Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

 
Беморлар тоифаси: 
Сийдик-тош касаллиги бўлган беморлар. 
 
Мақсадли гуруҳ: 
Амалиётдаги шифокорлар – урологлар, умумий амалиёт 
шифокорлари (оилавий шифокорлар), урология мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган 
магистрантлар, клиник ординаторлар фойдаланиши учун мўлжалланган. 
Сийдик-тош касаллиги (уролитиаз)
– бу турли хил сабабларга кўра келиб 
чиқувчи, кўпинча ирсий характерга эга, сийдик чиқариш тизимида (буйраклар, сийдик 
найлари, қовуқ ёки уретра) тошлар ҳосил бўлиши билан характерланадиган моддалар 
алмашинуви касаллиги. 
Сийдик-тош касаллиги Европа ва Шимолий Америкадаги умумий аҳолининг 5-
9%да, айрим Осиё мамлакатларида эса 20%ча учрайди. Сийдик-тош касаллиги 
стационарларнинг урологик бўлимларига ётқизиш сабабларининг 30-40%ни ташкил 
қилади. Ҳаёт давомида СТК билан касалланиш хавфи 10%ни ташкил қилади [1-2]. 
Сийдик-тош касаллиги – бу Ўзбекистондаги ўлкага оид патологиядир. 
Республикамизнинг айрим ҳудудларида сийдик-тош касаллигининг учраш частотаси 7%га 
етиши мумкин. Бухоро, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса 
ушбу кўрсаткич 8-9%ни ташкил қилади [3]. 
 


18 
1. ТУШУНЧА ВА КАСАЛЛАНИШ
1.1. 
Эпидемиология 
Сийдик-тош касаллиги (СТК, уролитиаз) 
кенг тарқалган касаллик бўлиб, 
дунёнинг деярли барча мамлакатларида у ёки бу даражада учраб туради ва тарқалиш 
частотаси бўйича буйраклар ва сийдик йўлларининг носпецифик яллиғланиш 
касалликларидан кейин иккинчи ўринда туради. 
СТК тарқалиши географик, иқлим, этник, парҳез ва генетик омилларга боғлиқ. 
Қайталаниш хавфи биринчи навбатда тошнинг ҳосил бўлишига олиб келган касаллик ёки 
бузилишлар билан белгиланади. СТК тарқалиш кўрсаткичлари 1 дан 20% гача фарқ 
қилиши мумкин. Швеция, Канада ёки АҚШ каби ҳаёт даражаси юқори бўлган 
мамлакатларда касалланиш даражаси анча юқори (> 10%). Баъзи соҳаларда сўнгги 20 йил 
ичида касалланиш кўрсаткичи 37%дан ошганлиги кузатилмоқда [4]. СТК ва сурункали 
буйрак касаллиги хавфи ўртасидаги боғлиқлик ҳақида тобора кўпайиб бораётган 
маълумотлар мавжуд. 
10 минг аҳолига йиллик касалланиш даражаси Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида 
3%, Туркманистонда 2,4%, Россиянинг Новосибирск вилоятида 1,3%, Москва вилоятида 
1,7% ва Украинанинг Донецк вилоятида 5,3%, Қирғизистонда 4,8%ни ташкил этади [5]. 
Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома 
натижаларига кўра СТК касаллиги билан касалланиш 1000 кишига 16,5 ± 0,2 ҳолатни 
ташкил этади [3]. 
Эркакларда сийдик йўллари тошларининг тарқалиши (1000та эркакка 18,7 ± 0,3 
ҳолат) аёлларга қараганда анча юқори (1000та аёлга 15,1 ± 0,2 ҳолат). Қорақалпоғистон 
Республикаси аҳолиси орасида сийдик йўллари тошларининг тарқалиши 1000та кишига 
11,1 ± 0,2 ҳолатни ташкил этади [3]. 
Эркакларда сийдик йўллари тошлари билан касалланишнинг энг юқори даражаси 
50-59 ёшга, аёлларда - 60-69 ёшга тўғри келади. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish