Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги


Дон маҳсулотларини сифат ва хафсизлигини таъминлашда қайта ишлаш корхоналарининг вазифаси



Download 0,9 Mb.
bet4/13
Sana16.05.2023
Hajmi0,9 Mb.
#939363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
донни қайта ишлаш диплом

Дон маҳсулотларини сифат ва хафсизлигини таъминлашда қайта ишлаш корхоналарининг вазифаси


2-БОБ "ДОННИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ" тўғрисида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ


2.1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон Фармонига мувофиқ ҳамда донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чикарувчиларни қўллаб-қуватлаш ва нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қила
«ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, хом ашёлар, материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймати солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилиш. Бунда республикага олиб келинадиган махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғига тортилади».
Дон маҳсулотлари корхоналари ички низомлар, қўлланмалар, бошқа ташкилий-бошқарув ҳужжатлари, шу жумладан дон ва дон маҳсулотларининг ишлатилиши юзасидан ҳисоб ва назоратни лозим даражада ташкил этиш учун зарур бўлган ўзининг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда товар-моддий захираларни қабул қилиш, юклаб жўнатиш (сарф қилиш) ва бошқа жойга ўтказиш (кейинги ўринларда — ташиш) бўйича дастлабки ҳисоб ҳужжатларини айланиш қоидалари белгилаб берилиши мумкин.
Моддий қийматликларни ҳисобга олиш ва сақланишини таъминлашни ташкил этиш учун қуйидагилар зарур:
а) дон тегишли элеватор-омборхона сиғимларида, дон маҳсулотлари, хом ашё ва материаллар жиҳозланган омборхоналарда ва кичик омборларда ёки очиқ сақланадиган махсус мослаштирилган майдончаларда сақланиши;
б) материаллар омборхоналар бўлимларида, ичкарида эса — материалларнинг алоҳида гуруҳлари бўйича жойлаштирилиши, ҳар бир материал турига эса сақланаётган тур номи, ўлчами ва номенклатура рақами ёрлиқлари ёпиштирилиши;
в) тайёр маҳсулотлар омборларини стандарт оғирликдаги дон маҳсулотлари учун тарозилар ва зарурий ўлчаш асбоблари билан таъминланиши;
г) Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (1999 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 833) мувофиқ моддий қимматликлар қолдиғини белгиланган муддатларда инвентаризация қилиш ва ўз вақтида инвентаризация натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
д) хом ашё ва материалларнинг кирим қилиниши ва юклаб жўнатилиши бўйича операцияларни, шунингдек дастлабки бухгалтерия ҳужжатлари ва ижрога оид ҳужжатлар муддатларини пухта расмийлаштириш тартибини белгилаш;
е) омборхонадан хом ашё ва материаллар олишга ва жўнатишга ҳуқуқи бўлган, дастлабки ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштириш ва имзолашга, шунингдек корхона ҳудудидан моддий қимматликларни олиб чиқишга рухсатнома беришга ваколати бўлган таркибий бўлинмалар мансабдор шахсларининг рўйхатини белгилаш;
ж) дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш жараёнида тежамкорона ва самарали сарф қилишни (фойдаланишни) таъминлаш, дастлабки миқдор-сифат ва бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш, уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисоботларнинг ишончлилиги ва ҳ. к. юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби.

2.2. Уруғлик дон тайёрлаш ишлари инспекция назоратида


Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот етиштиришнинг асосий негизи уруғликка боғлиқ бўлиб, сифатли уруғлик етказиб бериш замирида уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсатгичларини назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади.


. Дон ҳисоби унинг миқдори, сифати, сақланиши, самарали фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш, дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрилигини тасдиқлаш мақсадида олиб борилади.
Миқдор-сифат ҳисобининг юритилиши барча дон маҳсулотлари корхоналари учун мажбурий талаб ҳисобланади. Миқдор-сифат ҳисобини юритишнинг умумий қоидалари қуйидагича:

  • дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисоб ҳужжатларини тасдиқланган соҳавий шакллари бўйича уларни тўлдириш қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади;

  • миқдор ҳисоби физик оғирлигида килограммларда олиб борилади;

  • дастлабки ҳисоб ҳужжатлари операция содир қилинган кунда ёки бевосита у ўтказилганидан кейин тузилади;

  • ҳисоб ҳужжатлари матнида ва маълумотларида ўчириб ёзишлар ва олдиндан келишилмаган тўғрилашлар қилишга йўл қўйилмайди;

  • миқдор-сифат ҳисобининг маълумотлари дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари сақланадиган жойлар тозаланаётганида ахборотнинг тўғри эканлигини тасдиқлаш, шунингдек уларнинг оғирлиги сифат кўрсаткичларининг яхшилангани (ёмонлашгани)га қараб ўзгаришини аниқлаш асоси ҳисобланади, бунда улар махсус формулалар ва қатъий равишда тасдиқланган нормаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;

донни ун ва ёрма қилиб қайта ишлашда тайёр маҳсулот чиқиши ҳисоб-китобини аниқлаш мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 июлдаги 54-сонли йиғилиш баёнида келгуси йил ғалла ҳосили учун сифатли уруғлик дон тайёрлаш бўйича "Ўзагроинспекция"га бир қатор топшириқлар берилган.
Хусусан, 2024 йил ғалла ҳосили учун жамғарилган уруғликларни қайта ишланишини ва бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига экиш учун сифатли, дориланган ва сертификатланган уруғлик дон етказиб бериш ишларини назорат қилиш вазифаси юклатилган.
Шу сабабли келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини оптимал муддатларда экилишини таъминлаш мақсадида бугунги кунда алоҳида эътибор, уруғлик донни қайта ишлаш цехларида ғалла ҳосили учун сифат кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига жавоб берадиган бошоқли дон экинлари уруғларини белгиланган муддатларда тайёрланишини жадаллаштириш ва тайёрланган уруғлик тўдаларидан белгиланган тартибда намуналар олиб, Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан экинбоплик сифат кўрсатгичлари таҳлил қилиниб, мувофиқлиги тўғрисида сертификатлаш ҳамда сертификатланган уруғликларни уруғлик дон тарқатиш шахобчалари орқали бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига тарқатилиши, ўз вақтида экилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу борада доимий назорат қилиб бориш тизимли йўлга қўйилган.
Жумладан, 2022 йил ғалла ҳосили учун давлат стандарти талабларига жавоб берадиган сифатли уруғлик тайёрлаш устидан тизимли ҳамда қатъий назорат ўрнатиш мақсадида, “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги 37 та дон корхоналарига қарашли 60 та, Агрокластерлар ва Элита уруғчилик хўжаликларига қарашли 7 та уруғлик цехларига Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари ходимлари бириктирилиб, улар томонидан давлат стандарти талаби асосида уруғлик донни тозалаш, саралаш, дорилаш ва сақлаш ишларини кунлик назорат қилиб борилмоқда.
Жорий йилнинг шу кунига қадар Республика бўйича 239 минг 949 тонна ёки режага нисбатан 88 фоиз уруғлик дон тайёрланган бўлиб, 221 минг 576 тонна уруғлик дон тўдаларидан намуналар олинган ва 189 минг 512 тоннасига мувофиқлик сертификатлари берилган.
Шунингдек, ушбу сертификатланган уруғликларнинг 171 минг 597 тоннаси бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига қулай оралиқ масофада ташкил этилган 184 та уруғлик дон тарқатиш шахобчаларига чиқарилган бўлиб, шундан 50 минг 216 тонна уруғлик дон экиш учун тарқатилган.
Ҳозирда уруғлик донни қайта ишлаш, сертификатлаш ва экиш учун тарқатилиши устидан кунлик назорат тадбирлари давом эттирилиб борилмоқда.


Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish