Машғулот давомида тарбиячининг кўрсатмалари ва тушунчалари.
Тарбиячининг кўрсатмалари барча кўргазмали усуллари ўз ичига олади, ҳамда ўзи мустақил ўргатиш усули сифаитида хизмат қилади. Бу болаларнинг ёши ва топишмоқларига боғлиқдир. Кичик ёшдаги боғча болалари учун оғзаки кўрсатмалар камдан-кам берилади. Болаларнинг тасвирий малакалари етарли бўлмай, сезги анализаторининг иштирокисиз тарбиячиниг кўрсатмасини тушунмайдилар (кўриш, эшитиш, қўл, там билиш сезгилари). Агарда болалар мустахкам кўникмага эга бўлсалар, тарбиячи кўргазмали кўрсатмасиз тушунтириши мумкин. 5-6 ёшли болалар учун бир сўзнинг ўзи хотирадаги чизиш усули ҳақидаги тасаввурни эслашга ёрдам беради. Тарбиячининг кўрсатмалари бутун гурух болаларига ва алохида болаларга қаратилган бўлиши мумкин. Бутун гуруҳ учун бериладиган кўрсатмалар машғулотнинг бошида берилади. Улар қисқа, лўнда, тушунарли бўлиши керак. Ўрта ва катта гурухларда тарбиячи болалар топшириқларини қандай ўзлаштирганликларини билиш учун бирор боладан топшириқнинг кетма-кетлигини ва қайси усуллардан фойдаланиб бажариш кераклигини сўрайди. Бундай қайта сўраш яхши тушинишларига ёрдам беради.
Кичик гурухда тушинтириб, кўрсатгандан сўнг, тарбиячи яна ишни нимадан бошлаш кераклигини қайта эсга солади. Катта гуруҳда эса болаларга: нимани чизишини ёки ясашини, асосийси нимадан иборат, предметларни қандай жойлаштириш кераклиги ҳақида ўйлашни таклиф қилади. Болалар ишга киришгандан сўнг, тарбиячи ҳар бир болага кўрсатма беришга киришмасдан, балки ишга кириша олмаётган болаларга нима нарса тушунарли бўлмаганини сўраши лозим, бундай болаларга қайтадан вазифа тушинтирилади ва кўрсатма берилади. Ҳамма болаларга ҳам кўрсатма бериш зарур эмас. Кўрсатма иккиланувчан, уялчанг, ўзига ишонмайдиган болаларга керакдир. Юзага келадиган қийинчиликларни тарбиячи ҳар доим ҳам олдиндан айтиб бериши керак эмас. Баъзи бир болалар ўзи мустақил бажаришига тарбиячининг кўзи етса, у ҳолда тарбиячи кўрсатма беришдан бош тортиши ҳам мумкин эмас. Асосийси, тасвирий фаолиятда бола қийинчиликка дуч келиб, уни ечишга йўл топа олиши керак. Кўрсатма шакллари ҳама болалар учун ҳар хил бўлиши керак. Айрим болаларга мақтовли тон билан кўрсатма берилса, ўзига ишонган болаларга эса кўпрок талаб қўйилади. Тарбиячининг кўрсатмалари тўғридан-тўғри, буйруқ шаклида бўлиши керак эмас. У болани ўйлашга, фикрлашга ундаши керак. Бола қилган хатони кўрсатиш билан бирга, тасвирнинг маъниси ўзгараётганига диққатни қаратиш лозиМасалан: «Қизчанинг кўйлаги худди гижимга ухшайди » (яхши бўялмаган), «Дарахтлар йиқилиб кетаётганга ўхшайди» (яхши жойлаштирилмаган), «Бу одам бирам катта, аммо уйга кира олмаяпти». Шу билан бирга хатони қандай қилиб тўғрилаш кераклигини айтиб бермаслик лозим. Боланинг ўзи фикр юритсин. Кўрсатма ёкимли товуш билан берилиши болаларнинг қизиқишини орттиради. Индивидуал кўрсатмалар бошқа болаларнинг диққатини жалб қилмаслиги учун пастроқ товуш билан берилади. Машғулот давомида қачон кўрсатма берилади? қачонки, кўпчилик болалар хатога йўл қўйсалар ва тарбиячи барча болаларнинг диққатини ўзига жалб қилади ва қайтадан тушунтиради. Бундай машғулот давомида бериладиган кўрсатмаларни камроқ бериш керак, негаки у ижодий фаолиятини бўзади.
Do'stlaringiz bilan baham: |