Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,63 Mb.
bet1/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАXСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ


УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


К.Ниязов

МАКТАБГАЧА ТАъЛИМ МУАСАССАЛАРИДА ТАСВИРИЙ


ФАOЛИЯТГА ЎРГАТИШ МЕТOДИКАСИ
фанидан
МАРУЗАЛАР МАТНИ
Билим сохаси: 100 000 - Гуманитар
Таълим сохаси: 110 000 - Педагогика
Таълим: 5111800 - Мактабгача таълим йўналиши:

УРГАНЧ - 2017 йил




Тузувчи:
К.Ниязов. – «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси» кафедраси катта ўқитувчиси
Тақризчи:
Ибодуллаева Н.Э - «Тасвирий сан`ат ва муҳандислик графикаси» кафедраси катта ўқитувчиси


« Тасвирий сан`ат ва муҳандислик графикаси »
кафедраси мудири: Ибодуллаева Н.Э


Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ҳар томонлама тарбиялашда тасвирий фаолиятга ўргатиш методикасининг аҳамияти.
Расм чизиш, лойдан буюмлар ясаш ва аппликасия-бу тасвирий фаолият турлари бўлиб, уларнинг асосий вазифаси-теварак атрофни образли акс эттириш ҳисобланади. Масалан: ёзувчининг шеъри ва рассомнинг асари. Тасвирий фаолият мактаб ёшидаги болаларни ҳар томонлама тарбиялашда катта аҳамиятга эгадир. Тасвирий фаолият ­болаларни онгли томондан тарбиялашда катта аҳамият касб этади. Бирорта предметни чизиш ёки ясаш учун албатта у билан олдиндан танишиш ёки кузатиб чиқиш, уни шакли, катта-кичиклигини, қисмларнинг жойланиши, рангипи билиш керак бўлади. Бу жараёнида кўриш, сезиш, қўл ҳаракатлари иштирок этмай қолмайди. Болалар предмет ва ходисаларни кузатиш ва кўриб чиқиш жараёнида болалар предметни катта-кичик гурухларга бўлиш, уни шаклини ўзгартириш, рангини турли-туманлити билан тасвирлайдилар. Шунингдек, тасвирий фаолият жараёнида болалар турли хил материал (қоғоз, мел, бўёқлар) билан уларнинг ўзига ҳос хусусиятлари, улар билан ишлаш техникаси билан танишадилар, бу эса болаларни ақлан ўсишига сабаб бўлади. Тасвирий фаолият жараёнида болалардда фикр юритиш операсиялари (тахлил, синтез, таққослаш умумлаштириш) ни ривожланишга имкон беради, бу ўз навбатида болаларни оқилона ўсишига олиб келади. Бу жараёнида болаларнинг нутқи ривожланади. Сенсор тарбияни амалга оширишда тасвирий фаолиятининг аҳамияти катта. Чунки болалар предметлар билан узвий боғланадилар, уларнинг ўзига ҳос сифатлари, шакли, ранги билан, катта-кичиклиги билан тапишадилар, уларни фарқини, ўхшашлигини аниқлайдилар, бу эса болаларни сенсор тарбиялашга, кўргазмали, образли фикр юритишга имкон беради. Тасвирий фаолият болаларни аҳлоқий тарбиялайди. Чунки, болалар ўз ишларида бизнинг ҳаётимизда, жамиятда бўлаётган воқеа-ходисаларни акс эттирадилар, улардан мамнун бўладилар, ҳаяжонланадилар.
Тасвирий фаолият жараёнида болаларда ироданинг сифатлари-бошлаган ишини охирига етказиш, олдига мақсад қўйиб, ўшани бажаришга томон интилиш, қийинчиликларни енгиш, ўртоқларига ёрдамлашиш каби хусусиятлар тарбияланади. Коллектив иш яратиш жараёнида болаларга бир-бирига ёрдам, келишиб ишлаш каби сифатлари тарбияланади. Болалар, ишни баҳолаш жараёнида, болаларни ўртоқларининг ишга нисбатан реал муносабатда бўлиш тўғри баҳолаш, ўз ишидан ва ўртоқларининг ишидан хурсанд булиш каби ахлоқий сифатлар тарбияланади. Тасвирий фаолият-бу болаларни ўз олдига қўйган мақсадларини бажаришда тинмай меҳнат қилишга ундовчи фаолият хисобланади. Болаларда меҳнат кўникмаларини ўстириш, тар6иялаш керак, фақат навбатчилик орқали баъзи болаларда эмас, балки, ҳар бир болада. Тасвирий фаолият болаларга эстетик тарбия беришнинг асосий, воситаси ҳисобланади. Ҳар бир предметнинг катта-кичиклигини, рангини, шаклини, фазода жойлашишини ажратиш бу эстетик сезгини бўлаклари ҳисобланади. Болаларда эстетик сезгининг ривожланиши-бу ранги, ритми, пропорсияни чуқурроқ сезиш билан боғлиқдир. Болалар рангни, шаклни, унинг хилма-хиллигини сезса, ёки акс этса у шунчалик ранглар аралашмасининг хилма-хиллигидан завқ олади, баҳраманд бўлади. Болаларда эстетик сезгининг ривожланиши, уларда предметга ва унинг баъзи сифатларига нисбатан эстетик баҳо беришга ўрганадилар. Уларда тасвирий санъат асарларини тушунишга, уларга нисбатан ҳис-туйғуни, муносабатни тарбиялайди. Тасвирий фаолият болаларда бадиий ижодий ўстиришда муҳим рол эгаллайди. Боланинг бадиий ижодий ўсиши-бу образли фикр юритиш, эстетик идрок этишни ва образ яратишда зарур бўлган малака, кўникмаларни эгаллаш ҳисобланади. Масалан: табиатга ёки истироҳат боғига сайр, кўз фаслида экскурсия уюштириш. Тарбиячи болаларни предмет ёки теварак атрофни кўзатиишда келиб чиқувчи эстетик ҳис-туйғу орқали, теварак-атрофга, кишилар меҳнатига тўғри баҳо бериш, ватанга нисбатан муҳаббат каби сифатларни тарбиялаш мумкин. Болаларни ўз ишини яна ҳам чиройли ва яхши бажариш, бошқаларга ёқадиган, улар кўрганда қувонадиган қилиб яратиш-бу бадиий, ахлоқий тарбиялашнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Мактабга болаларни тайёрлашда тасвирий фаолият катта аҳамият касб этади. расм, лой, қуриш материалллари бўйича билим, малакаларини эгаллаш мактабда тасвирий фаолият дарслари ва меҳнат дарсларини муваффақиятли эгаллашларига асос бўлади. Уларни ўқув фаолиятига тайёрлайди: педагогни тинглашга, унииг кўрсатмаларини бажаришга ўргатади. Олдига қўйилган вазифани ҳал этишда, унинг асосий ва муҳим ҳал этиш юлларини-излаб топиш бу ўқув фаолиятнинг асосий сабабчиларидан биридир. Тасвирий фаолият жараёнида ўз ишини назорат қилиб бориш, мактабда вазифаларни бажарида ҳам роль ўйнайди. Шунингдек бола тасвирий фаолият жараёнида психологик жиҳатдан ҳам тайёрланиб боради. Мактабда: қизиқишга ҳоҳиш, янгиликларни билишга интилиш, мақсад сари интилиш, тартибли ҳолда шуғулланиш ва шу кабилар.. Шундай қилиб, тасвирий фаолият жараёнида олган малакалар болаларни мактаб ҳаётига тезда киришиб кетишига асос бўлади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish