Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги


Дон маҳсулотлари корхоналарида донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов беришни ҳисобга олиш



Download 0,9 Mb.
bet6/13
Sana16.05.2023
Hajmi0,9 Mb.
#939363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
донни қайта ишлаш диплом

3.2. Дон маҳсулотлари корхоналарида донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов беришни ҳисобга олиш
Қуритиш-тозалаш объектларига алоҳида қуритгичлар, донни тозалаш машиналари ва механизмлари, фаол вентиляция қурилмалари ва тозалаш, қуритиш ҳамда бошқа қўшимча ишлов бериш учун мўлжалланган бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналар турлари киради.
Донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш билан боғлиқ харажатлар ҳисоби 2311 «Донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлари» счётида қуйидагилар бўйича юритилади:
а) ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар нархи чегириб ташланган ҳолда);
б) ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
в) ишлаб чиқаришга оид ижтимоий суғуртага ажратмалар;
г) ишлаб чиқаришга мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси.
д) ишлаб чиқаришга мўлжалланган бошқа харажатлар.
Донни тозалаш асбоб-ускуналари ва қурилмаларига эга бўлган саноат (донни қайта ишлаш) ва дон қабул қилиш корхоналарида донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш операциялари билан боғлиқ бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари шундан иборатки, 2311 «Донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш харажатлари» счётида донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади. Алоҳида 2312 «Элеваторлар ва омборхоналарда донни механизациялашган тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича ёрдамчи ишлаб чиқариш» синтетик счётида қўшимча ишлов беришга топширилган доннинг ҳисобга олиш (улгуржи-сотиш) нархларидаги қиймати, шунингдек қўшимча ишлов беришдан олинган асосий маҳсулотларнинг (қўшимча ишлов беришдан кейинги сифатли дон), қўшимча маҳсулотларнинг (дон аралашмаси) ва яроқли чиқитларнинг (турли тоифадаги дон чиқитлари) ҳисобга олиш (улгуржи-сотиш) нархларидаги қиймати акс эттирилади. Яроқсиз маҳсулотлар баҳоланмайди ва активларни ҳисобга олиш счётида ҳисобга олинмайди. Қўшимча ишлов беришдан олинган маҳсулотларнинг оғирлиги яроқсиз маҳсулотлар оғирлиги билан бирга қўшимча ишлов беришга берилган доннинг оғирлигига тенг бўлиши лозим.
Бир технология линияси бўйича турли хилдаги экинлар донлари партиялари билан механизациялашган операциялар ўтказиладиган элеваторларда, шунингдек бошқа корхоналарда умумий чиқит олинади. Бундай ҳолатда чиқитларни ҳисобдан чиқариш ҳар бир партиядаги ифлослиги ва дон аралашмаси камайиши миқдорига мутаносиб равишда ўтказилади. Чиқитларнинг умумий миқдори тарозида ўлчанади ва далолатнома билан расмийлаштирилади. Аспирация чанги, чанг камералари тозаланганда аниқланади ва тегишли даврда экинлар ёки партиялар бўйича ўтказилган дон миқдорига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади.
Донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш харажатларига қуритиш, тозалаш, фаол вентиляциялаш, ёқилғи ва электроэнергия, тозалаш, қуритиш ва қўшимча ишлов бериш билан банд бўлган асосий ходимларнинг иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалари, асосий воситаларнинг амортизацияси, қуритиш-тозалаш хўжалигини сақлаб туриш ва таъмирлаш харажатлари, донни бошқа жойга кўчириш харажатлари, шунингдек қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш билан боғлиқ бошқа харажатлар киради.
Донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов беришга бериш, шунингдек қўшимча ишлов беришдан кейин асосий маҳсулотларни, йўлдош маҳсулотларни ва яроқли чиқитларни олиш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
в) тозалаш ва қўшимча ишлов беришга берилган доннинг қиймати қўшимча ишлов бериш вақтидаги йўқотишлар каби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган, қўшимча ишлов беришдан кейин олинган асосий маҳсулотлар (сифатли дон), қўшимча маҳсулотлар ва чиқитларнинг ҳисобга олиш баҳосидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммасига:
Қўшимча маҳсулотларни (дон миқдори кўп бўлган дон аралашмаси) тозалаш ва қўшимча ишлов бериш вақтида натижа сифатида асосий экин дони олинса, 1710 «Донни сақлаш, қуритиш, тозалаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнида юзага келган камайиш ва йўқотишларни қоплаш учун молиявий захира» счёти кредитига тааллуқли бўладиган 2312 «Элеваторлар ва омборхоналарда донни механизациялашган тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида кредит қолдиғи юзага келиши мумкин.
«Донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлари» счётида ҳисобга олинган қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш харажатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, шунингдек уларни (2000) асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар ва 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счёти бўйича тақсимлаш бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Механизациялашган тозалаш ва қўшимча ишлов беришга бериладиган доннинг қиймати ва қўшимча ишлов бериш натижалари қиймати ўртасидаги фарқни аниқлаш билан боғлиқ операцияларни акс эттирувчи намунавий бухгалтерия ёзувлари бўйича мисол мазкур Йўриқноманинг 8-иловасида келтирилган.
Дон маҳсулотлари корхоналари ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган шартномалар асосида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига донни қуритиш ва тозалаш бўйича хизматлар кўрсатиши мумкин. Норматив кўрсаткичларга қадар донни қуритиш ва тозалаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари томонидан шартномавий нархлар бўйича қўшимча тўланади. Кўрсатилаётган хизматлар учун ҳисоб-китоблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қуритиш ва тозалаш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
а) донни норматив кўрсаткичларга қадар қуритиш ва тозалаш бўйича қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматлар кўрсатишдан олинадиган суммага:
в) хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажмига тааллуқли бўлган донни қуритиш ва тозалаш харажатлари суммаси дон маҳсулотлари ва донни қайта ишлаш корхоналарида 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётининг дебетида 2311 «Донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish