Муомала ва сотиш маҳсулотни эксплуатация қилиш – унинг сифатини тикланишига ва сақланиб туришига ёрдам берувчи маҳсулот ҳаёт циклининг босқичидир. Умумий ҳолда маҳсулотни эксплуатация қилиш униэҳтиёжга қараб ишлатишни, ортиш, ташиш сақлаш, техникавий хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз ичига олади.
Бу босқичда сифатни бошқариш асосан истеъмолчи томонидан амалга оширилади. Эксплуатация қилиш қоидалари эксплуатация қилиш бўйича кўрсатмаларда, инструкцияларда ва маҳсулотга қараш бўйича эслатмаларда келтирилган бўлади. Ушбу ҳужжатларнинг сифатига маҳсулотдан қанчалик оқилона фойдаланиш боғлиқ бўлади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, товарларни инструкцияга амал қилган ҳолда ишлатиш, улардан фойдаланиш муддатини узайтириши мумкин. Яроқлилик муддатининг узайиши эса қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилишига тенг кучлидир. Шундай қилиб, маҳсулотни оқилона эксплуатация қилиш моддий ва меҳнат ресурсларини иқтисод қилиш имконини беради.
Назорат саволлари
Маҳсулотнинг хаёт цикли ўз ичига қандай босқичларни олади?
Маҳсулотни текшириш ва тайёрлаш босқичи.
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш босқичи ўз ичига нималарни олади?
Директив ишлаб чиқариш босқичи.
Маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш босқичи.
Муомала ва сотиш, маҳсулотни эксплуатация қилиш босқичи.
1.5. Маҳсулот сифатини назорат қилиш
Бошқарилаётган объект тўғрисида маълумотлар тўплаш мақсадида сифатни назорат қилишнинг зарурийлиги ГОСТ 15467-79 да кўрсатилган: «Маҳсулот сифатини бошқариш – маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрлаш, ишлаб чиқариш, эксплуатация ёки истеъмол соҳасида маҳсулот сифатида мунтазам назорат қилиш ва сифатга таъсир қилувчи омилларни мақсадга йўналтирилган равишда бошқариш орқали зарурий сифат даражасини ўрнатиш, таъминлаш ва сақлаб туришдан иборатдир».
Маҳсулотни назорат қилиш икки босқичда амалга оширилади: ҳақиқатда маҳсулотнинг ҳолати тўғрисида маълумотлар олиш (унинг миқдорий ва сифат белгилари тўғрисида); олинган маълумотларни олдиндан ўрнатилган техник шартлар билан таққослаш, яъни иккиламчи маълумотларни олиш. ҳақиқатдаги кўрсаткич, норматив шартларга мос келмаган ҳолларда назорат объектига норматив шартлардан чеиланишни йўқотиш мақсадида бошқарув таъсирини амалга оширилади.
Назоратнинг асосий тушунчалари ГОСТ 16.501-81 да кўрсатилган. Назорат турларининг классификацияси 1.10-расмда келтирилган. Сифат муаммосининг мураккаблиги корхонада маҳсулот сифатини бошқаришга комплекс ёндошишни талаб қилади. 1.11-расмда йирик корхоналарда сифатни бошқариш хизматларининг функциялари келтирилган.
Сифатни режалаштириш маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрлаш босқичида унинг ишончлилик тавсифларини режалаштиришни тақозо этади. Бундан ташқари назорат воситаларини қўллаш ва назоратга тайёргарлик ишларини ҳам амалга ошириш керак. Бунда сифатни бошқариш системаси ўзининг ишлаб чиқариш корхонаси билан бир қаторда таъминотчилар учун ҳам ишлаб чиқилиши керак. Бунинг учун сифат ва уни таъминлаш бўйича харажатлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаб, таҳлил қилиш аналитик ишларини амалга ошириш зарурдир.
Йирик корхоналарда сифатни назорат қилиш системасига маҳсулотни ишончлилик кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш, маҳсулотнинг тажриба намуналарини, макетларни текшириш бўлинмалари киради.
Сифатни назорат қилиш ишларини ажралмас қисми сотиб олинган нарсаларнинг назорати, ишлаб чиқаришдаги барча технологик ўтимлар, участкалардаги кириш назорати, оператив назорат, ҳамда тайёр маҳсулотнинг якуний назорати ҳисобланади.
Назорат функцияларига бевосита ўлчов воситаларидан, электрон, компьютер қурилмаларидан тўғри фойдаланишни таъминлайдиган, уларнинг ҳолатини назорат қиладиган ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш ҳам қўшилиб кетади.
Ниҳоят, дастурларни тайёрлаш ва кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш, уларни мотивлаштириш ва рағбатлантириш сифат масалаларининг муваффақиятли ечилиши учун зарурдир. ҳар бир корхона ҳам сифатни бошқариш сифатларини тўлиқ имкониятига эга эмас. Кичик корхоналар, одатда, махсус маслаҳатчи, инжиниринг фирмаларининг хизматидан фойдаланадилар, сифат бўйича муҳандис бўлиши билан чекланадилар.
Замонавий техникавий назоратнинг асоси бўлиб математика-статистик услублар ҳисобланади. Маҳсулот сифатини бошқариш иккита усулда таъминланиши мумкин: маҳсулотни яроқли ва яроқсизга ажратиш билан ва технологик аниқликни ошириш йўли билан. Кўпдан бери назорат усуллари маҳсулотни якуний босқичда мураккаб текшириш орқали яроқсиз маҳсулотни таҳлил қилишга олиб укеларди. Шунинг учун ёппасига назоратдан наижаларга статистик усуллардан фойдаланиб ишлов беришга асосланган танланма назоратга ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |