Узлукли ростлаш системасида ростланувчи катталикнинг узлуксиз ўзгариши бошқарувчи ва ижроэтувчи звеноларга вақти вақти билан таъсир этади.
Узлукли системалар ўз ўрнида импулсли ва релели (позицион) системаларга бўлинади. Агар системанинг ростловчи таъсири ўтаётган вақтнинг муайян даврларида бериладиган бир қатор импулслардан иборат бўлса, бу система импулсли ростлаш системаси бўлади. Бу системаларда импулслар параметрлари (амплитуда, узунлик ва ишора) тенгсизлик миқдорига боғлиқ.
Агар АРС таркибига бирор реле ҳаракатидаги элемент кирса, бу система релели ростлаш системаси дейилади. Реле элементининг чиқиш сигнали поғонасимон бўлиб, кириш сигнали бирор муайян қийматга етганда, у бир марта қайд қилинган ҳолатдан иккинчисига ўтади. Реле элементларининг чиқиш сигнали қайд қилинган қийматлари сонига кўра АРСлар икки ёки кўп позицион бўлади.
АРСларнинг яна муҳим ҳусусиятларидан бири система параметрларининг вақт мобайнида қандай ўзгаришидир.
Агар ишлаш жараёнида система параметрлари ўзгармаса система стационар система, акс ҳолда эса ностационар система дейилади.
Системаларнинг юқорида келтирилган ҳусусиятлари кечаётган жараён математик характеристикаининг кўринишини белгилаб берадилар. Шу билан бирга деярли барча системалар инерционлик хоссасига эга эканлигини ҳам назарда тутиш керак. Шунинг учун системаларда ўтиш жараёнини ва барқарорлашган режимини кузатиш мумкин. Бундай ҳолларда матиматик характеристиканинг энг мақбул усули дифференциал тенгламалар (узлуксиз системалар учун) ва фарқ тенгламаларидир (дискрет системалар учун). Дифференциал тенгламанинг кўриниши АРС эга бўлган асосий хусусиятларига боғлиқ. Энг оддий ҳолларда бу доимий коэффициентли чизиқли дифференциал тенгламалардаир.
Ташқи таъсирлар (вазифа ва ғалаёнли) характерига кўра детерменик ва стохастик системалар системалар мавжуд. Детерменик АРСларда ташқи таъсирлар доимий вақт функцияси кўринишида бўлади. Стохастик системаларда эса ташқи таъсирлар тасодифий функция кўринишида бўлади. Одатда асосан детерменик системалар ўрганилади.
Барқарорлашган режимда хатолик (четлашиш) хусусиятига кўра статик ва астотик системалар мавжуд.
Агар вақт мобайнида бирон бир доимий барқарор қийматга интиладиган ғалаёнли таъсир натижасида ростланаётган катталикнинг четлашиши ҳам таъсир катталигига боғлиқ ҳолда доимий қийматга интилса, бундай ростлаш системаси ғалаёнли таъсирга нисбатан статик система дейилади.
Агар вақт мобайнида бирон бир доимий барқарор қийматга интиладиган ғалаёнли таъсир натижасида ростланаётган катталикнинг четлашиши таъсир катталигига боғлиқ бўлмаган ҳолда нолга интилса, бундай ростлаш системаси ғалаёнли таъсирга нисбатан астатик система дейилади.
Yчиқ
4-расм.Статик (1) ва астатик (2) АРСларда ўтиш характеристикалари.
Статик ростлаш системаларида статик характеристика хар доим оғиш чизиғи орқали тасвирланади (5-расм, а)
Yчиқ
Хкир
Yчиқ
Хкир
5-расм. Статик (а) ва астатик (б) АРСнинг статик характеристикалари.
Хкир.- кириш таъсири; Yчиқ.- ростланаётган чиқиш параметири
Агар вақт ўтиши билан бирон бир барқарор доимий қийматга интилувчи таъсирда хатолик хам таъсир қийматига боғлиқ холда барқарор қийматга интилса, ростлаш системаси бошқарувчи таъсирга нисбатан статик система дейилади, Агар вақт ўтиши билан бирон бир барқарор доимий қийматга интилувчи таъсирда хатолик таъсир қийматига боғлиқ бўлмаган холда нолга интилса, ростлаш системаси бошқарувчи таъсирга нисбатан астатик система дейилади.
Астатик ростлаш системалари учун статик характеристика доимо АРСцисса ўқига параллел тўғри чизиқ орқали тасвирланади (5-расм, б)
Шуни хам таъкидлаш лозимки, бир ростлаш системаси бирон бир ғалаёнли таъсирга нисбатан астатик ва бошқарувчи таъсирга нисбатан статик, ва бунинг тескариси бўлиши хам мумкин.
Демак, вазифа доимий бўлган ҳолда барқарор хатолик катталиги ғалаён катталигига боғлиқ бўлган системалар ғалаён бўйича статик системалар дейилади. Агар барқарор хатолик ғалаён катталига боғлиқ бўлмаса, у ҳолда система 1-тартибли астатик система бўлади. Агар барқарор хатолик ғалаёнли таъсирнинг биринчи ҳосиласига боғлиқ бўлмаса, бундай система 2-тартибли астатик система дейилади.
АРСларнинг келтирилган турлари ва хоссалари асосийлари, лекин уларнинг турли хилларини тўлиқ таърифлаб бера олмайди.
Синов саволлари:
1. АРСнинг ўзига хос жихати нимадан иборат?
2. АРСларни бошқариш вазифасининг мақсадига кўра қандай турларини биласиз?
3. Узлуксиз ва узлукли АРСларга таъриф беринг.
4. Стационар ва ностационар АРСларга таъриф беринг.
5. Детерменик ва стохастик АРСларга таъриф беринг.
6. Статик ва астатик системаларга таъриф беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |