Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш


-расм. Камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили



Download 2,9 Mb.
bet19/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

3.3.-расм. Камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили
3.3.-расмда келтирилгандек, 2021 йилда маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича мингдан зиёд марказлар ташкил этилади. Бунда касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахс учун ўқув марказларига 1 миллион сўмгача субсидия берилиб, бунинг учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқув курсларини тамомлаб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга асбоб-ускуна харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар берилади.
Ҳудудларнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратилади.
Шу ўринда эътиборли жиҳати, бугунги кундаги ривожланган давлатлардан бири саналмиш, мамлакатнинг стратегик ҳамкор давлатларидан бири бўлган Жанубий Корея қашшоқ мамлакат сифатида эътироф этилганидан сўнг, мамлакатни ривожлантириш истиқболларига қаратилган ҳаракатлар бошланган. Бу, асосан, чуқур таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, бозор механизмларини жорий этиш, аграр соҳани, хусусан, ерга эгалик қилиш тизимини ислоҳ қилиш, ташқи очиқлик сиёсатини олиб бориш натижасидаги барқарор иқтисодий ўсиш билан боғлиқ. 1950 йил март ойидан кучга кирган “Қишлоқ хўжалигидаги ерларни ислоҳ қилиш тўғрисида”ги қонунда ерларнинг тўғридан-тўғри аҳоли ихтиёрига ўтказилишига, деҳқонларга ерга эгалик қилиш ҳамда камбағалликка қарши курашишда имконият яратилди. Шунингдек, мамлакатнинг ривожланиши учун ташланган биринчи қадам – бу қишлоқ жойлардаги аҳолида мавжуд бўлган қарзларни бекор қилиш ва иқтисодий ночор, меҳнатга лаёқатли аҳоли учун субсидиялар ажратиш бўлди. Ушбу босқичда қишлоқ жойларидаги институционал ислоҳотлар орқали, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ошириш ва қишлоқ жойларида иқтисодий ўсишни таъминлаш энг муҳим вазифа сифатида белгиланган. Ушбу ўзгаришлар натижасида, 1950-1960 йиллар оралиғида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш йилига ўртача 5 фоизни, уй хўжаликларига тўғри келадиган реал даромадларнинг йиллик ўсиши 8,5 фоизни ташкил қилган10.
Халқаро илмий марказлар коронавирус пандемияси тугаши, унинг иқтисодиётга етказган салбий оқибатларини бартараф этиш учун 2-3 йил зарур бўлишини қайд этмоқдалар. Шундан келиб чиқиб, пандемия шароитида аҳолини камбағалликка тушиб қолишига йўл қўймаслик муҳим ҳисобланади. Шу боис, вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баробар оширилади ва бунда 6 та ҳужжат талаб этиладиган эски бюрократик тартиб бекор қилиниши назарда тутилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш борасида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатга баҳо бериш, амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий Кенгашларнинг диққат марказида бўлиши вазифа қилиб белгиланди (3.4.-расм).
Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий Кенгашлар ҳудудларда ижтимоий соҳалар – таълим, соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шу билан биргаликда, “маҳаллабай” асосида ишсиз аҳоли қатламини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish