3.4.-расм. Камбағалликни қисқартиришда борасида амалга ошириладиган йўналишлар Шу билан бирга, камбағалликни қисқартиришда ҳудудлар ижтимоий инфратузилма объектлари ички йўлларини таъмирлаш, қайта таъмирлаш ва сақлаш, аҳолини, тадбиркорлик субъектларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, ҳудудда аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.
Қайд этилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокими ўз ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиб, унинг ижроси бўйича ҳар чоракда маҳаллий Кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот бериб боради. Мазкур масала барча раҳбарларнинг биринчи даражали вазифаси ва иш самарасини баҳолайдиган асосий мезонга айланиши кераклиги таъкидланди.
Адабиётлар рўйхати: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 29 декабрь.
https://president.uz/uz/lists/view/4057 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь.
https://president.uz/uz/lists/view/3324 Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби”. 2020 йил 16 июнь.
Пардаев М.Қ., Пардаев О.М. Камбағалликни баҳолаш ва уни камайтириш йўллари. Илмий-услубий тавсия. – Самарқанд, 2020. – 68 б.
XII Халқаро иқтисодчилар форуми. Пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий оқибатлар ва Ўзбекистон аҳолисининг камбағаллик даражасини қисқартириш” мавзуидаги Халқаро илмий-амалий конференция материаллари тўплам // Ш.Шукуровнинг умумий таҳрири остида. – Тошкент: IFMR, 2020. – 383 бет. – Б.11-13; 232-262.
A Measured Approach to Ending Poverty and Boosting Shared Prosperity. Policy Research Report. https://openknowledge.worldbank.org
САВОЛЛАР Ўзбекистонда “маҳаллабай” асосида амалга оширилган камбағаллик қисқартириш бўйича чора-тадбирларни қисқача изоҳланг.
«Устоз-шогирд» тамойилининг ҳунардмандчиликни ривожлантиришни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш шарт-шароитларини тушунтиринг.
Камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойилини тушунтириб беринг.
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича 2021 йилда қандай чора-тадбирлар белгиланган.
Камбағалликни қисқартириш бўйича Сизнингча, қўшимча яна қандай чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур деб ҳисоблайсиз? Фикрларингизни асослаб беришга ҳаракат қилинг.