4-маъруза. Ростлаш объектларининг динамик характеристикалари
Маъруза режаси.
1. Ростлаш объектларининг ўтиш характеристикалари.
2. Ўтиш характеристикаларини олиш усуллари.
3. Ўз-ўзини тўғирловчи бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаси.
4. Ўз-ўзини тўғирламайдиган бир сиғимли ростлаш объектлари-нинг ўтиш характеристикаси.
5. Кўп сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристика-лари.
6. Ростлаш объектининг импульс характеристикалари.
Ростлаш системаларининг элемент таркибини, ростлаш қонунини танлаш, ростлаш жараёнининг талаб этилган сифатини таъминлаш кўп жиҳатдан АРС элементларининг ва асосан ростлаш объектининг динамик хусусиятлари орқали аниқланади. Ростлаш объектининг динамик хусусиятларини аниқлаш учун объектнинг ўтиш характеристикаси, импулс характеристикаси, частота характеристикалари каби характеристикаларидан фойдаланилади.
Динамик характеристикалар одатда тажриба натижасида аниқланади. Агар тажриба характеристикаларини олишга имкон бўлмаса АРСнинг ўзини тутишини дифференциал тенглама орқали характеристикалаш орқали тузилган математик моделлаш усулидан фойдаланилади.
Бошланғич шартлар нолга тенг бўлганда киришига бериладиган бирлик поғонали сигналга объектнинг кўрсатадиган реакциясига ўтиш характеристикаси дейилади. Ростлаш объектининг ўтиш характеристикасини олиш учун бирлик поғонали сигнал ростлаш объектига ёки ростлагичга берилиши мумкин.
Ўтиш характеристикаси ўтиш характеристикаси тугаши учун қиймати ва вақт бўйича давомийлиги етарли бўлган таъсир бериш мумкин бўлган синовлар ёки созлаш вақтида олинади. Ўтиш характеристикасининг тугаши деганда ростланаётган параметрнинг стабиллашуви ёки унинг ўзгариш тезлигининг стабиллашиши тшунилади.
Ўтиш характеристикасини олиш усуллари қуйидаги асосий шартларни бажарилишигаорқали амалга оширилади:
- бирлик поғонали таъсир берилишидан олдин ўтиш характеристикаси олинаётган ростланувчи параметрга кўра ростлаш объектининг иш режими стабиллаштирилади;
- ростлаш объекти ва ростланаётган параметр ростлагичи ораисдаги асосий тескари боғланиш узилади;
- таъсирнинг катталиги ростлаш объекти иш режимини бузиш давомийлигининг ишлаб чиқаришдаги имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ростлаш объектига берилаётган таъсир тажриба вақтида мавжуд бўлган тасодифий ғалаёнлардан анча катта бўлиши лозим (одатда бундай таъсир максимал мумкин бўлган таъсирнинг 10% дан кам бўлмаслиги лозим). Мураккаб ростлаш объектлари хар хил таъсир турларида турлича динамик хусусиятга эга бўлганликлари учун ўтиш характеристикалари бошқарувчи ва ғалаёнлаи таъсирларда олинади. Тажриба аниқлик даражаси етарли бўлиши учун камида икки маротаба ўтқазилади.
Берилган вақтда объект ичидаги модда ёки энергиянинг миқдори сиғим дейилади. Сиғим қанчалик катта бўлса, объектга кўрсатиладиган таъсир натижасида ростланувчи катталикнинг ўзгариши шунча паст бўлади. Сиғими катта объектлар кичик сиғимли объектларга нисбатан турғунроқдир.
Объектининг унга берилган таъсирдан сўнг янги барқарор ҳолатга келиш қобилияти ростлаш объектининг ўз-ўзини тўғирланиш хоссаси дейилади. Бир сиғимли бундай объектларнинг ўтиш характеристикалари 6-расмда келтирилган.
Yчиқ
Yчиқ
6-расм .
а) - ғалаёнли таъсирда, б) - бошқарувчи таъсирда.
Бир сиғимли ўз-ўзини ростлаш объектларининг ўзга хос хусусияти Yчиқ параметрнинг ўзгариш тезлиги таъсир берилган вақтидан бошлаб максимал бўлишидир. Ростлаш объектининг динамик хусусиятларини баҳоловчи ўтиш характеристикасининг параметрлари 7-расмда кўрсатилгандек аниқланади:
Та – ростлаш объекти учун тезлаб кетиш вақти. Бу вақт давомида ростланаётган параметр t0 вақт моментидаги ўзининг бошланғич қийматидан таъсир катталигига жавоб берувчи берилган қийматгача доимий максимал тезлик билан ўзгаради.
Y
Yб чиқ
Yбчиқ
7-расм. Ўтиш характеристикасининг таҳлили.
Тезлаб кетиш вақтига тескари бўлган катталик тезлаб кетиш тезлиги деб аталади
Ўз-ўзини тўғирловчи ростлаш объектлари учун ўз-ўзини тўғирлаш (ўз-ўзини созлаш) даражаси ёки коэффициенти тшунчаси киритилган ва бу катталик ростлаш объектига таъсир берилиши тезлиги билан ростланаётган параметр ўзгариши тезлиги боғлиқлигини кўрсатади:
,
охирги ўзгартиришлардан сўнг .
(-) ишораси ўз-ўзини тўғирлаш параметрнинг четлашиши четлашиш сабабини камайтиришга олиб келадиган ҳолда ўринли бўлишини кўрсатади. Ўз-ўзини тўғирлаш коэффициентига тескари катталик ростлаш объекти учун узатиш ёки кучайтириш коэффициенти дейилади:
.
Кучайтириш коэффициенти К ростлаш объекти барқарорлашган ҳолатида аниқланади. Бунда охирга yчиқ. берилган yчиқдан 5% дан кўп фарқ қилмаслиги керак.
Тезлашиш вақти Та нинг ўз-ўзини тўғирлаш коэффициентига нисбати ростлаш объектининг динамик вақт доимийси «Т» ни беради
; .
Т ростлаш объектининг динамик ва статик хусусиятларини эътиборга олади.
Ростланаётган катталикнинг сўнгги қийматига эришиш вақти ўтиш жараёни вақти дейилади. Амалий ҳисоблар учун бу вақт га тенг.
Ўз-ўзини тўғирламайдиган бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаси 8-расмда келтирилган.
а) ғалаёнли таъсир бўлганда
Yчиқ.
Yчиқ.= (t)
б) бошқарувчи таъсирда
Yчиқ.
Yчиқ.= (t)
8-расм. Ўз-ўзини тўғирламайдиган бир сиғимли ростлаш объектларининг ўтиш характеристикаси
Бундай объектлар астатик объектлар сирасига киради. Бундай объектлар динамик хусусиятларини характеристикаловчи асосий параметрлар қуйидагилардир: - тезлашиш вақти, тезлашиш тезлиги .
, агар бўлса ва , агар бўлса. Тезлашиш вақти Та ростлаш объектининг динамик доимийси Тга тенг, ва бунда узатиш коэффициенти при этом ростлаш объектининг К=1 бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |