Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Ошхона ва овқат тайёрлаш идишларини ювиш тартиблари



Download 465,66 Kb.
bet59/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   101
3. Ошхона ва овқат тайёрлаш идишларини ювиш тартиблари.
3.1. Идишни овқат қолдиғидан ёғоч куракчалар ёрдамида тозаланади, резинали қирғич (скребки) билан 1 – ваннада ювувчи восита қўшилган 45 – 56 0С ли сувда ювилади, 2 – ваннада 650С дан паст бўлмаган ҳароратдаги сувда чайилади ва тўрли стеллажларга тўнкарилган холда қуритилади. Овқат пишириш қозонлари (котел), кастрюлларни эгилувчан шланг ёрдамида ҳам чайкаш мумкин. Куйган овқат қолдиқлари қириб тозаланмайди, балки кальцийлаштирилган сода қўшилган илиқ сувда ивитилади. Кальцийлашган сода қўшилиб ювилган кастрюл, оқин сувда ювилиб кальцийлашган сода қолдиқларидан тозаланади. Овқат тайёрлаш идишларини махсус идиш ювиш машиналарида гидроабразив аралашмалар ёрдамида хам ювиш мумкин.
Овқат тайёрлаш идишларини 2 хил усулда ювиш кўзда тутилади; тез ювиш усули; шўрва, бульон, компот тайёрланган идишларини ювиш учун, секинлаштирилган усули эса пюре, бўтқа (каша), макарон маҳсулотлари пиширилган идишларни ювишда қўлланилади. Қуритилган овқат тайёрлаш идишларини тўнкарилган холда стеллажларда сақланади. Металл идишлар, сирланган металл идишларидан ташқарилари тозаловчи паста ва кукунлар (порошок) билан тозаланади.
Идишлар ичи тозалангандан сўнг яхшилаб ювилади ва оқар сувда чайилади.
Овқат тайёрлаш идишларидаги қурумлар чўкмаларини (накип) тозалаш учун кукунлардан фойдаланилади. Алюмин идишлар ювувчи воситалар билан ювилади. Металл ва мармар қопламали майдалаш, ишлаб чиқариш столлари юзаси ювувчи воситалар қўшилган иссиқ сувда ювилиб, қайноқ сув билан артилади. Булъон, соуслар сузилган элак ва докалар ювувчи воситалар қўшилган иссиқ сувда ювилади, кейин чайилади.
3.2. Идишларни ювишда фойдаланилган чўтка, қирғич ва мочалкалар ювувчи воситаларда ювилади, 10-15 минут қайнатилади, 0,5% ли хлорсақловчи воситалар эритмаси бўлган идишга 10 минут бўктирилади, сўнгра ювилади, махсус ажратилган жойда қуритилади ва сақланади.
3.3. Овқат қолдиқлари ва ахлатлар идишлари 2/3 хажмигача тўлганда тўкиб тозаланади. Иш тугагандан сўнг ахлат ва овқат қодиқлари идишлари тўлиш ёки тўлмаслигидан қатъий назар кальцийлаштирилган соданинг 2%ли эритмасида ювилади ва қайноқ сувда чайилиб, қуритилади. Ошхона овқат қолдиқларини сақловчи контейнерлар ошхона биносидан 25 метр узоқликда жойлаштирилади. Контейнерлардаги овқат қолдиқлари олиб ташланганидан кейин 2%ли кальцийлаштирилган сода эритмаси билан ювилади ва 10% ли тиндирилган хлорли охак эритмаси билан зарарсизлантирилади.
3.4. Ошхонанинг механик қурилмалари – гўшт майдалагич (қайнатилган ва хом гўшт учун), сабзавот қирқиш (хом ва пишган сабзавотлар учун), хом гўштли қиймани уриб майдаловчи машина, турли (хом ва пишган) маҳсулотларни артиб майдаловчи машина ва бошқа универсал жиҳозлар фойдаланишига кўра белгиланади (маркировка).
Ишдан сўнг механик қурилмалар қисмларга ажратилиб, маҳсулот қолдиқларидан тозаланади, ювувчи воситалар қўллаган холда 650Сли иссиқ сувда ювилади, чайилади, қайноқ сувда ювилади ва тўрларда (решётка) қуритилади.
3.5.Хлорсақловчи зарарсизлантирувчи воситалари билан пишириш цехидаги тайёрлаш столлари юзаси, овқат тайёрлаш идишлари, кесиш тахтачаларини зарарсизлантириш ишлари фақат эпидемияга қарши кўрсатмалар бўлганда, микробли овқатдан захарланиш холатларида, ошхонани бошқа анжомлари эса жиҳозларидан бактериологик назорат учун олинган суртма натижаларида бактериал ифлосланишни (E.coli) мусбат натижаси аниқланганда ўтказилади.
3.6. Ошхона идишлари ва жиҳозларини ювишда ва зарарсизлантирда фойдаланиладиган барча воситалар Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан қўлланишга рухсат этилган ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши керак.
3.7. ДПМлар ошхона овқат тайёрлаш идишлари ва жиҳозларини ювишда хантал (горчица), хўжалик совуни ва каьцийлашган сода ишлатилиши таъқиқланади.



Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish