Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

6. Муҳимлиги бўйича - бир лахзали ва кечиктирилган қарорлар. Бир лахзали 
қарорлар раҳбарда берилган вазиятни ўйлаб кўришга, фикрлашга вақт йўқлигида қабул 
қилинади. Кечиктирилган қарорлар эса ўз вақтида қабул қилинмаган қарорлардир. 
7. Ушбу объектга нисбатан - ташқи ва ички қарорлар. Ташқи қарорлар - юқори 
идоралар томонидан қабул қилинадиган қарорлар бўлса, ички қарорлар бошқариш 
объектининг бевосита фаолияти давомида қабул қилинади. 
8. Мазмун ва пайдо бўлишига қараб - андозали ва ноандозали қарорлар. Андоза бу 
қарор қабул қилиниши процедураси ва унинг таркиби ишлаб чиқилган қарорлардир. 
9. Таъсир сохаси бўйича - умумий ва шахсий . 
Умумий қарорлар-барча жамоага таъсир кўрсатади. Шахсий қарорлар-битта 
гуруҳда, битта участкада, битта бригадада ишлатилади. 


154 
Мажмуавий қарорлар - бу жамоа тавсифига эга қарорлардир. 
Бизга маълумки, қарор муаммони самарали ҳал қилишга қаратилган бўлади. Бунинг 
учун аввало: 
1. Муаммога диагноз қуйилади. 
2. Қарорнинг чегаралари ва меъзони аниқланади. 
3. Имкониятлар аниқланади. 
4. Имкониятлар солиштирилади ва баҳоланади. 
5. Имкониятлардан бири танланади. 
Кенгроқ маънода бошқариш қарорларини қабул қилиш жараѐни қуйидаги 
босқичларни ўз ичига қамраб олади: 
1. Информация йиғиш. Зарурий маълумотларни йиғиш орқали муаммога, масалага, 
қарор қабул қилиш муҳитига аниқлик киритилади. 
2. Информацияни кераксиз маълумотлардан тозалаш. 
Нозарур информация қарор қабул қилувчиларни асосий йўналишдан чалғитади. 
3. Қарорни турли лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Шаклланган муаммога (масалан, 
чекланган ресурсларни тақсимлаш)га нисбатан турли нуқтаи-назарларнинг мавжудлиги 
қарорнинг турли лойиҳаларини ишлаб чиқишни тақозо этади. 
4. Лойиҳаларни солиштирма таҳлил қилиш. Турли нуқтаи-назарларни умумий 
махражга келтириш учун лойиҳалар солиштирилади. Амалда бундай жараѐн мажлислар, 
йиғилишлар кўринишида рўй беради. 
5. Ҳал қилувчи танлов - лойиҳалардан бирини танлаш жараѐни. Бу босқич қарор қабул 
қилиш жараѐнида муҳим ҳисобланиб, унда раҳбар ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. 
6. Қарорни жойларга етказиш. Қарорни унинг таъсир доираси (чегаралари) асосида
жойларга етказиш ва унинг ижрочиларида маъсулиятни шакллантириш раҳбарларнинг 
бошқариш санъатини қай даражада эгаллаганликларига боғлиқ. 
7. Қарорни бажарилишини назорат қилиш. Қарорни жойларга етказиш билан қарор 
қабул қилиш жараѐни тугалланган ҳисобланмайди. Ушбу жараѐн муаммо ҳал бўлганда ѐки 
масала ечилгандагина тугалланади. Назорат қилиш эришилган натижаларни стандартлар 
(қарордаги кўрсаткичлар) билан солиш тиришни, баҳолашни назарда тутади. 
Қарорлар муҳокама ѐки раҳбар интуицияси асосида қабул қилиниши мумкин.
Қарорларнинг самарадорлигига раҳбарларнинг ҳарактерлари, масалаларга ѐндошишлари, 
муҳитга аниқлик киритувчи информациянинг миқдори ва сифати бевосита таъсир 
кўрсатадилар.
масала 
ѐки
муаммога 
тегишли 
информацияни 
йиғиш 
информация-ни 
кераксиз 
маълумотлардан 
тозалаш
қарорни 
турли 
лойиҳаларини 
ишлаб чиқиш 
лойиҳаларни 
муҳокама
қилиш 
Ҳал 
қилувчи 
Танлов
қарорни 
жойларга 
етказиш 
Бажарилиши-ни 
назорат қилиш 
натижа
қониқарли 
Йўқ
ҳа 
Ушбу 
масала 
ѐки 
муаммо бўйича қарор қабул 
қилиш жараѐни якунланди 


155 
Бошқариш қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш технологияси. 
Қарорни бажарувчиларга маълум қилишгандан кейин уни бажарилишини назорат 
қилиш ва текшириб бориш керак. 
Назоратни ташкил қилишда топшириқни бажарувчилар орасида масалаларни аниқ 
ифодалаш ва тақсимлаш зарур. Назоратни самарадорлиги бажарувчиларга асосланган ва 
аниқ топшириқ бериш ҳисобига эришилади. Бажаришни назоратини ташкил этишда энг 
муҳим шарт қарорни бажарилишига ҳолисона баҳо беришдир. Кўплаб корхона ва 
ташкилотлар қарорни, буйруқ ва фармойишни бажарилишини назоратини картотекалар 
ѐрдамида ҳамда ЭҲМ ѐрдамида амалга оширадилар. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish