг юқори чегараси одатда 80 см
3
ни ташкил этади (ижарроҳнинг 
тажрибасига, резекция тезлигига ва резектоскоп ўлчамини танлашга боғлиқлигини тан 
олган ҳолда ишчи гуруҳнинг фикри асосида). 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish