Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,63 Mb.
bet17/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Педагогнинг вазифаси: болани қуришга ўргатиш, яъни буюмни унинг ҳамма асосий хусусиятларини биргаликда идрок қилишга ўргатиш. Бу масалани ечишнинг асосини сенсор маданиятни тарбиялаш ташкил қилади. «Сенсор маданият» тушунчасини мактабгача тарбия педагогикасига М.Монтессори ишлари олиб келди . Лекин нисбатан олдинги даврда кўпинча файласуфлар ҳиссий тажрибага катта аҳамият беришган. Шунингдек Абу Наср ал–Фаробий (873 – 950). «Инсоннинг билимларни эгаллаши сезги воситасида амалга оширилади. Унинг универсалистларини эгаллаши алоҳида предметларни ҳиссий идрок қилиш орқали юзага келади.
Сезги бу–инсон кўнглининг билимларни эгаллаш воситаси» деган эди
Инсон пайдо бўлиши билан унда пайдо бўладиган 1–нарса бу куч, унинг воситасида у озуқланади. Сўнг куч вужудга келади, унинг воситасида у ҳиссий идрок қилади: иссиқ, совуқ, хид, маза, товуш, рангларни, сезги пайдо бўлиши билан бир вақтда унда сезги аппарати вужудга келади. Қандайдир буюмни билиш фикрлаш кучи, тасаввур ёки хиссиётнинг воситаси бўлиши мумкин.
«Доноликнинг асослари» рисоласида у «ташқи сезги аъзолари орқасида идрок воситасида чиқариладиган, образларни тутиш учун қандайдир кучлар ва турлар бор. Бунга миянинг олдинги қисмида жойлашган ва шакл ҳосил қиладиган деб аталувчи куч тегишлидир. Бу куч хис этилаётган нарсалар қандай йўқотилаётгани мустахкамлайди. Улар идрок этиш сферасидан йўқоладилар, лекин шакл ҳосил қилувчи кучда қоладилар. Теварак–атрофни идрок қилиш мақсадга йўналган бўлиши керак. Бола нимани ва нима учун кўзатиши кераклигини аниқ тасаввур қила олиши керак. Бундай мақсадга йўналганлик ва ҳаракатнинг мукаммаллилиги идрокни чуқурлаштиради, маълум моментларда диққатни ва фикрни тўплайди, идрок танланганлик, баҳоланган кўринишга келади. Бундай тахлил қилиш қобилиятини эгаллаб олиш учун юқори сенсор маданият–предметларни қуриш ва уларнинг хусусиятларини ажрата билиш керак бўлади, бу эса тасвирий фаолиятда алоҳида аҳамиятга эга. Тасвирий фаолият учун биринчи ўринда қуриш ва ҳис этиш сезгиларининг ривожланиши муҳимдир.
«Ҳар бир юқори сезги идрок этилаётган объектдан унинг ўзига ҳос хусусиятининг тассуротидан олинади. Кўз–бу кўзгу, унда кўринаётган нарсанинг акси, кўз унинг қаршисида турганда тасвирланади. Қаралаётган объект йўқолган вақтда, агар у ёрқин бўлмаса, унинг акси ҳам йўқолади. Ҳис этиш–бу бир текисда тартибга солинган органда ҳаракат килувчи кучдир, бу Бирон бир нарса билан тўқнашиш натижасида келиб чиқадиган ҳар қандай ўзгаришни идрок қилади». ( Абдулла Авлоний «Гуллаётган ўлка ва ахлоқ»)
Н.М.Сеченов фикрича, кўриш орқали қилинадиган тахлилнинг натижалари нозикроқ ва бойрок, шу сабабли одам кўришга кўпроқ ишонади. Бундай фикр хаққоний, лекин янги объектни идрок қилишда, предмет хусусиятини идрок қилишда, унинг натижаларига биргина кўз билан кўриш етарли эмас. Болалар психологиясида атрофни идрок этиш жараёнида ҳис этиш ва кўришнинг ўзаро муносабатларнинг ривожланиш муаммоси алоҳида аҳамият касб этади. Бу муаммога В.И.Зинченко ва А.Г.Рудской ишлари бағишланган, бунда улар мактабгача болаликнинг турли босқичларида қўл ва кўзнинг билиш функсияларини ўрганадилар. Психологлар (Л.А.Венгер, Н.В.Венгер, А.В.Запорожес, М.И.Лисина ва бошқалар) бир қанча анализаторларнинг бирлашиши тасаввурларининг аниқлашувига ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Шунинг учун ҳар томонлама кўзатишга, предметни фақат қуриш орқалигина эмас, балки бошқа анализаторлар орқали ҳам кўздан кечириб чиқишга имкон бериш керак. Кўпинча кўришга хис этиш ёрдамга чақирилади. Фақат баъзи вақтларда, яъни предметни қўлга олиб бўлмайдиган пайтда, мускур хиссини киритиш керак, болаларга предмет контурини фазода қўл билан чизиб юргизишни таклиф қилиш керак. Гуллаётган усимликларни, меваларни идрок этишда хид билиш ҳам аҳамиятга эга. Бу умумий тасаввур қилиш бойийди. Боланинг сенсор ривожланиши тадқиқотлари шуни кўрсатадики, хатто кичик ёшдан бир гуруҳга кирадиган предметларнинг алоҳида хусусиятларини предметларнинг умумий белгиси сифатида қуриш қобилятини тарбиялаш мумкин. (олмага ўхшаган думалоқ; мевага ўхшаган қизил ва хоказо).
Абу Али Ибн Сино (986-1037) «Емизикли болани парвариш қилиш хақида». «Турли рангларни қурсин у, ва қуриш қобилятини кучайтирсин у». Катта мактабгача тарбия ёшидаги болани умумий белгилари эталон сифатида ажратишни тасниф эта оладилар, бу эталонларда эса умумий хусусиятлар жамланган бўлади.
Тасвирий фаолият учун болаларни предметларнинг қийин формасини, яъни предметларнинг асосини–геометрик формасини қуришга ўргатиш мухим бўлиб хисобланади. Худди шундай эталонлар рангни, трапорсияларни ва бошқаларни хис этишни мукаммаллашишига ёрдам беради.
Анализаторларнинг ривожланиши ўз ҳолича кетавериши мумкин эмас. Сенсор тарбиянинг асоси бўлиб болаларни умумий идрок қилиш усули текширишга ўргатиш ҳисобланади. Бу эса болаларга предметнинг асосий хусусиятларни мустақил ҳолда тахлил қилишга ва ажратишга имкон беради.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish