7.3-банди ижроси юзасидан Фарғона ва Сўҳ туманларида эчкичиликни ривожлантириш мақсадида 4 та (Фарғона туманидаги фуқаро Сирожиддинов Нуриддин, “Азиз, Зиё, Ризо” ф.х ва Сўх туманидаги фуқаро Жўраев Юсуфали, “Бобурмирзо” ф.х) ташаббускорлар томонидан 10 минг бош Ангор зотли сутчилик йўналишидаги ҳамда қирғиз зотли (майин жунли) наслли эчкичилик кластерлари ташкил этилади.Кластерлар томонидан жами 8 минг бош эчки боқиш истагини билдирган 1600 нафар фуқароларга Ангор ҳамда қирғиз зотидаги эчки бош сонларини кооперация усулида етказиб бериш ҳамда ишлаб чиқарилган эчки сути, жунини қабул қилиш қилиш йўлга қўйилиши белгиланган, ҳозирги кунда топшириқ ижроси юзасидан Фарғона ва Сўх туманларидаги аҳоли ҳонадонларида кооперация усулида эчкичиликни йўлга қўйиш бўйича номзодлар рўйхати шакллантирилмоқда.Сўх ва Фарғона туманларида 1 тадан эчки жунини (тивитни) ҳамда эчки сутини кайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этилади.
10-бандида Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда йил якунига кадар 105 та, келгуси йилда 130 та пахтачилик, галлачилик ва шоличилик йўналишидаги кластерларнинг хар бирида камида 500-1000 бош корамол бокишга мўлжалланган чорвачилик комплекслари фаолиятини йўлга кўйсин.
Вилоятдаги 10 та кластерлар томонидан 500-1000 бошли чорва комплекслари ташкил қилиниши белгиланган, ҳозирги кунда, Фарғона туманидаги "Фергана Осеана" МЧЖ томонидан 222 бош четдан наслли қорамоллар олиб келинди йил якунига қадар четдан наслли қорамол олиб келиш йўлга қўйилган.
11-бандида Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликлари жорий йилда пахта ва галла экинлари жойлаштирилган 2 млн. гектар сувли ер майдонининг камида 10 фоизига беда чорва озука экинларини алмашлаб экишни таъминлаш мақсадида 2022 йил учун кишлок хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичларини кайта кўриб чикиб, бир ҳафта муддатда тегишли карор лойихасини киритсин.
Юқоридаги қарорга асосан вилоятда жорий йилда 18,2 минг гектар майдонга чорва озуқаси учун бедани алмашлаб экиш режалаштирилган.Ҳозирги кунда шундан 584 гектарига беда ва бошқа чорва озуқа экинлари экилди.
12-бандида Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Андижон (Абдурахманов), Бухоро (Зарипов), Жиззах (Солиев), Кашкадарё (Азимов), Навоий (Турсунов), Наманган (Абдураззоков). Самарқанд (Турдимов), Сурхондарë (Боболов), Сирдарë (Мирзаев), Тошкент (Мирзаев), Фарғона (Бозоров) ва Хоразм (Эрманов) вилоятлари хокимликлари йил якунига кадар кўшимча 16 минг гектардан ортик ерларни ўзлаштириб, хар бирида камида 1 минг бошга мўлжалланган чорвачилик комплексларини ташкил килсин.
Ёзёвон туманида 488 гектар фойдаланишдан чиққан ер майдонлари ўзлаштирилиб 500-1000 бошлик чорвачилик комплекслари ташкил қилиниши 2023 йилга режалаштирилмоқда.
15-бандида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кумитаси (Норкобилов) Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда чорвачилик йуналишида янги лойихаларни шакллантириб, халкаро молия ташкилотларидан мукаддам жалб килинган 25 млн. долларни ўзлаштириш чораларини курсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |