1.10.-расм. Маҳсулот сифатини назорат қилиш турларининг классификацияси
1.11.-расм. Сифатни бошқариш хизматларининг функциялари Назорат саволлари. 1. Маҳсулот сифатини назорат қилиш турлари.
2. Маҳсулотни назорат қилиш босқичлари.
3. Маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрлаш босқичи.
4. Сифатни бошқариш хизматларининг функциялари
1.6. Маҳсулот сифатини бошқариш ва таҳлил қилиш статистик усулларининг тизимли тахлили
Сифатни таҳлил қилишнинг статистик усуллари мамлакатимизда ҳамда чет элларда сифатни бошқариш системаларида кенг қўлланилади.
Статистик таҳлил – бу маҳсулот сифатига таъсир этувчи омилларни ва шартларни таҳлил қилишдир.
Сифатни назорат қилиш ва таҳлил қилишнинг маълумотлар манбалари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
инспекцион назорат: берилган хом-ашё, материалларнинг кириш назорати маълумотларини белгилаш; тайёр маҳсулотларни белгилаб қўйиш; оралиқ назорат маълумотларини белгилаш ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш ва технология: жараённи таҳлил қилиш маълумотларини белгилаб қўйиш; қўлланилаётган операциялар тўғрисида кундалик маълумотларни тўплаш; дастгоҳларни назорат қилиш тўғрисидаги маълумотларни (тўғрилаш, таъмирлаш, техникавий хизмат кўрсатиш) белгилаб қўйиш ва бошқалар.
Хом ашё ва материалларни келтириш ва маҳсулотни сотиш: харакатни омборхоналар орқали рўйхатга олиш ва бошқалар.
Бошқариш ва иш юритиш: фойдани ҳисобга олиш; қайтган маҳсулотни ҳисобга олиш; доимий мижозларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олиш; сотишни ҳисобга олиш журнали; бозорни таҳлил қилиш маълумотлари ва бошқалар.
Молиявий операциялар: дебет ва кредитни таққослаш жадвали; зарарларни ҳисобга олиш; иқтисодий ҳисоблар ва бошқалар.
Одатда, Япония корхоналарида иш ўринларида маълумотларни таҳлил қилиш учун махсус, тушуниш унчалик қийин бўлмаган «сифатни назорат қилишнинг етти инструменти» деб аталган статистик усуллардан фойдаланилади.
Ушбу етти инструмент ўз ичига қуйидаги усулларни олади:
Қатламлаштириш
Графиклар
Диаграмма Парето
Сабаб-оқибат диаграммаси
Гистограмма
Сочилиш диаграммаси
Назорат карталари
Юқорида санаб ўтилган «сифатни назорат қилишнинг етти инструмент»и турли муаммоларни ҳал этишда алоҳида ёки турли комбинацияларда қўлланиши мумкин.
У ёки бу муаммоларни ечилиши қуйидаги схема асосида амалга оширилади:
параметрларни ўрнатилган меъёрлардан фарқланишини баҳолаш.
Муаммонинг ечилиши билан боғлиқ бўлган энг муҳим омилларни танлаш.
Муаммо юзага келишига сабаб бўлган омилларни баҳолаш.
Яроқсиз маҳсулотларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган энг муҳим омилларни баҳолаш.