Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш


Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш ва



Download 2,9 Mb.
bet10/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш ва “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш;

  • Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ташкилий ислоҳотлар;

  • Суд-ҳуқуқ тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар фаолиятини ижтимоий муҳофаза қилиш.

    Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ, қонуний чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
    Суд ҳокимияти - бу ҳокимиятнинг алоҳида тури бўлиб, у ўз табиати бўйича ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларидан фарқ қилади. Суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан биргаликда мавжуд бўлиши демократик давлатнинг муҳим белгисидир. Суд ҳокимиятининг давлат бошқа тузилмаларидан мустақил ажралиб чиқиши мазкур мамлакатнинг ҳуқуқ устунлиги тамойилини, ундаги эркинлик ва адолат ғояларини амалга татбиқ этишдаги жиддий ютуқлари ҳақида гувоҳлик беради.
    Салжуқийлар салтанатининг машҳур Бош вазири Низомулмулк ўзининг “Сиёсатнома” асарида “вилоят ҳокимлари қози ва шариат ҳукмларини бажаришлари лозим”6 деб, ўша даврда одил судлов мустақил амалга оширилишига ишора берган.
    Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси жамият аъзоларини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини жамият бошқа аъзоларининг ҳуқуққа хилоф тажовузларидан, давлатни нотўғри ҳаракатлардан асраш ва ҳимоя қилиш ҳисобланади. Жамиятда вужудга келадиган низоларнинг ҳуқуққа асосланган ҳолда ҳал этилишини таъминлаб, барча субъектларнинг қонунга итоат этиши ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларини чегаралаб, тийиб туришда, уларнинг фаолиятлари устидан ҳуқуқий назоратни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингСуд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 21 октябрда фармони қабул қилинди. Унда давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифалари белгиланди.
    Фармон билан 2017 йилнинг 1 апрелидан жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларига одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди. Жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтариш институти бекор қилинди.
    Хабеас корпус” институти қўлланишини янада кенгайтириш доирасида прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилди. Судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди.
    Судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш тизими жорий этилди. Судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асослари қайта кўриб чиқилди. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқарилди.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 21 февралда Фармони қабул қилинди. Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган институтлар ташкил этилди.
    Хорижий мамлакатларда суд кенгаши концепцияси XIX аср охирида Францияда қўлланила бошлаган ва суд ҳокимияти мустақиллигини ҳимоя қилиш учун мўлжаллан. Биринчи замонавий суд кенгаши 1946 йилда Францияда (Conseil Supérieur de la Magistrature) таъсис этилган. Кейинчалик 1948 йилда Италияда (Consiglio Superiuore della Magistratura) тузилгани, лекин бу муассаса 1958 йилда ўз фаолиятини бошлагани, бугунги кунда Европа суд кенгашлари тармоғига 22 мамлакат Кенгашлари киради.
    Ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд ва Олий хўжалик суди фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.
    2018 йил 4 апрелдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Қонунда Жиноят кодексига далилларни, тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи моддалар киритилгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини янада оширди. Ушбу ислоҳотлар натижасида турли тазйиқлар остида олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланишга чек қўйилди. Суд ишларини кўриб чиқишда фақат суд тергови жараёнида атрофлича текширилган ва ўз тасдиғини топган далилларга асосланилмоқда.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактаби шакллантирилди.
    2019 йил 14 январдаги “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкини ҳимоя қилишнинг қонуний кафолатларини белгилаб берди. 2020 йилдан бошлаб суриштирув ва дастлабки тергов жараёни устидан суд назорати ўрнатилди.

    “Жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасидаги ишлар давом эттирилади”.
    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    Суд мустақиллигини таъминловчи халқаро тажрибаларга биноан одил судловни амалга ошираётганда суд процесси барча иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда, ҳар қандай бевосита ёки билвосита ташқи таъсирлар, ниятлар, босим ёки аралашишлардан қатъи назар, мустақил ҳаракат қилиши, фақат фактларни баҳолашдан келиб чиқиши ва ички ишончига асосланиб, қонунга ва ҳуқуқий онгига амал қилиши шарт.
    Шу мақсадда давлат органлари, бошқа институтлар ва хусусий шахслар судьяларни мажбурлаш ёки уларни муайян қарорлар чиқаришга оғдириш йўлида босим кўрсатишдан тийилишлари керак. Шу нуқтаи назардан Президентимизнинг суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб, ўрганиш амалиётини чеклаш, яъни иш юзасидан шикоят келиб тушган ҳолдагина прокурор суд қарорини олиб ўрганиши мумкинлигини белгилаш бўйича таклифи суд мустақиллигини кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
    Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда суд-ҳуқуқ соҳасида ҳамда жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилди. Президент таъкидлаганидек, бу йил судланган шахсларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.


    Download 2,9 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish