Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Портланцемент ишлаб чиқариш



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

 
7.9. Портланцемент ишлаб чиқариш 
Портланцемент ишлаб чиқаришни икки хил усули мавжуд - хўл ва 
қуруқ. 
Хўл усулда хомашёлар майдалангандан сўнг, уларни тегирмонларда сув 
билан бирга туйилади. Бунда таркибида 35...45% сув бўлган оқувчан масса - 
шлам ҳосил бўлади. Кейин куйдириб цемент клинкери олинади.Қуруқ усулда 
эса хомашё қуритилади, сўнг куйдирилади. 
Қуруқ усулда пишириш хўл усулга қараганда ёқилғи 30....40% кам 
сарфланади. Цемент ишлаб чиқаришда, маълумки цемент нархини 28-30% 
ёқилғи нархи ташкил қилади.
Хом ашёни тайёрлаш. Ўзбекистонда қуруқ усулда портландцемент 
ишлаб чиқариш илк бор Навоий цемент заводида йўлга қўйилди.
Портландцементни ишлаб чиқаришнинг хўл усул технологияси 
республикада кенг тарқалган. 
Тайёрланган хомашё айланма хумдонларда куйдирилади, унинг ички 
юзаси ўтга чидамли ашё билан қонланган. Цилиндр шаклидаги хумдоннинг 
узунлиги 185...230 м, диаметри 5-7 м. Айланма хумдон махсус таянчларга бир 
томонга нишаб (4
о
) қилиб ўрнатилади. Айланиш тезлиги дақиқасига 1-2,5 
мартага тенг. 


Хом ашё намлиги 34-40% бўлган шлам хумдоннинг юқори қисмига 
тушади. Унинг нишаб томонидан эса босим остида иссиқлик манбаи аланга 
юборилади. Хумдоннинг тўхтовсиз айланиши ҳисобига хомашё аста-секин 
юқори ҳарорат томон силжийди ва қуйдаги физик-кимёвий жараёнлар рўй 
беради: 

70...200
о
С ҳароратда хомашё қурийди; 

200...700
о
С ҳароратда хомашёдаги органик аралашмалар ёнади; 

700...1100
о
С ҳароратда магний карбонатлар CaO, MgO,ва CО
2
ларга 
ажралади ва паст асосли силикатлар -2CaO*SiO
2
, калций алюминат ва калций 
феррит 2CaO*Fe
2
O
4
лар ҳосил бўлади; 

1100...1300
о
С ҳароратда учкалцийли алюминат 3CaO*Al
2
O
3, 
тўрт 
калцийли алюмоферрит 4CaO*Al
2
O
3*
Fe
2
O
4
, ҳосил бўлади; 

1300...1450
о
С ҳароратда аралашма бир оз эрийди ва клинкернинг 
асосий минерали 3CaO*SiO
2
ни ҳосил бўлади ва совиш жараёни бошланади ва 
цемент клинкери хосил бўлади. Клинкер омборларда (1...2 ҳафта) 
сақлангандан сўнг, унга икки молекула сувли гипс қўшиб майдалаб туйилади. 
Ҳосил бўлган тайёр портландцементни сақлаш учун силосларга ва қурилиш 
иншоотларига жўнатилади. 
Қуруқ усулда портландцемент ишлаб чиқаришда кукун хомашё 
циклонли қуритгичларга келиб тушади, у ердан чиқаётган иссиқ газлар билан 
куйдирилади 
ва 
декарбонизаторга 
жўнатилади.Таркибдаги 
СаСО
3
ажралгандан сўнг айланма хумдонга узатилади ва клинкер ҳосил бўлиш 
жараёни давом этади. 
Қотиши. Цементни сув билан обдон қориштиргандан кейин унда 
гидролизланиш (сувда парчаланиш) ва гидратацияланиш деб аталувчи 
мураккаб физик-кимёвий ўзгаришлар бошланади.
Академик А.А. Байков цементнинг қотиш жараёнини учта – эриш даври, 
коллоид ҳолатга ўтиш даври ва кристалланиш даврларига бўлди. Охиргиси 
цемент хамири мустаҳкамлигининг ўсиши билан ифодаланади. 
Цемент аниқ миқдордаги сув (цемент оғирлигига кўра 25-30%) билан 
кимёвий бирикиш хусусиятига эга. Ҳамма қолган сув эркин суюқ ҳолатда 
қолади ва цемент тоши таркибида майда-майда ғоваклар ҳосил бўлади, бу эса 
цемент тошини мустаҳкамлигини ва чидамлилигини пасайишига олиб келади. 
Бироқ, вақт ўтиши жараёнида мустаҳкамликни ортиши секинлашади. 
Шунинг учун цементни мусахкамлигини ёки маркасини 28 кун қотгандан 
кейингина аниқланади. 



Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish