131
8.5.
Тиббий ёрдам сифатини баҳолаш мезонлари
Ўткир эпидидимит билан оғриган беморларни даволашда тиббий ёрдам сифатини
баҳолаш мезонлари қуйидагилардир:
даволаниш бошлангунга қадар бўлган клиник
белгиларнинг яхшиланиши
(моякдаги оғриқ, без шишининг камайиши, дизурия камайиши,
сийдик
чиқаришнинг яхшиланиши ва тана ҳароратини нормаллашуви);
лаборатор кўрсаткичларнинг яхшиланиши ва нормаллашуви (икки стаканли
синамада пиуриянинг камайиши, қонда лейкоцитознинг
камайиши ва экмада
бактериялар ўсишининг мавжуд эмаслиги).
132
9
. УРОСЕПСИС
9.1.
Кириш
Сепсис муаммосини ортиқча баҳолаш мумкин эмас. Сепсис ва септик шок бугунги
кунда интенсив терапия ва реанимация бўлимларидаги беморлар ўлимининг асосий
сабаблари ҳисобланади. Сепсис муаммосининг долзарблиги кўплаб ҳолатлар ва,
авваламбор, унинг частотаси, ташхис қўйиш қийинлиги, юқори ўлим
даражаси ва
даволанишнинг муҳим харажатлари билан белгиланади. Сепсис билан касалланган бир
беморни у интенсив терапия ва реанимация бўлимларида бўлиши вақтидаги даволаш учун
сарфланган ҳаражат бошқа оғир шароитлардаги беморларни даволаш нархидан 6 баравар
юқори. Сепсиснинг тарқалиши ва эпидемиологиясига чуқур кирмаган ҳолда сепсис билан
касалланиш кўпайганлигини қайд этишимиз мумкин,
аммо сепсисни даволашда
эришилган сезиларли ютуқларга қарамай, сепсис билан касалланиш ва ўлим даражаси
юқори бўлиб қолмоқда. Уросепсис – бу сийдик йўли инфекциясининг клиник тасвири
орган-тизим дисфункциясининг ривожланиши билан асораланувчи патологик жараён.
9.2.
Тушунчалар
Ҳозирги вақтда сепсис организмнинг инфекцион касалликка бўлган реакциясининг
генерализациялашган дисрегуляцияси натижасида келиб чиқадиган ҳаёт
учун хавфли
орган дисфункцияси
деб таърифланади.
Яъни сепсис – бу организмнинг инфекцияга бўлган реакцияси ўз тўқималари ва
органларига зарар етказганда пайдо бўладиган ҳаёт учун хавфли ҳолатдир.
Бугунги кунда сепсисни аниқлаш учун қўлланиладиган SIRS/ТЯРС мезонлари
фойдасиз деб топилди. Чунки: 1. ТЯРС паст даражадаги спецификлик ва юқори
сезувчанликка эга, бу эса турли патологияларга эга бўлган ИТРБ беморларининг 90
фоизида ТЯРС белгилари бўлиши мумкинлигига олиб келади. 2. ТЯРСнинг намоён
бўлиши кўпинча инфекцияга адекват жавоб бўлиб ҳисобланади, шунингдек, тикланишига
ёрдам берадиган компенсатор аҳамиятга эга бўлган енгил вирусли инфекциялар билан ҳам
содир бўлиши мумкин. ТЯРСнинг клиник лаборатория кўринишлари юқумсиз (стерил)
генезнинг яллиғланишида ҳам бўлиши мумкин. 3. Аксинча, ТЯРС симптомларининг
йўқлиги, хусусан, иммунитет танқислиги бўлган беморларда номақбул ҳолатдир. Шундай
қилиб, бугунги кунда сепсис инфекциядан келиб чиқадиган
органларнинг
дисфункциясидир.
Do'stlaringiz bilan baham: