Илмий фаолият бўйича 2019-2020 ўқув йили
Февраль ойи учун
ҲИСОБОТИ
Тошкент-2020
I. Талабанинг ўқув-методик, илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ишлари, илмий семинар фаолияти бўйича ҳисоботи 1.Ўқув -методик ишлар: Февраль ойи учун ўқув топшириқларининг бажарилиши: Ҳисобот ойи мабойнида иккинчи семестр учун календар иш режамизда қайд этилганидек “Умумий паразитология”, ”Энтомология”, ”Орнитология”, фанларидан маъруза, амалий ва семинар машғулот дарсларида иштирок этилди. Юқорида келтириб ўтилган фанлардан мустақил таълим олиш бўйича факультет, Ўзбекистон Миллий Университети кутубхонаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхоналарига борилди ва юқоридаги фанларга белгиланган тартибда адабиётлар ва ёзма манбалар билан танишилди. Ўқув режага асосан январ ойида бўлиб ўтадиган биринчи семестр якуний назоратларига тайёргарлик кўрилди ва маълум саналарга белгиланган оралиқ ва якуний назоратларга қатнашиб келинмоқда.
2. Илмий тадқиқот ишлари Илмий тадқиқот иши юзасидан олиб борилган ишларни мавзуга оид ҳолда маълумотлар ва материал йиғиш ишлари олиб борилди. Маълумотлар адабиётлардан кўриб чиқилди. Материал йиғиш учун Навоий шаҳридаги бир нечта малакали асаларичилар билан якиндан сухбат курилди. Уларнинг фаолияти урганилиб , асалари оиласи , маданий зотлари ва уларнинг морфобиологик хусусиятларини урганиш максадида бир нечта асалари зотларини микроскоп остида кузатдим.
3. Илмий- педагогик ишлар Ҳисобот ойи мабойнида Календар иш режасида келтирилганидек Зоология кафедрасининг бир нечта профессор-ўқитувчиларининг Февраль ойида бўлиб ўтган маъруза ва амалий машғулот дарсларида иштирок этдим. Жумладан, Зоология кафедраси укитувчиси б.ф.н.Кучкаров А.Х.нинг биология йўналиши 2-курс (201,202,203-гуруҳ) талабаларига Одам анатомияси фанидан “Остеология - скелет тузилиши.” мавзусидаги маъруза дарсида қатнашдим. (15.02.2020. 1- маърузалар хонаси). Дарс жараёнинг тўлиқ таҳлили махсус “Дарс таҳлили “дафтарида қайд этилган.
4.Илмий семинарлар Ҳисобот ойи давомида Зоология кафедрасида тасдиқланган магистрантларнинг 2019-2020 ўқув йилида ўтказиладиган илмий семинарлар Шапоатов Рўзибойнинг “Қашқадарё вилояти ургимчаклари фаунаси ва экологияси”мавзусидаги (12.02.2020), Хомидова Гулнигорнинг “Структура фауна гельминтов мелких жвачных животных в условиях неволе (на примере Тошкентского зоопарка” мавзусидаги (15.02.2020), Абдурасулова Мафтунахоннинг “Формирование гельминтафауны кураобразных птиц в условиях Тошкентского зоопарка”мавзусидаги (19.02.2020), Омонов Шохрух Нормуминовичнинг “Сравнительный анализ гельментафауны Овец (Oves arius dom.) и коз (Capra hyrcus dom.) Ташкентской области” мавзусидаги (22.02.2020), Усмонов Бегзоднинг “Фауна и распространение церкарий термотод в пресноводных маллюсках водоёмов Ташкентской области” мавзусидаги (26.02.2020), Шарифбоева Юлдуз “Тошкент вохаси токзорлари фитонематодалари “ мавзусидаги (29.02.2020) маърузаларида иштирок этдим.
II. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича ҳисобот Тадқиқотни ўтказишга тайёргарлик.
Ҳисобот ойи давомида магистрлик диссертациясини тайёрлаш борасида қуйидаги ишларни амалга оширдик. Ахборот манбалари ва ҳужжатларини қисман ўргандик. Мавзуимга оид ҳолдаги ҳайвонот оламига тегишли ҳайвон турлари юзасидан конспект тайёрладим (папка жамланмасида мавжуд). Тадқиқот учун зарур бўлган замонавий текшириш усул ва йўналишлари билан танишиб чиқдик ва улардан бизнинг магистрлик диссертация ишимиз яъни мавзуимизга мос ўрганиш усулларини танлаш ишларини олиб бордик. Магистрлик диссертациясининг тайёрлашга оид бўлган ҳужжатлар ва материаллар йиғиб бормоқдамиз.
Илмий раҳбар: б.ф.н. доц. Мўминов Б.А. Кафедра мудири: б.ф.н. доц. Раҳимов М.Ш. Магистрант: Элмуродова М.В.