Тавсиялар TД ФДЭ-5 ингибиторларини ўрта/оғир даражадаги эректил дисфункцияли ва усиз
ПСЙС мавжуд бўлган беморларда қўллаш тавсия этилади
Кучли
3.2.5. Ўсимлик препаратлари – фитотерапия. Таъсир механизми : ўсимлик асосида дори препаратлари илдизлардан, уруғлардан,
гул чанги, пўстлоқ ёки резаворлардан тайёрланади. Улар таркибига битта ўсимлик
(монопрепаратлар) ёки икки ёки ундан ортиқ ўсимликларнинг экстракти (аралаш
препаратлар) киритилиши мумкин.
Cucurbita pepo (қовоқ уруғи);
Hypoxis rooperi (Жанубий Африка ўсимлиги);
Pygeum africanum (Африка олхўри дарахтининг пўстлоғи);
Secale cereale (жавдари гул чанги);
Serenoa repens (синоним -
Sabal serrulata ; Америка
пакана пальма мевалари, сереноа пальмалари) ва
Urtica dioica (икки уяли қичитқи ўтнинг
илдизи) каби ўсимликлар энг кўп ишлатиладиган ўсимликлардир.
Фитотерапиянинг энг муҳим таркибий қисмлари бўлиб фитостероллар, β-
ситостерол, ёғ кислоталари ва лектинлар ҳисобланади [25]. Ўсимлик экстракти
таъсирининг аниқ механизми ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Самарадорлик: Турли хил компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган битта
ўсимлик экстрактлари ҳар доим ҳам бир хил биологик ёки клиник самарадорликка эга
эмас, шунинг учун турли хил ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган бир хил
препаратни даволаш бўйича натижалари ҳар хил бўлиши мумкин.
Бирон бир фитотерапия препарати простата бези ҳажмини камайишига олиб
келмайди ва ҳеч бир тадқиқотда ИВО камайганлиги ёки касалликнинг ривожланишига
таъсири тасдиқланмаган.
Толерантлик ва хавфсизлик: фитотерапиянинг ножўя таъсири одатда кучсиз
ифодаланган бўлади. Ножўя таъсирлар тадқиқот давомида ишлатилган дорилар билан
боғлиқ бўлмаган. Энг кўп учраган ножўя таъсирлар ошқозон-ичак тракти томонидан
шикоятлар бўлган [26].
Амалий масалалар: фитотерапия препаратлари - бу турли хил концентрацияли фаол
моддаларни ўз ичига олган ўсимлик экстрактларининг гетероген гуруҳи. Шу сабабли, бир
хил ўсимлик экстрактларидан фойдаланиш бўйича мета-таҳлиллар ишончли эмас ва
уларнинг натижаларини эҳтиёткорлик билан талқин қилиш керак.
Ишчи гуруҳ талқини: ишчи гурух маҳсулотнинг бир турда эмаслиги, тартибга
солувчи назоратнинг йўқлиги ва нашр этилган тадқиқотларда муҳим методологик
етишмовчиликлар мавжудлиги туфайли ПБХГ билан ПСЙС мавжуд бўлган эркакларда
фитотерапия бўйича аниқ тавсиялар бермайди.