Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги тoшкeнт aрxитeктурa қурилиш институти


-маруза. ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИ СУНЪИЙ ТЎЛДИРИШ (ЕССТ)



Download 3,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/49
Sana29.05.2022
Hajmi3,15 Mb.
#619111
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49
Bog'liq
Cув таъминоти II

7-маруза. ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИ СУНЪИЙ ТЎЛДИРИШ (ЕССТ) 
Режа: 
1.
Ер ости сувларини сунъий тўлдириш. 
2.
Сув олиш иншоотлари дебитининг ўзгариши. 
 
Сув таъминоти амалиётида ер ости сувларини сунъий тўлдиришда 
инфильтрацион сув олишлар жуда кенг қўлланилмоқда. Бу усул моҳияти –ер ости 
сувли горизонтга махсус ўрнатилган инфильтрацион иншоотлар орқали очиқ сув 
сувларни ўтказишдир. ЕССТ усули бир қатор масалаларни ечиш имконини беради: 
очиқ сув манбалар ҳисобга сувли горизонт эксплуатациясида кўзда тутилган 
заҳираларни оширишдир; ер ости сувларининг мавжуд сув олиш иншоотлари 
дебитини ошириш; ер ости сув омборларини ҳосил қилиш; сув таъминоти 
мақсадлари учун олинувчи сув сифатини яхшилаш ва бошқалар.
Ер ости сувларини сунъий тўлдириш тизими қуйидагиларни: 
тўлдириш манбаси, ер ости горизонтларига ўтказилувчи сувни тайёрлаш 
учун иншоотлар, инфильтрацион иншоотларга сувни узатиш учун жиҳозлар, 
ер ости сувларини олувчи иншоотлар, ҳамда истеъмолчилар учун сувни 
тайёрлаш иншоотларини ўз ичига олади 
ЕССТ ускунасининг асосий элементи бўлган инфильтрация иншооти икки 
асосий типда очиқ ва ёпиқ бўлади:. Биринчисига бассейнлар, каналлар, 
майдончалар ва бошқалар; иккинчисига – қудуқлар, қудуқлар, галереялар киради.
У ёки бу инфильтрацион иншоотлардан фойдаланишнинг мақсадга 
мувофиқлиги – иш ҳудудининг гидрогеологик ва иқлимий шароитлари, ҳамда 
тўлдириш манбасидаги сув сифати, бўш майдонларнинг мавжудлиги билан 
аниқланади. Инфильтрацион иншоотлар узлуксиз ва даврий бўлиши мумкин. 
Очиқ инфильтрацион иншоотлардан одатда ер юзасидан биринчи сувли 
горизонтдаги ер ости сувлари заҳирасини тўлдириш учун қўлланилади. ЕССТ 


52 
тизимларида инфильтрацион бассейнли иншоотлардан кенг фойдаланилади. 
Уларнинг туби, қум қатлами билан қопланган бассейнлар тизими каби бўлади 
(5.32
-
Расм). Махсус қувурлар орқали очиқ сув манба суви бассейнга тортилади, 
бассейн тубидан фильтрланиб ўтган сув ер ости сувли қатламга силқиб ўтади ва 
сув олиш қудуқлари иш жараёнида ҳосил бўлган депрессион воронкани тўлдиради 
ва бунинг натижасида ер ости сувлари заҳираси ва унинг сатҳи тикланади. 
Бассейнлар вақти-вақти билан тозаланиб турилади. Уларнинг чуқурлиги 1,5-2 м 
бўлиб 200-400 м узунликка ва 15-30 м кенгликка эгадир.
Ёпиқ типдаги инфильтрацион иншоотларни ер юзасида нисбатан кучсиз 
ўтказувчан жинслар ётганда ёки аэрация ҳудуди қатламли тузилмага эга ҳолатида 
қўллаш тавсия қилинади. Улар очиқ инфильтрацион иншоотлар қурилиши ва 
эксплуатацияси шароити мураккаб бўлган ҳудудларда кенг тарқалган. 
Сувли қатламларда жойлашув характерига кўра ёпиқ инфильтрацион 
иншоотлар, горизонтал ва вертикал иншоотларга бўлинади. Қувурсимон дренлар, 
галереялар ва штольнялар сингари горизонтал иншоотларни , конструкцияларини 
номукаммаллиги ва қувватини тиклашни самарадор усулларининг йўқлиги сабабли 
кенг қўлланилмасдан келмоқда. 


53 
Қуйидаги вертикал ёпиқ инфильтрацион иншоотлар: шурфлар, шахтали 
қудуқлар ва бурғуланган қудуқлардан жуда кенг қўлланилади. Шурфлар, қоида 
бўйича, диаметри 4 м гача ва грунт сувлари сатҳининг 5 м гача чуқурлигида; 
шахтали қудуқлар – грунт сувлари сатҳининг 30 м гача чуқурлигида ўрнатилади. 
Бу иншоотлар инфильтрацияси туб, ён деворлар ёки бир вақтнинг ўзида хам ён 
деворлари ва туби орқали амалга оширилиши мумкин. 
Барча ёпиқ инфильтрацион иншоотлардан бурғулангана қудуқлардан 
фойдаланиш жуда кенг тарқалган. Улар вазифаси ва эксплуатацияси шароитлари 
бўйича, қуйидагиларга бўлинади. Ютувчи қудуқлар сувни дастлабки 
тайёргарликдан сўнг бевосита эксплуатация қатламига узатишни таъминлайди. 
Бунда улар бир вақтнинг ўзида, эксплуатация қилинаётган сувли горизонт ва 
сувнинг сифати пастроқ бўлган бошқа яқиндаги горизонтлар орасида гидравлик 
барьер ҳосил қилиш учун хизмат қилиши хам мумкин. 
Дренаж-ютувчи қудуқлар юқори горизонтни дренациялаш ва ундаги сувни 
қуйида ютувчи эксплуатация қатламига ўтказиш ёки, аксинча қуйи босимли 
қатламдан сувни юқори босимсиз горизонтга ўтказиш учун мўлжалланган. 
Санаб ўтилган типдаги қудуқлардан ташқари иккита вазифани бажарувчи 
қудуқлар мавжуд, улар галма-гал сув йиғиш ва сув олиш режимида ишлайди. 
Сўнгги қудуқлар ҳамда сув йиғувчилар муз остидаги сувли горизонтни бойитиш 
учун қўлланилади, у дарёлар ва муз устидаги қатламларнинг музлаши даврида сув 
таъминоти мақсадлари учун ишлатилади. 
Инфильтрацион сув олиш иншоотлари дебитини ҳисоблаш – инфильтрация 
шароитларига жавоб берувчи ҳисоб-китоб схемалари учун аввал келтирилган 
формулалар бўйича ўтказилади. Лекин, бу сув олиш иншоотларини лойиҳалашда, 
сув ҳавзасидан сув ўтаётган жинслар тиқилиб қолиш қалинлиги ҳолатининг етарли
ўрганилмаганлиги сабабли, қийинчиликлар юзага келади. Кольматация 
инфильтрацион сув олиш иншоотлари дебитини камайтиради, шунинг учун,
қўшимча қаршиликлар киритиб, унинг таъсири ҳисобга олинади. Қирғоқли сув 
олиш иншоотларида улар шартли равишда, сув ҳавзасидан сув олиш иншоотигача 
фильтрациянинг қўшимча сув йўли кўринишида ифодаланади; ирмоқ ости сув 
олиш иншоотларида - сув ҳавзасидан сув олиш иншоотига келувчи сув келаётган 
жинсларнинг қувватини оширади. 

Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish