Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Кўргазмали метод ва ўргатиш усуллари



Download 1,63 Mb.
bet20/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Кўргазмали метод ва ўргатиш усуллари. Кузатиш методи тасвирий фаолиятга ўргатиш системасининг умумий асосини ташкил қилади. Чунки у атроф-муҳитни ўрганишда, билиш, ҳамда уни акс эттиришда мухим омил сифатида хизмат қилади. Болаларда қанчалик кўзатиш, атроф-олам кўриниши билан алоқа ўрнатиш, умумийлик ва яккаликни ажратиш малакаси ривожланган бўлса, шунча болалар ижодий қобилиятининнг ривожланиши боғлик бўлади. Лекин кўзатишнинг ўзи кўрганни тасвирлаб беришга тўла имкон бермайди. Болаларни тасвирийнинг мухим усулларига, турли тасвирий материаллардан фойдаланиш йўлларига ўргатиш зарур.
Кўргазмали метод ва ўргатиш усулларига натурадан, расм репродуксияларидан, намунадан, бошқа кўргазмали қўлланмалардан фойдаланиш, алохида предметларни кўриб чиқиш, тарбиячи тамонидан тасвирий усулларини кўрсатиб бериш, болаларнинг бажарган ишларини машғулот якунида кўрсатиш, уларни бахолаш киради.
Натурадан фойдаланиш. Тасвирий санъатда натурадан фойдаланиш деганда, кузатиш асосида предмет ёки кўринишни тасвирий тушунилади. Натурадан фойдаланиб ишланганда чизаётган кишининг кўзига нисбатан натуранинг қай ҳолатда турганини хисобга олган ҳолда маълум бир нуқтаи назардан туриб, предмет кўриниши тасвирланади. Бу натурадан олиб тасвирий хусусияти машғулот мобайнида ўзгача идрокнинг ривожланишига кумак беради.Бунда асосийси томашабиннинг идроки бўлиб, текисликда тасвирланган предмет (расм, аппликасия) фақат бир тамондан идрок қилинади; лойдан буюм ясаганда ва қуриш-ясашда болаларда натурани ўгириб қуриш, ҳамда хажм-шаклни турли хил бурилишда тахлил қилиш имкони бўлиши керак.
Мактабгача ёшдаги болалар билан ишлашда натурадан фойдаланишнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқамиз. Натура хотиранинг ишини енгиллаштиради, негаки тасвирий жараёни идрок билан бирлашади, яна эса у предметнинг шаклини, тўзилишини, рангини тўғри тушиниб, етказиб бера олишга ёрдам беради. 4-5 ёшдаги мактабгача таълим болаларининг қобилиятларидан қатъий назар, мактаб ўқувчиси ёки рассомнинг натура билан ишлашига нисбатан қараганда, болаларнинг тасвирланган объекти таҳлил килишлари, шу натура билан ишлашларининг ўзига ҳос фарқи бор. мактабгача таълим болалари учун содда шаклли, аниқ чизмали ва аниқ қисмларга ажратилган предмет натура сифатида танланади. Натурани шундай жой лаштириш керакки, ҳамма болалар шу натурани айни бир ҳарактерли тамонидан, қабул қилишлари керак. Масалан: Болалар машинани ён томонидан, қўғирчоқни олдидан чизадилар ва бунда хажмини етказиб беролмайдилар. Агар гуруҳда болалар сони кўп бўлса, барчасига тенг кўриниши учун 2-3 та бир хил предмет қўйилади. Тарбиячи натурани болалар билан биргаликда деталларга ажратиб кўриб чиқади, бунда у тахлил жараёнини осонлаштириб, ўз сўзлари, ҳаракатлари билан йўналтиради. Бу жараёни маълум бир идрок маданиятини, ривожланган аналитик фикр юритишни талаб қилади. Бундай кўникмалар болаларда 5-6 ёшда ривожлана бошлайди. Бу ёшда болалар тасвирлаётган ишларини натурага нисбатан таққослашга ўринадилар. Масалан: катта гурухда натурадаги арча шохларини тасвирлаётганда, болалар шохни фазода жойлаштирадилар (вертикалика ёки қия ҳолатда) ва шохдаги шохчаларнинг сонини, ўлчамларини чап ва ўнг тамондан, тўқ ёки оч ранг билан чизадилар. Натура сифатида тирик қушлар, хайвонлардан фойдаланиш мумкин эмас. Уларнинг ҳаракатлари, товушлари болаларни расм чизишдан чалғитади, болаларнинг предметни керакли ҳолатда идрок қилишларига, диққатларини бир нуқтага қаратишга халақит беради.
Шундай қилиб, ўргатиш методи сифатида натурадан фойдаланиш тасвирлашнинг бутун жараёнини ўз ичига мужассамлаштиради:
* Предметининг бирламчи таҳлили:
* Тасвирни натурага нисбатан таққослаш:
* Натижанинг шаклини, ҳолатини, рангини таққослаш:
* Натижадаги расм ва натурани таққослаш йўли билан бахолаш:

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish