Стандартларни оптималлаштириш ва прогрессивлик принципи Стандартлар томонидан ўрнатилган кўрсаткичлар, меъёрлар, тавсифлар ва шартлар фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг жаҳон даражасига жавоб бериши керак. Улар стандартлаштирилаётган объектларнинг ривожланиш йўналишларини эътиборга олишлари шарт. Фақатгина маҳсулотнинг янги сифат самарадорлигини эмас, балки энг кам сарф харажатлар билан юқори самарадорликка эришишни таъминлашга ҳам асосланган бўлиши керак. Ушбу мақсадга эришишни комплекс стандартлаштириш усуллари орқали таъминлаш мумкин.
Стандартлаштирилаётган маҳсулотнинг боғлиқлигини таъминлаш принципи. Маҳсулотлар эксплуатация қилиш кўрсаткичлари бўйича бир-бирининг ўрнини босишни таъминлашга имкон берувчи бу принцип комплекс стандартлаштиришда, шунингдек маҳсулотларни стандартлаш-тиришда, техник шартларни ишлаб чиқишда асосий ўрин тутади.
Стандартларнинг ўзаро боғлиқлик принципи. Умумтехникавий ва тармоқлараро стандартларнинг кўп сонли, турли-туманлиги улар ўртасида ўзаро боғлиқлик ўрнатишни тақозо этади. Комплекс стандартлаштириш усули ушбу принципнинг муҳимлиги ва самарадорлигининг яққол мисолидир. Шунингдек, стандартлаштириш соҳасидаги қўлланиладиган тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳам муҳимдир.
Стандартларни ишлаб чиқишнинг илмий-тадқиқот принципи. Стандартларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва муваффақиятли татбиқ этиш учун фақатгина амалий тажрибани кенг умумлаштиришгина эмас, балки махсус назарий, экспериментал ва тажриба конструкторлик ишларини ҳам амалга ошириш зарурдир. Бу принцип барча стандартларга тегишлидир.
Устиворлик принципи. Одатда типик бирлашмалар ва деталларнинг типи ва ўлчамлари, шунингдек бошқа параметрлар ишлаб чиқаришнинг турли тармоқлари учун бир вақтда стандартлаштирилади. Шунинг учун бундай стандартлар параметрлари бўйича катта диапазонни эгаллайдилар. Маҳсулотлар номенклатурасини қисқартириш ва ўзаро ўрнини босиш даражасини ошириш, стандартларни ишлаб чиқиш ва унификациялашда устуворлик принципидан фойдаланилади. Ушбу принципга кўра бирин-чи қаторни унинг 2-қаторга нисбатан устиворлигига қараб, 2-қаторни эса 3-қаторга нисбатан устиворлигига қараб танлаш учун стандартлашти-рилаётган параметрлар қийматларининг бир неча қатори ўрнатилади.
Шу принципга кўра резбаларнинг метрик қадами ва диаметри қатори, нормал бурчаклар қатори ва бошқалар тузилади. Бундан ташқари маҳсулот типлари, тип ўлчамлари, параметрларини қўллашга рухсат этиладиган зарурий минимумига келтирадиган чегараланган тармоқ стандартларини ҳам яратиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |