6-маруза. НУРСИМОН СУВ ОЛИШ ИНШООТЛАРИ
Режа:
1.
Нурсимон сув олиш иншоотлари.
2.
Нурсимон сув олиш иншооти дебити.
Нурсимон сув олиш иншоотлари – бу горизонтал ва оғма қудуқлар тизими,
улар сувли қатламлардан сувни йиғади ва уни марказий сув олиш камераси (шахта)
га узатади, у ердан сув олинади. Бу типдаги сув йиғувчи иншоотлар кам қувватли
47
қатламларда (5 м гача) ҳам, 20 м гача қувватли қатламларда ҳам ўрнатилади,
уларнинг томи ер юзасидан 15-20 м гача чуқурликда жойлашади.
Жойлашув шароитларига кўра, нурсимон сув олиш иншоотлари турлича
бўлади (5.29-Расм):
ирмоқ остида – дарё туби остида (қирғоқ ёки ирмоқ даги шахтали);
қирғоқда – дарё яқинидаги қирғоқда нурсимон сув олиш иншоотининг
жойлашувида;
аралаш – сув олиш иншооти дарё қирғоғида, нурсимон фильтрлар эса – ҳам
қирғоқ ҳудудида, ҳам ирмоқ остида жойлашади;
сувдан алоҳида – нурсимон сув олиш иншоотининг таъминлаш манбаларидан
узоқда жойлаштириш.
Йиғувчи қудуқнинг ўрнатиш усулига ва сувли қатламда нурларнинг
жойлашувига кўра, улар горизонтал, оғма чиқувчи ва тушувчи, кўп ярусли қудуқли
сув олиш иншоотларига бўлинади. Уларда ҳам оғма нурли-қудуқлар, ҳам
горизонтал ускуналар кўзда тутилганда, аралаш бўлиши мумкин.
Кўп ярусли сув олиш иншоотлари биржинсли бўлмаган (вертикал текисликда)
сувли қатламларда, ҳамда нурсимон фильтрларнинг бир яруси зарурий қувватни
таъминламаганда ташкил этилиши мумкин.
Сув олиш иншооти марказий қисмида жойлашган қабул қудуғи фақатгина
сувни қабул қилиш ва мос насосли ускунани ўрнатиш учун эмас, балки нурсимон-
қудуқларни ўрнатиш бўйича ишларни бажариш учун ҳам мўлжалланган. Одатда
қудуқ чўкма усулда, қийин шароитларда – қудуқлар кессон усулда ўрнатилади.
Унинг баландлиги сувли қатлам, ҳамда нур қудуқларни жойлашиш чуқурлигига
боғлиқ.
Сув олиш иншооти эксплуатацияси шароитларига кўра нурсимон-қудуқлар
сувга кўмилган ёки улардан сув қудуққа эркин оқаётган бўлиши мумкин. Қудуқ
48
тепаси манбадаги сувнинг максимал сатҳи белгисидан юқори белгида бўлиши
лозим. Қудуқнинг ички диаметри нур қудуқларнинг жойлаштириш ва
эксплуатация шароитлари яратиш учун ўрнатилган ускуналарга кўра 1,5-6 м
чегарасида қабул қилинади. Қудуқлар йиғма ва монолит темирбетондан
бажарилади, кичик диаметрли қудуқлар учун эса пўлат қувурлардан фойдаланиш
мумкин.
Нурсимон қудуқларнинг сони, уларнинг узунлиги, жойлашув йўналиши ва
чуқурлиги – гидрогеологик, қурилиш, муҳандислик ва эксплуатацион шароитларга
кўра белгиланади.
Горизонтал нурсимон-қудуқларни ташкил этишшнинг турли усуллари
мавжуд. Бу усулларнинг аксариятида, шахтада ўрнатилувчи домкратлар ёрдамида
қувурларнинг алоҳида буғинларини босиб киргизиш усули қўлланилади. Дрен
ўтказишда қабул қилинадиган усулини ҳисобга олган ҳолда, йирик тошли сув
манбалари, валунлар ёки кучли тиқилишга мойил грунтларда нурсимон сув олиш
иншоотларини ўрнатиш тавсия қилинмайди.
Шахта ўлчамлари билан аниқланувчи итариб киритиладиган бўғинлар
узунлиги 1-2,5 м га тенг деб қабул қилинади. Бу қувурларнинг диаметри 50-
49
300 мм ни, нурнинг тўлиқ узунлиги эса - 5-80 м ни ташкил қилади. Нурсимон сув
олиш иншоотлари қудуқ (шахта) ларидан сувни кўтариш горизонтал ёки вертикал
насослар ёрдамида амалга оширилади, бундан ташқари, горизонтал қудуқлар
қирғоғига ўрнатилган вакуум-насослар ёрдамида вакуумли тизимлардан
фойдаланиш мумкин. Сўнггиси, айниқса, сув бериши кам бўлган грунтларда ва
кам сувли қатламларда ишловчи сув олиш иншоотлари учун муҳимдир.
5.30-Расмда дарё қирғоғида жойлашган нурсимон сув олиш иншооти схемаси
кўрсатилган. У бетон шахтали қудуқ ва горизонтал қудуқлар тизимидан ташкил
топган. Нурларнинг оптимал сони 3-7 га тенг деб қабул қилинади. Нурсимон сув
олиш иншоотининг асосий параметрларини танлашда, унинг дебити нурлар
узунлигининг ортишига пропорционал эмаслигини ҳисобга олиш лозим. Нурлар
узунлигининг ортиши, сув олиш иншооти дебитини камайтирувчи гидравлик
қаршиликларнинг ортишига олиб келади. Лекин, нурларнинг узунлиги ортиши
билан ўзаро таъсири камаяди. Нурсимон дренлар диаметри ва сув йиғувчи
қудуқнинг ташқи диаметрининг ўзгариши – дренлар узунлиги, сони ва чуқурлиги
ўзгаришига нисбатан сув олиш иншооти дебитига камроқ таъсир кўрсатади.
Нурсимон сув олиш иншооти дебити қуйидаги ифода билан аниқланиши
мумкин:
бу ерда: k -
фильтрация коэффициенти;
M -
қатлам қуввати;
S -
S
= Н
е
-
Н
о
га тенг откачкада сув йиғувчи қудуқда сув
сатҳининг пасайиши (бу ерда:
H
е
ва
H
0
– сув босими, мос
равишда откачкадан аввал сувли қатламдаги ва сув йиғувчи
эксплуатациясида сув йиғувчи қудуқдаги).
Қирғоқли нурсимон сув олиш иншооти учун (5.31,а
-
Расм)
R
n
катталик чексиз
катта деб қабул қилинади, бу ҳолатда, ирмоқ остидаги сувларни олиш амалга
оширилмайди, (5.21) формуладаги 1/R
n
катталик эса нолга тенглашади.
Қирғоқли қудуқлар радиал тизимининг фильтрацион қаршилиги қуйидаги
формула билан аниқланади:
бу ерда:
N
б
– нурлар орасидаги бурчаклари тенг бўлган, бутун айлана бўйлаб бир
текисда жойлашган сув йиғувчи нурлари сони. Бунда:
50
бу ерда:
r
0
- қудуқнинг горизонтал нурлари радиуси;
L - сув йиғувчи қудуқ вертикал ўқидан то сув ҳавзасидаги сув
чегарасигача бўлган масофа;
l -
нурлар узунлиги
.
Нурсимон дренларнинг
k
ўзаро таъсир коэффициенти
N
б
ва
l
/
m
муносабатларга боғлиқ ва 0,3-0,7 чегарасида бўлади. Коэффициент η
L
/
m
ва
l
/
m
катталиклар муносабатига боғлиқ ва 3-8 диапазонда ўзгаради.
Қирғоқда жойлашган сув йиғувчи қудуқли ирмоқ ости сув йиғувчи учун
(5.31,б
-
Расм)
R
б
катталик чексиз деб,
l
/
R
б
= 0 эса деб қабул қилинади.
Фильтрацион қаршилик
R
қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Бунда
l
/
m
< 3 бўлган ҳолатда,
U
n
катталик қуйидаги формула билан
ҳособланади:
51
бу ерда:
N
п
- дарё ирмоғи остидаги нурлар сони;
с -
дарё ўзани остига нурларнинг чўкиши;
θ
- нурлар орасидаги бурчак.
N
б
қирғоқли ва
N
n
ирмоқости
нурларга эга аралаш нурсимон сув йиғувчилар учун, қудуқ
дебити (5.21) формула билан, унга кирувчи
R
б
ва
R
n
катталиклар эса, (5.22) ва (5.23) формула билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |