Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

8.2. 
Ташхислаш 
Стерилликка текшириш учун сийдикнинг ўртача порциясини экиш ва илгари 
топширилган таҳлилларнинг натижаларини текшириш керак. Сийдикнинг биринчи 
порцияси жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияларни (ЖЙЮК), шу жумладан 
Chlamydia trachomatis
ва 
Neisseria gonorrhoeae
ни аниқлаш учун нуклеин кислота 
амплификацияси анализи ўтказилади. Агар гонорея гумон қилинган бўлса, Грам бўйича 
бўяш учун уретрадан суртма ёки қиринди олинади [265].
Ушбу қузғатувчилар аниқланганда, маҳаллий талабларга мувофиқ ҳисобот 
тайёрланиши керак. Жинсий йўл орқали юқадиган инфекцион касалликларга гумон 
қилинган барча беморларга бошқа турдаги ЖЙЮК скринингни ўтказиш учун тегишли 
клиникага мурожаат қилиш тавсия этилади. 
Enterobacteriaceae
оиласига тегишли 
қўзғатувчилари бўлган беморларда пастки сийдик йўлларининг патологиясини истисно 
қилиш керак. Агар силли эпидидимитга гумон бўлса, кетма-кет учта эрталабки сийдик 
порциялари кислотага бардошли бўлган бациллалар (AFB) учун эктирилади ва материал 
молекуляр генетик усул билан 
Mycobacterium tuberculosis
ДНК-ни скрининглашга 
юборилади [266]. Бундан ташқари, микроскопия, кислотага бардошли бўлган бациллалар 
учун экиш ва мос равишда простата секрецияси, эякулят ва мояк тешикларидан ажралма 
ҳамда ингичка игна билан аспирациялашдан олинган биоптатнинг молекуляр-генетик 
таҳлили ўтказилади.
8.3. 
Даволаш 
Агар жинсий йўл орқали юқадиган инфекцион касалликдан гумон қилинган бўлса, 
унда жинсий шерик учун ҳам хавф мавжудлиги ҳақида маълумот бериш ва даволаниш 
тугагунига қадар жинсий алоқада бўлмасликни тавсия қилиш керак. Эмпирик 


128 
антибактериал даволашни эҳтимолли патогенлар ва яллиғланган безга дориларни кириш 
даражасини ҳисобга олган ҳолда танланади. Дори воситалар локал резистентлик ва 
тавсияларга кўра фарқланиши мумкин. Одатда, 
C. trachomatis
ва 
Enterobacteriaceae
га 
қарши фаол бўлган антибиотиклар биринчи навбатда тайинланади, сўнгра экма 
натижалари 
олинганидан 
кейин 
коррекция 
қилинади. 
C. trachomatis
ва 
Enterobacteriaceae
га гумон қилинган беморларда доксициклин ва фторхинолон қатори
дори воситалари клиник ва микробиологик самаранинг яхши кўрсаткичларига эга. Улар 
перорал қабул қилинганда яллиғланган эркак жинсий органларида етарли концентрацияни 
ҳосил қилади. Макролидлар, шу жумладан азитромицин, 
C. trachomatis
га қарши самарали, 
аммо уларнинг безда тўпланиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Фторхинолонлар 
локал резистентлик ортишиги қарамай 
Enterobacteriaceae
ни перорал режимда даволашда 
самарали бўлиб қолмоқда, шу сабабли маҳаллий кўрсатмаларга мурожаат қилиш керак. 
Фторхинолонлар гонорея касаллигида самарасиздир. Бундай ҳолларда учинчи авлод 
цефалоспоринни бир марталик юқори дозада юбориш тайинланади; дори воситасини 
танлаш резистентлик кўрсаткичлари ва маҳаллий тавсияларга боғлиқ. 
Оғир эпидидимит билан касалланган эркакларда антибиотикларга клиник жавоб 
тахминан уч кундан кейин, ЖЙЮК эҳтимоли бор ёки тасдиқланган беморларда эса, 
тузалганликни тасдиқлаш учун 14 кундан кейин баҳоланиши керак. Бундан ташқари, 
жинсий алоқада бўлган шерикларни аниқлаш ва маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимининг 
кўрсатмаларига мувофиқ даволаш керак. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish