Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси



Download 262,5 Kb.
bet12/27
Sana17.07.2022
Hajmi262,5 Kb.
#812270
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Эндокринология-тест

Қон томир жаррохлиги.
– кон томир касалликлар диагностикасини;
– магистрал кон томирлар доплерографиясини;
– вена касалликлари диагностикаси ва даволашни:
– аорта ва артерия касалликлари диагностикаси ва даволашни
– замонавий текширув усуллари, махсус предоперацион тайёрлаш, жаррохлик даволаш ва беморларни жаррохлик амалиётларидан кейинги даврда олиб бориш.
Комбустиология.
– шифокор-комбустолог куйидагиларнинг профилактикаси, диагностикаси, клиникаси ва шошилинч ёрдамни, хамда даволашни билиши лозим:
– шикастланиш майдони ва унинг чукурлигини аниклаш, аъзо фаолиятининг бузилишлар даражасини аниклашни;
– куйишларда эрта даврда бажариладиган некрэктомияни, жумладан лазер техникасини куллаган холда;
– ауто-дермопластикани, аллодермоплатистикани куллаш ва амалга оширишнини;
– гемосорбция и ксеноталокда биогемосорбцияни амалга оширишни.
– куйган беморлар диагностикаси ва даволашни.
Йирингли жаррохлик.
сепсис клиникаси, диагностикаси ва даволашни;
– йирингли мастит диагностикаси ва даволашни;
– тери ва тери ости клетчаткасининг йирингли яллигланиш касалликларини;
– кул ва бармоклар йирингли касалликларни;
– специфик ва анаэроб инфекция (кашкок, анаэроб гангрена), неклостридиал анаэроб инфекцияни;
– беморлар йирингли-септик касалликлар диагностикаси ва даволашни.



  1. Оториноларингология



Қулоқ касалликлари
Қулоқ физиологияси. Эшитув анализаторига таъсир этувчи омиллар таснифи. Товуш ўтказиш ва товуш қабул қилиш. Ўрта қулоқнинг товушни қабул қилиши. Ўрта қулоқнинг товушни трансформация қилиш хусусияти, адаптация ва ҳимоялаш вазифалари. Товуш тулқинларини суяк орқали ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари. Чиғаноқ ва даҳлиз-чиғаноқ нервида кечадиган биокимёвий ўзгаришлар. Эшитиш назариялари. Эшитув анализаторининг физиологик хусусиятлари: товуш қабул килиш бўлими, ҳар-хил частотадаги товушларга таъсирчанлик, адаптация, толиқиш, бинаурал эшитиш, ототопика. Қулоқнинг барофункцияси. Ярим айланасимон каналчалари ампуляр ва отолит аппаратларнинг таъсир этувчи омиллари. Отолит аппаратининг ярим айланасимон каналчалари функциясига таъсири. Вестибуляр аппаратнинг таъсирланганда вужудга келадиган сенсор, анимал ва вегетатив реакциялар. Спонтан нистагм. Вестибуляр нистагм таснифи. Нистагмнинг асосий қонуниятлари. Қулоқни текшириш усуллари. Отоскопия. Ноғора парданинг ҳаракатчанлиги ва эшитув найининг ўтказувчанлигини аниқлаш. Қулоқ манометрияси. Чакка суякларини рентгенография қилиш. Эшитиш қобилиятини текшириш. Эшитиш қобилиятини нутқ, камертонлар, аудиометрия, шартли ва шартсиз рефлекслар ёрдамида аниқлаш. Эшитув аъзосининг ультратовуш сезувчанлиги. Товушни ўтказиш ва қабул қилишнинг бузилишининг ташҳисий фарқлаш. Вестибуляр аппаратни текшириш. Мувозанатни тинч ҳолатда (Ромберг ҳолатида) ва ҳаракатда текшириш. Спонтан нистагмни аниқлаш. Калорик, айланма ва прессор тажрибалар. Отолит аппаратни Воячек бўйича отолит реякцияси ёрдамида ва тўрт устунли арғимчоқда текшириш. Ташки қулоқ касалликлари. Қулоқнинг туғма нуқсонлари. Ташқи эшитув йўли чипқони, ташқи эшитув йўлининг диффуз яллиғланиши, отомикоз, сарамас, перихондрит, экзема, олтингугурт тиқини, эшитув йўлининг ёт жисмлари. Уларнинг клиникаси, ташҳисини аниқлаш, даволаш. Ўрта қулоқ касалликлари. Ўткир ва сурункали катар, экссудатив ва адгезив (чандиқли) отит, аэроотит. Ўрта қулоқнинг ўткир йирингли яллиғланиши, унинг даврлари. Клиникаси, ташҳисни аниқлаш ва даволаш. Парацентезга кўрсатмалар. Касалликни якуни. Ўрта қулоқнинг ўткир йирингли яллиғланишини болаларда ва юқумли касалликларда ўзига хос кечиши. Антрит. Мастоидит, унинг атипик турлари: апицит, петрозит, сквамит, зигоматицит. Атропункция ва сўрғичсимон ўсимтада қилинадиган операциялар-антротомия, мастоидотомия, мастоидэктомияларга кўрсатмалар. Ўрта қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланиши. Статистик маълумотлар. Келиб чиқиш сабаблари. Юқори нафас йўллари ва организмнинг ҳимояловчи кучларнинг холатини ўрта қулоқда яллиғланиш процессининг келиб чиқишидаги ва кечишидаги ўрни. Ўрта қулоқ сурункали йирингли яллиғланишининг турлари: мезотимпанит ва эпитимпанит, уларнинг клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари. Холестеатома, кариес ва грануляциялар. Ўрта қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланишининг асоратлари. Ўрта қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланиши билан касалланган беморларни диспансеризация қилиш. Консерватив даволаш усуллари. Қулоқнинг умумбўшлиқ (радикал) операциясига кўрсатмалар. Ўрта қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланишида эшитишни яхшиловчи операциялар-тимпанопластика.
Ички қулоқнинг яллиғланиш билан кечувчи касалликлари. Лабиринтитлар: чекланган, диффуз, сероз, йирингли. Инфекцияни ички қулоқга кириш йўллари. Клиникаси, ташҳисни аниқлаш ва даволаш. Отоген мия ичи асоратлари ва отоген сепсис. Экстрадурал ва перисинуоз ҳўппоз, сигмасимон синуснинг тромбофлебити, отоген сепсис. Лептоменингит , мия ва миячанинг отоген ҳўппози. Инфекциянинг тарқалиш йўллари, клиникаси, ташҳисни аниқлаш. Отоген мия ичи асоратларини ва сепсисни даволашнинг асосий принциплари. Ўрта қулоқ, вена синуслари, мия ва миячадаги йиринг ўчоқларини олиб ташлаш мақсадида қилинадиган кечиктириб бўлмайдиган операциялари. Антибактериал, дегидратация, дезинтоксикация,гипосенсибилизация терапияси. Даҳлиз-чиғаноқ нервининг касалликлари. Инфекцион, токсик, травматик, касб асоратлари натижасида келиб чиққан кохлеар неврит. Ташҳисни аниқлаш, даволаш ва касалликнинг олдини олиш . Вестибуляр неврит. Этиологияси, клиникаси, ташҳисни аниқлаш, даволаш. Отосклероз, клиникаси, ташҳисни аниқлаш, даволаш усуллари. Эшитишни яхшиловчи операцияларга кўрсатмалар, операцияларнинг турлари. Меньер касаллиги, клиникаси, ташҳисни аниқлаш, консерватив ва жарроҳлик даволаш усуллари. Қулоқ ўсмалари. Хавфсиз ва хавфли ўсмалари. Карлик ва гунгкарлик, туғма ва орттирилган. Шартли рефлекслар ҳосил қилишга асосланган усулларни қўллаб ёш болаларда карликни эрта аниқлаш. Кар болаларни ўқитишнинг умумий принциплари. Сурдология марказлари ва хоналари. Карликнинг ва эшитишнинг заифлашишининг ҳар-хил турларида эшитиш аппаратларини танлаш. Профилактика усуллари. Қулоқ жароҳатлари. Қулоқ супрасининг, ташқи эшитув йўлининг, ноғора парданинг, ўрта қулоқнинг ва ички қулоқнинг жароҳатлари. Қулоқдан қон оқиши. Чакка суягининг синиши: узунасига, кўндаланг, ташҳисни аниқлаш, биринчи ёрдам. Хирургик даволашга кўрсатмалар, консерватив даволаш. Термик ва химик жароҳатлар. Вибрацион, баро- ва акустик жароҳат, Ҳаво контузияси. Ўрта ва ички қулоқ касалликларида меҳнатга лаёқатлигини аниқлаш. Касаллик варақаси беришнинг кўрсатмалари, ўрта ва ички қулоқ касалликлари, жароҳатларида вақтинча меҳнатга нолаёқатликни тахминий муддатлари. Эшитиш аъзоси касалликлари ва қулоқ операциясидан кейин вақтинча меҳнатга нолаёқатлик сабабли бериладиган таътилнинг муддати. Қулоқга салбий таъсир этувчи касб омиллари. Ишга жойлашга ва ШМТК юборишга кўрсатмалар

Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish