Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта масус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факультети



Download 39,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi39,5 Kb.
#196734
Bog'liq
Fevral hisobot


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
БИОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ

5А140106-БИОКИМЁ МУТАХАССИСЛИГИ

1-КУРС МАГИСТРАНТИ
Ахмедов Худойшукур Ғуломжон ўғли

Илмий фаолият бўйича
2019-2020 ўқув йили
Февраль ойи учун

ҲИСОБОТИ

Тошкент-2020

I.Талабанинг ўқув-методик, илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ишлари, илмий семинар фаолияти бўйича ҳисоботи
1.Ўқув -методик ишлар:
Февраль ойи учун ўқув топшириқларининг бажарилиши:
Ҳисобот ойи мабойнида иккинчи семестр учун календар иш режамизда қайд этилганидек “Витаминлар биокимёси”, “Липидлар биокимёси”, ”Биокимёвий тадқиқот услублари” фанларидан маъруза, амалий ва семинар машғулот дарсларида иштирок этилди. Юқорида келтириб ўтилган фанлардан мустақил таълим олиш бўйича факультет, Ўзбекистон Миллий Университети кутубхонаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхоналарига борилди ва юқоридаги фанларга белгиланган тартибда адабиётлар ва ёзма манбалар билан танишилди. Ўқув режага асосан январь ойида бўлиб ўтадиган биринчи семестр якуний назоратларига тайёргарлик кўрилди ва маълум саналарга белгиланган оралиқ ва якуний назоратларга қатнашиб келинмоқда.
2. Илмий тадқиқот ишлари
Илмий тадқиқот иши юзасидан олиб борилган ишларни мавзуга оид ҳолда маълумотлар ва материал йиғиш ишлари олиб борилди. Маълумотлар факультет, Ўзбекистон Миллий Университети, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхоналарида мавзуга оид назарий маълумотларни ўзида тутган адабиётлар билан танишилди.
Тадқиқот материали сифатида соғлом каламуш қони ва харакат органларидаги митохондриялар танлаб олинган. Ушбу материалларни олиш учун махсус шароитда сақланган 180-220 гр, эркак қаламушлар танланди.
Тадқиқотнинг дастлабки босқичида каламушларда текширишлар олиб борилди. Бунинг учун, ҳайвонларга ўсимликлардан ажратилган турли хилдаги полифеноллар юборилди. Сўнгра, ҳайвонлар митохондриялари ажратиб кузатилди. Кейинги куни декапитация қилиниб, каламушлар мускуллари ажратиб олинди. Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти лабораториясида мускуллар АТФ га боғлиқ қанали ўзгаришлари кузатилди.
3. Илмий- педагогик ишлар
Ҳисобот ойи мабойнида Календар иш режасида келтирилганидек Биокимё кафедрасининг бир нечта профессор-ўқитувчиларининг февраль ойида бўлиб ўтган маъруза ва амалий машғулот дарсларида иштирок этдим.
Жумладан, Биокимё кафедраси кафедра мудири, профессори Долимова С.Н.нинг 5140100-Биология таълим йўналиши 2-курс (А-поток) талабаларига Биокимё ва молекуляр биология фанидан “Оқсиллар: тузилиши, таркиби, структураси”мавзусидаги маъруза дарсида қатнашдим. (10.02.2020. 1-маърузалар хонаси). Дарс жараёнинг тўлиқ таҳлили махсус “Дарс таҳлили “дафтарида қайд этилган.
4.Илмий семинарлар
Ҳисобот ойи давомида Биокимё кафедрасида тасдиқланган магистрантларнинг 2019-2020 ўқув йилида ўтказиладиган илмий семинарлар Тошпўлатова Дурдонанинг “ Ўсимлик оқсилларининг фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўлланилиши” мавзусидаги (07.02.2020), Ҳамроев Собирнинг “Юрак-томир патологиясининг ривожланишида митохондрияларнинг роли” мавзусидаги (14.02.2020), Юлдошев Элдорнинг “Марказий Осиё илонлари заҳарларининг анальгетик ҳусусиятлари”мавзусидаги (21.02.2020), Мансурхонова Сайёранинг “Митохондриялар-ҳужайрада кислород фаол шаклларининг асосий манбаси” мавзусидаги (28.02.2020) маърузаларида иштирок этдим.


II.Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича ҳисобот

  1. Тадқиқотни ўтказишга тайёргарлик.

Ҳисобот ойи давомида магистрлик диссертациясини тайёрлаш борасида қуйидаги ишларни амалга оширдик. Ахборот манбалари ва ҳужжатларини қисман ўргандик. Мавзуимга оид ҳолдаги каламушлар харакат органларидаги АТФ га боғлиқ қалий бўйича қонспект тайёрладим. Тадқиқот учун зарур бўлган замонавий текшириш усул ва йўналишлари билан танишиб чиқдик ва улурдан бизнинг магистрлик диссертация ишимиз яъни мавзуимизга мос ўрганиш усулларини танлаш ишларини олиб бордик. Магистрлик диссертациясининг тайёрлашга оид бўлган ҳужжатлар ва материаллар йиғиб бормоқдамиз.

Кафедра мудири: проф. С.Н.Долимова
Илмий раҳбар: проф. М.М. Абдуллаева
Илмий маслаҳатчи: кат.ил.х., б.ф.н. Абдуллаева Г.Т.
Магистрант: Х.Ғ. Ахмедов
Download 39,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish