Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 16 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 15 -сонли баёнида берилган топшириқлар ижроси бўйича маълумот



Download 19,37 Kb.
bet1/3
Sana30.05.2022
Hajmi19,37 Kb.
#619806
  1   2   3
Bog'liq
Бандлар ижроси




Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 16 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 15 -сонли баёнида берилган топшириқлар ижроси бўйича маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 16 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 15-сонли баёнида берилган топшириқлар ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
4-бандида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Убайдуллаев), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (Шарипов) Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликлари билан биргаликда жорий йилда чорвачиликка ихтисослашган туманларда 5 тадан махаллада аҳоли хонадонларига 2 бошдан наслли қорамол ҳамда 10 бошдан қўй ва эчки тарқатиб, улар етиштирган сут ва гўштни кооперация асосида сотиб олиш тизимини йўлга қўйсин.
4-банд ижроси бўйича вилоятнинг Ўзбекистон туманида 109 бош, Фарғона туманида 337 бош, Фурқат туманида 39 бош, Қўштепа туманида 436 бош наслли қорамоллар жами 921 бош қорамол ҳамда Тошлоқ туманида 84 бош, Олтиариқ туманида 288 бош, Қўштепа туманида 473 бош жами 845 бош қўйлар аҳоли шахсий хўжаликларига оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида берилди.
3.1-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда чорва моллари бош сонига нисбатан озуқа экин майдони етишмайдиган чорвачилик хўжаликлари фаолиятини таҳлил қилиб, уларга қўшимча ерларни белгиланган тартибда ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда чорва озуқа экинларини жойлаштириш чораларини кўрсин.
3.1-банди ижроси бўйича вилоятдаги чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари озуқа экин майдонлари гектари хатловдан ўтказилди.
Вилоятдаги 455 та қорамолчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига талаб этиладиган озуқа экинлари учун ер майдони 14 минг 548 гектарни ташкил этсада, амалда 12 минг 891 гектар ер майдони ажратилганлиги аниқланди.
Жумладан; 194 та чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг шартли мол бош сонига нисбатан 4 минг 316 гектар ер майдони эҳтиёжга нисбатан кам ажратилган.
Яъни Ўзбекистон туманида 1059 (24 та), Фарғона туманида 426 (13 та), Фурқат туманида 603 гектар (25 та), Қўштепа туманида 294 (15 та), Тошлоқ туманида 375 (13 та), Қува туманида 294 (13 та), Учкўприк туманида 222 (14 та), Фарғона шаҳрида 208 (6 та), Данғара туманида 49 (16 та), Ёзёвон туманида 123 (8 та), Бағдод туманида 389 (14 та), Олтиариқ туманида 89 (7 та), Бувайда туманида 49 (6 та), Риштон туманида 79 (10 та), Бешариқ туманида 44 (8 та) ва Қувасой шаҳрида 14 гектар (2 та) кам ер майдони ажратилган.
Фермер хўжаликлари кесимида таҳлил қилинганда Ўзбекистон туманидаги “Обод чорва Ўрмонобод” фермер хўжалигида 276 наслли шартли бош чорва ҳайвонлари мавжуд бўлсада, эҳтиёжга нисбатан 54 гектар ер майдони кам ажратилганлиги аниқланиб ушбу фермер хўжаликларда туманларда ўтказилаётган аукционларда қатнашиш бўйича тавсия берилди.
Худди шунингдек, вилоятда жами 240 та фермер хўжаликларига 2 653 гектар ер майдони эҳтиёжига нисбатан кўп ажратилган.
Булар: Данғара туманида 283 ( 41 та), Бувайда туманида 412 ( 36 та), Риштон туманида 140 ( 19 та), Ёзёвон туманида 221 (19 та), Тошлоқ туманида 145 (21 та), Бағдод туманида 422 (15 та), Учкўприк туманида 179 (18 та), Ўзбекистон туманида 112 (12 та), Фурқат туманида 63 (6 та), Қува туманида 41 (2 та), Қувасой шаҳрида 230 (7 та), Фарғона туманида 138 (10 та), Олтиариқ туманида 84 (8 та), Қўштепа туманида 119 (9 та), Бешариқ туманида 63 (13 та) ҳамда Сўх туманида 1 гектар (1 та) га тўғри келади.
Мисол учун, Тошлоқ туманидаги “Зикирилло Эргашвой саховати” фермер хўжалиги 23 гектар, Ёзёвон туманидаги “Фар Ботир ота” фермер хўжалиги 12 гектар ортиқча ер майдонлари ажратилганлиги аниқланиб, ушбу фермер хўжаликларга мавжуд ер майдонларига нисбатан бош сонларини кўпайтириш чораларини кўрилишини ёки ортиқча ер майдонларини туман захирасига қайтариши бўйича хўжалик раҳбарларига огоҳлантиришлар берилди.
6-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва ҳокимликлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норкобилов), "Паррандасаноат" уюшмаси (Исаев) билан биргаликда жорий йил 1 июнга кадар республиканинг хар бир худудида ахоли хонадонларига 100 бошгача хонаки парранда тарқатадиган 2 тадан паррандачилик корхоналарини ташкил этиб, кооперация асосида уй шароитида парранда боқиш ва тухум ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўрсин.
Паррандачилик йўналишида Қува туманидаги “Файзли Фирдавс боғи” фермер хўжалиги томонидан 3.5 млрд.сўм сарф этилиб, 3 та замонавий комплекс, 300 минг дона тухумга мўлжалланган инкубатор цехи қуриб битказилиб, 129 та хонадонга 66,5 минг бош, шундан: Фурқат туманида 8 та хонадонга 3.3 минг бош, Ёзёвон туманда 6 та хонадонга 168 бош, Фарғона шаҳрида 14 та хонадонга 2.5 минг бош хонаки қора товуқ тарқатилди.

7-бандида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (Шарипов) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норкобилов), Яйлов хўжаликларини ривожлантириш уюшмаси (Ҳайитов), Коракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар хокимликлари билан биргаликда.Ўн кун муддатда 350 минг бош қўй ва эчкиларни коперация асосида аҳоли хонадонларига тарқатиш ишларини бошласин.
Вилоятда 3,8 минг хонадонга 23 минг бош қўй ва эчки тарқатиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 617 та хонадонга 10 минг бош, шундан Тошлоқ туманида 5 та хонадонга 84 бош, Олтиариқ туманида 6 та хонадонга 288 бош, Қўштепа туманида 11 та хонадонга 473 бош қўйлар тарқатилиб, парваришлаш йўлга қўйилди.
7.3-бандида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (Шарипов) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Яйлов хўжаликларини ривожлантириш уюшмаси (Ҳайитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда 60 та туманда аҳоли хонадонларида эчки боқиш ва эчки жунидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни (шарф, рўмол ва ҳк.) сотиб олиш тизимини жорий қилсин.

Download 19,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish