3-БОБ МАИШИЙ ТЕХНИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲАВФСИЗЛИГИГА ДОИР ТАЛАБЛАР 3.1. Экиладиган уруғликни қабул қилиш ва тозалашни ҳисобга олиш хусусиятлари Давлат эҳтиёжлари учун навли ва дурагай дон уруғликларини қабул қилиш, асосан уруғчилик хўжаликларида навни янгилаш ва навни алмаштиришни ўтказиш учун қишлоқ хўжалик корхоналарига зарурий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳамда бошоқли дон экинларининг навли ва дурагай дон уруғларини давлат фондини шакллантириш учун, ихтисослаштирилган дон маҳсулотлари корхоналари томонидан амалга оширилади.
Дон маҳсулотлари корхоналарига келиб тушган навли ва дурагай дон уруғлари белгиланган шаклдаги ҳужжатларга эга бўлиши зарур. Уруғликларга берилган ҳужжатларда топширилаётган экин ва навга (гибридга) тегишли бўлган барча устунлар тўлдирилиши лозим.
Ҳар бир келиб тушаётган бир турдаги уруғликлар партияси навга оид ҳужжатга эга бўлиши зарур.
Навга оид ҳужжат бўлмаган, ушбу экин учун у тўлиқ тўлдирилмаган ёки ҳужжатда кўрсатилган топширилаётган дон сифати номувофиқ бўлган тақдирда, партиялар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда оддий дон сифатида қабул қилиниши мумкин.
Топширувчидан навли уруғликларини қабул қилишда олинадиган уруғликнинг нав ва экин ҳужжатлари корхонанинг бухгалтерия хизматида ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан бирга белгиланган тартибда сақланади.
Дон маҳсулотлари корхоналари кондицияли уруғликларни, шунингдек кондицияга етмаган уруғликларни (кейинги ўринларда — уруғлик материал) қабул қилади. Уруғлик стандартининг 1, 2, 3-синф талабларига жавоб берадиган навланган кондицияли дон кондицияли уруғлик ҳисобланади. Уруғлик стандарти (ГОСТ 10467-76)га мувофиқ бўлмаган районлаштирилган ва истиқболли навларнинг уруғлик дони кондицияга етмаган уруғликлар деб ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари дон маҳсулотлари корхоналарининг уруғлик тозалайдиган цехларини амалдаги ГОСТга мувофиқ бўлган ҳақиқий намлиги ва сифати бўйича ишлов беришдан кейин белгиланган ҳажмдаги 1-синф уруғлик навларининг олинишини таъминлайдиган лозим миқдордаги уруғлик материаллари билан таъминлайди. Уруғчилик хўжаликлари томонидан уруғлик материаллари сотилаётганида дон маҳсулотлари корхоналари лабораториялари чиқиш ҳисоб-китобларни аниқлайди. Бунда дастлабки ҳисоб-китоблар товар-дон каби прейскурант харид нархларида, кондицияли уруғнинг чиқиш ҳисоб-китоби физик оғирлиги бўйича, нав устамаси қўшилмасдан амалга оширилади. Базис кондицияси сифатида давлатлараро ва республика стандартларида белгиланган базис сифат нормалари қабул қилинади.
Уруғлик тозаловчи цехлари бўлган дон маҳсулотлари корхоналари якуний ҳисоб-китобларни уруғликларни сертификатлаштириш ва сифатини назорат қилиш бўйича ваколатли орган томонидан берилган мувофиқлик сертификатига мувофиқ, навли уруғликларининг синфи ва тоифалари бўйича ҳақиқий натижаларига нав устамаларини тўлаш йўли билан уруғликларни тозалаш ва ишлов бериш бўйича барча ишлар тугалланганидан кейин амалга оширади. Нав устамалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Дон маҳсулотлари корхоналари бухгалтерия ҳисобида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олиш тартибида келиб тушаётган уруғлик материалларини акс эттириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) ҳисоб-китоблар бўйича чиқиши аниқланадиган кондицияли уруғликларни сотиб олиш қийматига:
б) ҳисоб-китоблар бўйича чиқиши аниқланадиган қўшимча дон маҳсулотлари ва чиқитларининг прейскурант улгуржи-сотиш нархлари бўйича қийматига:
в) уруғлик материалларни тайёрлаш ва уларни жорий сақлаш ёки фойдаланиш жойларигача олиб келиш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари қийматига:
Яроқсиз чиқитларнинг қиймати, қуриб камайиш ва норматив механик йўқотишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) мувофиқ дон уруғларининг тайёр кондицияли ишлаб чиқариш қийматига киритилади.
Донни қуритиш, тозалаш, ишлов бериш ва уни уруғлик кондицияларигача етказиш бўйича харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби, шунингдек дон маҳсулотлари корхоналарининг қуритиш ва тозалаш бўйича хизматларини кўрсатиш ушбу Йўриқномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Бошқа операцияларни, шу жумладан тайёр нав уруғликларини сотиш, уларнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ операцияларни акс эттириш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.