§ 1. Очиқ цикл бўйича бошқариш принципи
АРC (АБC) ни лойихалаш бир қатор ростлаш (бошқариш) принциплари асосида амалга оширилади. Ростлаш (бошқариш) принциплари бошқарилаётган катталикни берилган қийматдан оғишини бартараф этиш усули билан фарқланади ва АРТларида бошқариш таъсирини ташкил этиш усулини аниқлайди.
Энг содда холда ростлаш (бошқариш) олдиндан белгиланган бошқариш алгоритми асосида амалга оширилади. Бу ростлаш принципига очиқ цикл бўйича ростлаш принципи дейилади.
Ростлашнинг бу принципида бошқариш алгоритми олдиндан белгиланган тизимни ишлаш алгоритми асосида амалга оширилади ва бошқариш таъсирини бажарилиш даражаси назорат қилинмайди (2.2-расм).
2.2-расм. Очиқ цикл бўйича АБС нинг функционал схемаси
Очиқ тизимда бошқариш таъсири тизимнинг кириш элементидан (бошқариш алгиритмини ишлаб чиқариш қурилмаси ва бошқариш қурилмаси) чиқиш элементи (бошқариш объекти) га узатилади.
Очиқ тизимларда тизимнинг чиқишидаги сигнал Й билан киришидаги сигнал Хтоп орасидаги фарқни кам бўлишига тизимнинг конструкцияси ва тизим элементларининг ўзаро мослигини таъминлаш орқали эришилади.
Оғдирувчи (Г,Ф) таъсирлар катта бўлганда, очиқ тизим етарли даражада ишлаш алгоритмини аниқлигини таъминлай олмайди. Камчиликларига қарамасдан очиқ цикл бўйича ростлаш принципли тизимлар кенг қўлланилади, лекин хамма вақт хам алохида ростлаш (бошқариш) принципи сифатда ажратиб кўрсатилмайди.
§ 2. Тойдирувчи таъсир (ғалаён) бўйича бошқариш принципи
Агар ташқи тойдирувчи таъсир катта бўлса, очиқ цикл бўйича ростлаш бошқариш аниқлигини таъминлай олмайди. Бошқариш аниқлигини ошириш учун ташқи таъсирни назорат қилиш ва назорат натижасига нисбатан юзага келган оғишни компенсациялаш мақсадида бошқариш алгоритмига қўшимча (корректировка) қилиш зарурати туғилади.
Тойдирувчи таъсир (юк) буйича ростлашда таъсир (юк)ни қиймати ёки сарфи ўлчанади ва у берилган ёки шартлашилган қийматдан оғганда бошқариш таъсири хосил бўлади. Бундай тизимларда бошқариш очиқ контур орқали амалга оширилади, яъни бошқариш таъсирига нисбатан ростланаётган катталикнинг ўзгариши назорат қилинмайди. Тойдирувчи таъсирнинг қийматини назорат қилиш учун махсус компенсацияловчи канал бўлиб, бу канал орқали ташқи таъсир (юкни қиймати) назорат қилинади.
Мисол сифатида генератор кучланишини автоматик ростлаш тизимини кўриб чиқамиз (2.3-расм). Ўзгармас ток генератори кучланиши:
бу ерда .
2.3-расм. Ўзгармас ток генератори кучланишини
тойдирувчи таъсир бўйича ростлаш тизими:
а-принципиал схемаси; б-функционал схемаси; Rр – ростловчи реастат; uқ, iқ – қўзғатиш чўлғами кучланиши ва ток кучи; УЭ – oълчаш элементи – марказдан қочма регулятор; ИМ – ижро механизми - генарторнинг қўзғатиш чўлғами занжири; Xтоп.- генератор роторининг белгиланган айланишлар тезлиги - nном; XУЭ- генератор роторининг ўлчаш орқали аниқланган айланишлар тезлиги - nя; ΔХ-тойдирувчи таъсир хисобига хосил бўлган фарқ – қўзғатиш чўлғами токи Iқ; U – бошқарувчи таъсир – қўзғатиш чўлғами магнит оқими Фқ; Y-бошқарилаётган катталик – генараторнинг кучланиши Uг.
Агар генератор роторининг айланишлар тезлиги ни ўзгаришини тойдирувчи таъсир сифатида қарасак, юқорида келтирилган формула бўйича қўзғатиш чўлғами магнит оқими Фқ ни роторнинг айланишлар тезлиги нинг ўзгаришига мос равишда шундай ўзгартириш лозимки, генератор чиқишидаги кучланиш қиймати ўзгармаслиги керак. Бунинг учун қўзғатиш чўлғами занжирига қўшимча марказдан қочма регуляторга боғланган ростловчи реастат киритилади. Роторининг айланишлар тезлиги ни ортиши ЭЮК ни ортишига олиб келиши керак, лекин тезликни ортиши қўзғатиш чўлғами магнит майдони ни камайиши билан компенсацияланади. Чунки, ни ортиши ростловчи реастат қаршилигини ортишига сабаб бўлади ва бунинг хисобига қўзғатиш чўлғами токи камаяди ва натижада магнит майдони оқими хам камаяди. Шундай қилиб, марказдан қочма регулятор генертор роторининг айланишлар тезлигига мос равишда ростловчи реастат қаршилигини автоматик ўзгартириб туради.
Агар, генератор кучланиши юк (истемолчи қаршилиги)нинг ўзгариши сабабли берилган қийматдан оғса марказдан қочма регулятор ишламайди ва генератор кучланишини доимийлигини сақламайди. Бунинг асосий сабаби, тойдирувчи таъсир бўйича ростлаш принципи асосида лойихаланган тизим фақат назорат қилинаётган тойдирувчи таъсирга нисбатан бошқариш таъсири ишлаб чиқади.
2.4-расм. Юк бўйича АРТ нинг принципиал (а) ва функционал (б) схемаси:
Q2ўл.-ўлчаш натижаси; Q2ўрн.-идишдаги суюқлик сарфининг ўрнатилган қиймати; ∆X= Q2ўрн.- Q2ўл. идишдаги суюқлик сарфининг ўрнатилган қийматдан оғиши.
Бошқариш объекти юкини назорат қилиш орқали хам ростлашни амалга ошириш мумкин. Масалан, идишдаги суюқлик сатхи баландлигини бир меъёрда (hўрн.) ушлаб туриш талаб қилинсин. Бу ерда бошқариш объекти идишдаги суюқлик, бошқариладиган киймат - суюқлик баландлиги Y=h, тойдирувчи таъсири, яъни юк – идишдаги суюқлик сарфи (G=Q2), бошқарувчи киймат идишга қуйиладиган суюқлик хажми (U= Q1), бошқариш элементи вентель. Объект юкни оғиши бўйича бошқарилаётганлиги учун суюқлик сарфини ўлчаш амалга оширилади. Тизимнинг принципиал (а) ва функционал (б) схемаси 2.4-расмда келтирилган
Бошқариш таъсири суюқлик сарфига нисбатан ишлаб чиқилади, яъни бошқарувчи қиймат тойдирувчи таъсир (юк)нинг функцияси бўлиб, U=U(G), бошқариш масаласи ушбу функцияни топиш орқали ечилади. Бунда Y=Yт=const шарти бажарилиши керак. Бу ерда Yт=hўрн. талаб қилинаётган сув сатхи.
Тойдирувчи таъсир бўйича ростлаш принципи асосида лойихаланган тизимларнинг афзаллиги юкни ўзгаришига тизим реакциясини тезкорлиги, ҳамда бошқариш тизими характеристикаларининг аниқлигини унинг турғунлик холатига таъсир килмасдан туриб яхшилаш мумкин.
Тизимнинг камчилиги қуйидагилар:
- ростлаш жараёни фақат назорат қилинаётган тойдирувчи таъсир ўзгаргандагина юз беради (масалан, идишдаги суюқлик буғланиши ёки идишни бошқа қисмидан суюқлик чиқиб кетиши натижасида суюқлик сатхи пасайиб кетганда хам ростлаш амалга ошмайди);
-тойдирувчи таъсир (юк) ни хар доим хам ўлчаш (назорат килиш) имкони бўлавермайди, хамда бу жараён жуда мураккаб ва қиммат.
Do'stlaringiz bilan baham: |