Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети


§ 3. Ростланаётган параметрнинг оғиши бўйича бошқариш принципи



Download 5,96 Mb.
bet7/61
Sana23.02.2022
Hajmi5,96 Mb.
#182472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61
Bog'liq
2 5318881941678721556

§ 3. Ростланаётган параметрнинг оғиши бўйича бошқариш принципи
Ростланаётган параметрнинг оғиши бўйича ростлаш принципи ростлаш ва бошқариш назариясида Ползунов-Уатт компенсациялаш принципи номи билан ишлатилади.
Ростланаётган параметрнинг оғиши бўйича ростлашда бошқариш таъсири бошқарилаётган катталикни берилган қийматидан оғиши хисобига хосил бўлади. Тизимнинг чиқишидаги сигнални киришга узатиш учун тизимга қўшимча занжир (алоқа линияси) киритилади. Киритилган қўшимча занжирга акс алоқа занжири дейилади. Акс алоқа занжири берк контурни хосил қилади. Бошқариш таъсири берк занжир (акс алоқа) орқали узатилади, шунинг учун бундай тизимларда бошқариш берк контур орқали амалга оширилади.
Оғиш бўйича ростлаш принципли тизимларида тўғридан-тўғри ростланаётган катталик назорат қилинади ва ростлаш назорат қилинаётган катталикнинг қиймати бўйича эмас, ростланаётган катталикнинг берилган қийматдан оғиши, яъни юзага келган хатолик бўйича амалга оширилади.
И.И. Ползуновнинг буғ машиналари қозонхонасида суюқлик сатхи баландлигини автоматик ростлаш регулятори мисолида оғиш принципи буйича ростлашни кўрамиз (2.5-расм).
Бу ерда тойдирувчи таъсирни, яъни идишдаги суюқлик сарфи (Q2) ни назорат қилмаса хам бўлади, ўнинг ўрнига суюқлик баландлиги h ни талаб қилинаётган қиймат hўрн. билан солиштириб турилади. Бунинг учун идишдаги суюқлик сатхи h ўлчаш элементи (ЎЭ) – пукак ёрдамида ўлчанади. Идишдаги суюқлик сатхи баландлигининг ўрнатилган қийматдан оғиши (хосил бўлган ростлаш хатолиги катталиги) га нисбатан ЎЭ ижро механизм – вентелга таъсир қилади.



2.5-расм. Оғиш бўйича АРТ нинг принципиал (а) ва функционал (б) схемаси.
hўл.-ўлчаш натижаси; hўрн.-идишдаги суюқлик сатхининг ўрнатилган қиймати; ∆X=hўрн.-hўл. идишдаги суюқлик сатхининг ўрнатилган қийматдан оғиши (ростлаш хатолиги).
Бу ерда тойдирувчи таъсирни, яъни идишдаги суюқлик сарфи (Q2) ни назорат қилмаса хам бўлади, ўнинг ўрнига суюқлик баландлиги h ни талаб қилинаётган қиймат hўрн. билан солиштириб турилади. Бунинг учун идишдаги суюқлик сатхи h ўлчаш элементи (ЎЭ) – пукак ёрдамида ўлчанади. Идишдаги суюқлик сатхи баландлигининг ўрнатилган қийматдан оғиши (хосил бўлган ростлаш хатолиги катталиги) га нисбатан ЎЭ ижро механизм – вентелга таъсир қилади.
Тизимнинг бошқариш таъсири қиймати U суюқлик сатхини талаб қилинаётган қийматдан фарқига боғлиқ: ∆X = hўрн - hўл.→min.
Оғиш принципи бўйича ростлашга асосланган АБТ нинг афзалликлари шундан иборатки, бошқариш жараёни бошқарилаётган катталик қийматини ўзгаришининг сабабига боғлиқ эмас. Чунки хар қандай тойдирувчи таъсир охир-оқибат бошқарилаётган катталикни берилган қийматдан оғишга олиб келади. Бу тизимнинг ишлаш кетма-кетлиги ростланаётган параметрни ўлчаш, уни берилган қиймат билан таққослаш ва хосил бўлган фарққа нисбатан бошқариш таъсири ишлаб чиқиб объектнинг ростлаш элементига таъсир қилишдан иборат. Бундай ростлаш принципи универсиал бўлиб, ростланаётган параметрни оғдирувчи барча таъсирларни компенсациялаш имконини беради.
Оғиш принципи бўйича ростлашга асосланган тизимларга мисол қилиб ЎТГ кучланишини АРТ (2.3-расм), ЎТМ валининг айланишлар тезлигини АРТ (2.5- расм) келтириш мумкин.
Оғиш принципи бўйича ростлашга асосланган тизимларнинг камчилиги – бошқариш жараёнининг инерционлигидир, чунки тизимга тойдирувчи сигнал таъсир қилган вақтдан то ростланадиган қийматни регуляторга таъсир қилиш даражасигача йиғилгунга қадар маълум вақт ўтади; ∆X=hўрн-hўл – оғишни камайтириш учун тизимни кучайтириш коэффицентини ошириш керак ёки тизимга интегралловчи (астатик) звено киритиш керак бўлади. Иккала усул хам тизимнинг турғунлик захирасини камайтиради.



Download 5,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish