2.1. Стандартларни илмий ташкил этиш принциплари
Стандартлаштириш - ҳақиқатда амалга оширилаётган ёки потенциал масалаларга нисбатан кўплаб марта фойдаланиш учун маълум шартларни ўрнатиш орқали оптимал даражада тартибга солишга эришишдир.
Бизнинг республикамизда стандартлаштириш ишлари билан Уздавстандарт, шунингдек, фаолият соҳаларининг бириктирилишига қараб Давлат табиатни сақлаш қўмитаси, Давлат қурилиш, ҳамда ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги шуғулланади.
Собиқ иттифоқнинг Давлат стандартлари Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.92й. қарорига ҳамда СНГ давлатларининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида биргаликда келишиб фаолият олиб бориш тўғрисидаги келишувига кўра ушбу давлатларнинг Халқаро стандарти сифатида ишлатилади. Собиқ иттифоқ давлатни бошқариш органлари томонидан тасдиқланган тармоқ стандартлари ва техник шартлар уларнинг ваколатли муддатлари тугагунга қадар ўзбекистон республикаси территориясида кучга эга.
Стандартлар сифатининг юқори бўлиши маҳсулот сифатининг юқори бўлишини белгилайди.
Стандартлаштириш ишларининг жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, стандартларнинг юқори сифатли ва самарали бўлишини таъминлаш учун уларнинг ишлаб чиқиш босқичида қуйидаги мажбурий принципларни бажариш шарт.
Системалилик принципи. Техник тараққиёт ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ортиши кишиларнинг меҳнати, меҳнат воситалари ҳамда меҳнат предметларини бирлаштирувчи ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан системали ёндошувни тақозо қилади.
Система деганда, кўзланган мақсадга максимал самарадорлик ва энг кам харажатлар билан эришишни таъминлайдиган ўзаро боғланган элементлар тўпламининг фаолияти тушунилади. Элементлар системасининг миқдорий алоқалари детерминатлашган ёки тасодифий бўлиши мумкин.
Системага кирувчи ўзаро боғланган элементлар системаси уларни турли даражаларда иерархик боғлиқлигини ўрнатишга имкон берувчи структурани ҳосил қилади.
Комплекслик ва оптимал чегараланиш принципи. Стандартларни ишлаб чиқишда стандартлаштиришнинг якуний объектига таъсир этувчи барча асосий элементларни эътиборга олиш керак. Стандартлаштириш ишларини меҳнат сарфини қисқартириш учун асосий объектга унчалик таъсир кўрсатмайдиган омиллар эътиборга олинмайди. Стандартлаштиришда моддий ва моддий бўлмаган ўзаро боғланган элементлар комплексига талаб ва тавсифлар системаси кўриб чиқилади. Юқори сифатли маҳсулот олиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш шарт-шароитларини яратиш учун ҳаёт циклининг барча босқичлари: лойиҳалаш, серияли ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотни эксплуатация қилишни қамраб оладиган рационал стандартлар системаси зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |