Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,63 Mb.
bet24/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Оғзаки метод ва ўргатиш усуллари. Тасвирий фаолиятда машғулотдаги доимо тарбиячининг болалар билан сухбатидан бошланади. Сухбатнинг мақсади болалар хотирасидаги аввалги идрок қилинган образларни қайта эсга олиш ва машғулотга бўлган қизиқишини уйғотишдир. Болалар ўз тасавввурлари асосида ижод қиладиган машғулотларда сухбатнинг роли каттадир.
Суҳбат қисқа, мазмунли ва хис-хаяжонли бўлиши керак. Тарбиячи асосий диққатини машғулотда қилинадиган ишга қаратади. Болаларнинг мавзу бўйича ёки янги тасвирий усуллари хақидаги тасаввурларини аниқлаб олишдан аввал, сухбат мобайнида ёки, сухбатдан кейин тарбиячи керакли предмет ёки расмни кўрсатади. Топшириқни бошлашдан аввал эса, иш усулини болаларга кўрсатади. Сухбат ўргатиш методи сифатида 4-7 ёшли болалар билан ишлашда асосий рол ўйнайди. Кичик гурухларда сухбат болалар тасвирийлари керак бўлган предметни эслатиш учун ёки янги иш усулини ўргатиш учун керак бўлади. Бундай ҳолларда сухбат тасвирийнинг мақсадини ва вазифаларини болаларга яхшироқ тушунтириш учун хизмат қилади. Болаларнинг тасаввурлари ва хиссиётлари тез жонланиб, ижодий кайфиятлари тез йўқолиб қолмаслиги учун сухбат метод сифатида ҳам, усул сифатида ҳам қисқа ва 3-5 минутдан ошмаслиги керак. Яхши уюштирилган сухбат машғулотда мақсадга яхши эришиш учун қулай шароит яратади.
Бадиий адабиётнинг образларидан фойдаланиш. Бадиий образни ўзига мужассамлаштирган нутқ ўзига яраша кўргазмаликка эгадир. Масалан: Шеър, хикоя, топишмоқ ва хоказа. Ифодани ўқилган бадиий асар ижодий кайфиятнинг ошишига, тафаккурнинг, ҳаёлнинг фаол ишлашига ёрдам беради. Шу мақсад билан бадиий сўздан фақатгина ифодали ўқиш машғулотларида эмас, балки предметларни идрок қилгандан сўнг тасвирий жараёнларида ҳам фойдаланилади.
Барча ёш гурухларда машғулотларни мақсадга йўналтирилган ҳолда топишмоқ айтишдан бошлаш мумкин. Масалан: «Боши тароқ, думи ўроқ». Бу топишмоқ орқали хўрознинг бошқа қушлардан чиройли тожиси, думини бетакрорлиги каби детал шакллари ажратилади. Баъзида кичик шеърларни ёки асарлардан парча ўқиш ҳам мумкин. Агар керак бўлса , асарни ўқиш билан бирга оғзаки образга қўшиб натура ёки предметнинг тасвири болаларга кўрсатилади.
Расм чизиш, лойдан буюм ясаш машғулотларида бадиий асар ўқиш ҳар доим ҳам қўл келавермайди, уни бошқа ўргатиш усули билан алмаштирган маъқул. Чунки бола оғзаки сўзни эшитгандан кўра натурани кўрганида кўпроқ жонланади. Тарбиячи бадиий образни танлаётганида жуда ҳам эхтиёткорлик билан танлаш лозим. Негаки, тўғри танланган асар предметни, қиёфаларини кўриш идрокини ўз ичига олади (рангини, шаклини, ҳолатини). Маслан: «Буғирсоқ» эртаги орқали бўғирсоқнинг образи, «Олтин балиқ»ертаги орқали эса балиқ образи янада ёрқинроқ тасвирланади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish