Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet129/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Бюджет - солиқ сиёсатининг реал алмаштириш курсларига таъсири
Импортдагиўзгаришларнингэ кспортгатаъсири

4-чизма. 5-чизма.


Аммо, у мувозанатли реал валюта курсини оширади ва ташқи савдо миқдорини камайтиради. Соф экспорт ўзгармаган бўлса ҳам B нуқтадаги экспорт ва импорт ҳажми А нуқтадаги экспорт ва импорт ҳажмидан кам бўлади. Импортга чеклашларни жорий қилиш ички нархлар даражаси (Pd)нинг ошишига олиб келади.
Шунинг учун ҳам узоқ даврда номинал валюта курси (Еn) нархлар ошишига тенг тарзда камаяди. Натижада, ўсган мувозанатли реал валюта курси Е2 нуқтада барқарорлашади, яъни соф экспорт камайиши ортидан Е1 нуқтага қадар пасаймайди. Баҳолар даражасининг кўтарилишига жавобан номинал валюта курсининг пасайиши сотиб олиш қобилияти паритетини тиклайди.


Қисқача хулосалар


Тўлов баланси – мамлакатнинг дунёнинг бошқа давлатлари билан бўлган савдо ва молиявий операциялари акс эттирилган ҳужжат. У икки қисмдан, жорий операциялар ва капитал ҳаракати балансидан ташкил топган.
Савдо баланси мамлакатнинг жорий ташқи савдо операциялари бўйича тушумлар ва харажатларни акс эттиради. Мамлакат экспорти унинг импортидан кўп бўлса жорий операциялар баланси мусбат қолдиқли бўлади.
Жорий операциялар балансидаги ўзгаришлар ички ишлаб чиқариш ва ўз навбатида ички бандлилик билан боғлиқ.
Капитал ҳаракати баланси активларни сотиш ва сотиб олиш бўйича барча халқаро битимларни характерлайди. Активларни сотиб олиш хорижий валютанинг чиқиб кетишини, сотиш эса кириб келишини англатади.
Ҳар қандай халқаро битимлар тўлов балансида икки бир-бирини мувозанатловчи ёзув кўринишида қайд этилгани учун ҳамжорий операциялар баланси ва капитал ҳаракати баланси қолдиқлари 0га тенг бўлади.
Тўлов баланси тақчиллиги расмий захираларнинг қисқариши ҳисобига қопланса унинг актив сальдоси расмий захираларнинг ўсишига олиб келади.
Қайд этилмаган валюта курси шароитида тқлдов баланси валюта курсининг ўзгариши ҳисобига мувозанатлашади.
Миллий валютаси жаҳон иқтисодиётида захира валютаси ҳисобланмайдиган мамлакатлар Марказий банкларидан расмий валюта заҳираси чекланганлиги туфайли тўлов балансининг узоқ

муддатли тақчиллиги бу резервларнинг сарфлаб бўлинишига олиб келади. Бундай ҳолларда тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солинади.
Қайд этилган валюта курси тизимида тўлов балансини тартибга солиш учун ташқи савдо сиёсати, пул кредит ва фискал сиёсат воситаларидан фойдаланилади.
Жаҳон валюта тизими-халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир.
Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобиляти тушунилади. Эркин конвертирланадиган валюта– бу, амалдаги курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Европа ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар, Япониялар валюталарини киритиш мумкин.
Давлат валюта курсларини барқарорлаштириш учун валюта бозорига таъсир қилишнинг расмий захираларни тартибга солиш, савдо сиёсати, валюта назорати ва ички макроиқтисодий тартига солиш каби усулларидан фойдаланади..
Валюта курси мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирлигида ифодаланган баҳосидир.
Эркин тебранувчи валюта курси талаб ва таклиф асосида аниқланади.
Қайд этилган валюта курси – хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг баҳоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир қилмайди.
Харид қобилияти паритети концепциясига кўра валюта курси доимо турли мамлакатларда баҳолар даражасининг ўзгариши натижасида келиб чиқадиган фарқни қоплаш учун зарур бўлган даражада ўзгаради
Валюта таклифининг қисқариши унинг реал алмаштириш курсини оширади.
Импортга тариф ёки квоталар жорий қилиш сиёсати соф экспортнинг ошишига олиб келади
. Натижада мувозанатли реал валюта курси ошади, миллий маҳсулотлар қимматлашади ва соф экспорт камаяди.
Мамлакат ички бозорини чет эл рақобатчиларидан ҳимоя қилиш мақсадида олиб бориладиган протекционистик у мувозанатли реал валюта курсини оширади ва ташқи савдо миқдорини камайтиради. Валюта курсларининг ўзгаришига, шунингдек бир қатор ташқи ва ички омиллар ва улар ўртасидаги нисбат таъсир кўрсатади.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish