Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раҳбарлигида 022 йил 28 январь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг – сонли баёни



Download 118,5 Kb.
bet1/12
Sana30.04.2022
Hajmi118,5 Kb.
#599717
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-сонли Мажлис баёни



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида
2022 йил 28 январь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган
видеоселектор йиғилишининг
8 – сонли БАЁНИ



Раислик қилувчи:

Ш.М. Мирзиёев



Ўзбекистон Республикаси Президенти

Иштирок этганлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари, Бош вазир ўринбосарлари, марказий муассасалар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Раислари, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари (рўйхат бўйича)


КУН ТАРТИБИ:
Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик
ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича
2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида

(Мирзиёев, Турсунов, Абдуразаков, Қаршиев, Саидов, Мирзаев, Зарипов, Турдимов, Алимова, Халмурадов, Саидходжаева, Шукуров, Артикходжаев, Мирзиёев)



Қайд этилдики, Тараққиёт стратегиясининг тўртинчи устувор йўналиши ҳамда “Инсон қадри учун – 100 та мақсад”нинг 5 таси ва ундаги 18 та вазифа мактаб таълимини ривожлантиришга йўналтирилган.
Бу эса халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш кенг жамоатчилик, жумладан, вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимларнинг вазифаси эканлигидан далолат бермоқда.
Лекин, бугунги кунда 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув биноларини қуриш зарур. Шунингдек, мактабларнинг 6 минг 921 тасида ўқувчилар сони сиғимига нисбатан ошиб кетган ва дарслар 2 сменада ташкил этилади. Энг ачинарлиси, 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжуд.
Иқтисодий ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган, 1 минг 71 та маҳалла учун, 457 та янги мактаб қуриш ва таъмирлаш талаб этилади. Шунингдек, ҳозирда янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши ҳисобига яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж мавжуд.
Ҳозирда 2,3 мингта мактабда спорт зал мавжуд эмас.
Бундан ташқари, 84 та таълим сифати паст бўлган мактабнинг таълим-тарбия жараёнини яхшилаш ишлари эътибордан четда қолдирилган.
Фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашига, амалий кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилмаган.
Бу камчиликлар халқ таълими тизимида барча ёндашувларни қайта кўриб чиқиш, уларни тубдан такомиллаштиришни талаб қилади.
Шу боис, мактабларни ички ва ташқи қиёфасини тубдан янгилаш, таълим сифатини халқаро андозалар асосида мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотларни амалга ошириш муҳим.
Кун тартибидаги масалалар бўйича берилган ҳисоботлар
ва билдирилган таклифларни атрофлича муҳокама қилган ҳолда, йиғилиш қарор қилади:

  1. Халқ таълими тизимида ислоҳотларни янада жадаллантириш, аҳоли томонидан соҳада кўтарилаётган масалаларни ҳал қилиш мақсадида келгуси 5 йил барча даражадаги ҳудуд раҳбарлари учун мактабларни ривожлантиришнинг долзарб беш йиллиги этиб белгилансин.

  2. Республика, вилоят ва туман миқёсида халқ таълими масалаларини ривожлантиришга қаратилган Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари ташкил этилсин.

Бунда:
Республика даражасида Кенгашга раислик қилиш Ўзбекистон Республика Президенти, вилоят, туман (шаҳар)лар миқёсида тегишлилиги бўйича ҳокимлар томонидан олиб борилиши маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Белгилансинки:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари – ўз ҳудудидаги мактабларнинг ривожланиши, уларни моддий-техник базасини яхшилаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, умуман мактабнинг моддий-техник базасига масъулдир;
б) мактаб раҳбарияти ҳамда педагог-ходимлари, ҳудудий халқ таълими бўлим ва бошқармалари, халқ таълими вазирлиги – таълим
ва тарбия жараёнларини яхшилаш учун масъулдир;
в) мактабларнинг моддий-техник базаси, қурилиш масалаларига мактаб директорлари, ҳудудий халқ таълими бўлим ва бошқармалари, халқ таълими вазирлигини жалб қилиш тақиқлансин.


  1. Download 118,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish