Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Ошхона ошпазлари, ходимларининг махсус кийимлари ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишга қўйиладиган санитария гигиена талаблари



Download 465,66 Kb.
bet60/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   101
4. Ошхона ошпазлари, ходимларининг махсус кийимлари ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишга қўйиладиган санитария гигиена талаблари
4.1. Ошхона ходимлари ишга тоза кийимда келишлари шарт. Устки кийим, бош кийими, кўча пойафзали, шахсий буюмлар гардеробда қолдирилади, иш бошлашдан аввал ошпазлар душ қабул қилиши лозим, агар душ бўлмаса қўлларини ювади. Ошпазлар тоза махсус кийим – оқ халат ёки ошпазлар курткаси, ошпазлар қалпоғи (ёки рўмоли), тоза пойафзал кияди ва шахсий сочиқларга эга бўлиши керак. Тирноқлари олинган, сочлари қалпоқлар ёки рўмол остида бўлади. Махсус кийимларни богчи билан боглаб олиши керак, халат, курткаларда сигарет, пул, зира,узук ва бошқаларни солиб юриш таъқиқланади. Махсус кийимлар кирланишига қараб ва камида 2 кунда бир марта алмаштирилади. Ошпазлар махсус кийимлари касалхонанинг кирхонасида ювилади. Махсус кийимларни ошхона биносида ва уйда ювиш таъқиқланади. Ошхонада ҳар бир ошпаз учун камида 3 та халат (куртка), ошпазлар қалпоғи (ёки рўмоли) ва шахсий сочиқ бўлиши керак.
4.2. Овқатларга термик ишлов берилгандан сўнг уларни тарқатишда ошпазлар тоза зарарсизлантирилган дока ниқобларни тақиб ишлашлари керак. Ниқоблар ҳар 4 соатда алмаштирилиши зарур.
4.3. Ошхона ходимлари (ошпаз, диета ҳамшираси, ошхона ишчи ходимлари) санитария хонасига (сан.узел) киришдан олдин махсус кийимларни алоҳида ажратилган жойда ечиб кириши ва чиқишда қўлларини совунлаб ювиши лозим.
4.4. Ошхона ишчилари картошка, илдиз мевалар, сабзавотларга (совуқ ишлов, саралаш, тозалаш, ювиш) ишлов бераётганда, хоналарни тозалаганда, ошхона идишларини, жиҳозларини ва анжомларини ювишда махсус кийим бош, халат (ёки ошпазлар курткаси), нам ўтмайдиган фартук (клёнкали), рўмол (ёки қалпоқ), резина қўлқоп ва резина этик кийиб ишлаши талаб этилади. Ҳар – бирошхона ишчисига камида 3 та халат (куртка), ошпазлар қалпоғи, (ёки рўмоли) ва шахсий сочиқ бўлиши керак.
4.5. Ошхона ходимлари уйида жароҳатланиб қолганда: кесилган, лат ейиш, турли жароҳатли яралар бўлиб қолса ёки ич кетиш, тана ҳароратини кўтарилиши, ўзини ёмон ҳис қилиши, йирингли тери касалликлари, бурун томоқ касалликлари (ларингит, ангина) пайдо бўлганини сезганда, ҳамда оиласида юқумли касалликлар бўлган ҳолларда бу хақида врач диетологга ёки диет ҳамширага хабар қилиши шарт.


5. Даволаш профилактика муассасаси ошхонаси, овқат тарқатиш, буфет ва овқатланиш жойи (столовой) ходимларининг тиббий кўрикдан ўтиши ва гигиеник таълимига қўйиладиган санитария талаблари
5.1. ДПМлар ошхонаси, овқат тарқатиш, буфет ва овқатланиш жойларига ишга кирувчилар ўзларининг яшаш жойларидаги даволаш профилактика муассасаларида (ёки проф. тиббий кўрик ўтказувчи поликлиникаларда) терапевт, дерматовенеролог, стоматолог ва отоларинголог кўригидан ўтиши, бактерия ташувчанликка, гельмент ташувчанликка, венерик ва юқумли тери касалликларига текширувлардан ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатлар асосида текширувдан ўтиши шарт.
5.2. Барча ишга янги кирувчилар шунингдек гигиеник тайёрлов курсида (санитария минимум) ўқиши ва имтиҳон топшириши керак. Тиббий кўрик натижалари ва гигиеник тайёрлов имтиҳонларини топширганлиги хақидаги натижалари тақдим этилмаса ҳамда ишга расмий ҳужжат берилмаса янги ишга кирувчилар ишга қўйилмайди.
5.3. Ошхонадаги озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилмалар, жиҳозлар ва идишлар билан бевосита мулоқотда бўлувчи ходимлар 2 йилда бир марта гигиеник тайёрловдан ўтиб, имтихон топширишлари керак. Тиббий кўриклар ва гигиеник тайёрлов натижалари шахсий тиббий дафтарчаларига (ёки гувоҳномалар), шунингдек ошхонада ишловчи ходимлар тиббий текширув рўйхати журналига қайд этилади. Тиббий дафтарчалар диет. ҳамширада (ошхона мудирларида), овқат тарқатувчи буфетчиларники эса ДПМ буфетларида сақланади.



Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish