Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,63 Mb.
bet16/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Ибн Сино «Билим китоби»
Қаерда идрок бўлмаса, ўша ерда рохат ҳам, азоб ҳам бўлмайди. Демак, биринчидан бизда икки кўринишда бўладиган идрок бўлиш керак: биринчиси ташқарида (юзага келади), ҳис–туйғудек, иккинчиси эса–ичкарида, тасаввур ва онг шаклида. Болалар атрофдаги нарсаларга жуда таъсирчан бўладилар, шунинг учун мактабгача таълим муассасасининг жойлашиши, жихозланиши катта аҳамиятга эга.
«Ҳар бир инсон ўзгаришларга қодир, болада эса бу жуда кучли. Болалар ҳаётидан алохида лаҳзаларни эслатишни ўзи кифоя: уларнинг мухити ўзгарган вақтда, атроф мухит уларда қанчалик катта из қолдириши очиқ кўринади». (Жалолиддин Девоний «Сияний руководства»).
Ташқи пассивлик натижасида ташқи олам болага фаол таъсир қилади. Улар нарсаларнинг аҳамияти билан танишадилар, ўйинчоқларни уларнинг шакли, ранг, материалига диққатларини қаратиб, бир-биридан фарқлайдилар. Ёши ортган сари улар қандай қилиб жихозларни ҳар хил қўйиш мумкинлиги ва ўйинчоқларни жойлаштиришни хона деворлари қандай безатилганлигини фарқлай оладилар. Секин–аста болалар ўзлари машғулотга тайёрланишда, овкатланиш учун столни тайёрлаш, байрамга гурух хонасини кўзатишда иштирок эта бошлайдилар. Улар энди фақатгина ҳамма нарсадан фойдаланмай, балки ўзлари ҳам керакли шароитни яратишга ўрганадилар. Болаларнинг бу фаолияти катталарнинг доимий юналтирилган ёрдами натижасида уларда гўзаллик ва фойда хақида тасаввурларнинг шаклланишига олиб келади, эстетик хис ва ижодга эхтиёж тарбиялайди. Лекин бу жараён муаффақиятли ривожланиши учун болани ўраб турган бутун мухит ўзига жалб қиладиган, чиройли, етарли бўлиши керак. Педагог эса болаларни бадиий ва маиший эстетик тарбиялаш масалаларини яхши билиш ва фарқлаши керак. Маиший эстетикани мутахассислар буни қандай тушунадилар–бу гўзаллик ва фойда қонунлари асосида ташкил этилган, бизни ўраб турган бутун шароит, ўзини тута билиш, ташқи кўриниш, кийими, яъни–бу бизга ва атрофимиздаги одамларга яхши кайфият бағишлайдиган, тўлақонли иш ва дам олишни таъминлайдиган ҳама нарса.
Естетика–демак чиройли, онгли ва қулай. Маиший эстетика мактабгача таълим муассасасида бу бинонинг бадиий жихозланиши (педагогик таъсир воситаси, эстетик тарбия воситаси) ва комплекс архитекторли бадиий масалаларнинг ечими воситаси.мактабгача таълим муассасасининг ҳар хил боланинг жамоада бадиий ривожланиши учун шароит яратилиши керак. Жиҳозлар (интерьер) мактабгача ёшдаги болалар бадиий тарбияси масалалари билан келишилган ҳолда ўрнатилади, шунингдек замонавий дизайн талабларига ҳам риоя қилинади Майдонда бўлиш болани доимо хурсанд қилиши учун, ўйинга қизиқтириши турли хил фаолиятга тортиши, жисмонан соғломлаштириши учун майдоннинг жихозланиши бир қатор талабларга жавоб бериши керак:
- архитекторли бадиий ва педагогик;
- барча турдаги жихозларнинг миқдори;
- майдоннинг кўкаламзорлаштирилиши;
- майдоннинг, айвоннинг, бесетканинг бадиий безатилиши.
Мактабгачатаълим муассасасининг бадиий безатилиши ўз–ўзича муҳим, лекин замонавий педагогик масалаларнинг ечилиши алоқаси билан бу мавзу янада ойдинлашади, тарбияга комплекс ёндашув «функсионал ёндашувга қараганда катта тарбиявий эффект билан таъминлайди» (Бабанский Ю.К)
Болалар ижоди учун идрокннг билиш томони ката аҳамиятга эга. Бола буюм ёки ходисанинг номини ташқи кўринишни (шакли, ранги катталиги ва б.) билиши керак, унинг қайси хусусиятлари 1–даражаси, қайсилари 2-даражали эканлигини аниқлай олишлари керак. Бу хусусиятларни болалар ҳар доим ҳам мустақил ажрата олмайдилар. Кўпинча у диққатини ёрқин аҳамиятли бўлмаган деталларга қаратади, натижада эса объектнинг реаллиги бўзилади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish