2
1
Q
0
Долларнинг қиймати
Долларга бўлган талабнинг камайиши D тўғри чизиғида берилган. Бу шуни кўрсатадики, агарда доллар ўзбекистонликлар учун арзон бўлса, америка товарлари ҳам улар учун арзон бўлади ва бу, ўз навбатида, уларнинг америка товарларига бўлган талабини оширади.
Долларнинг таклифи (S) камайса, сўмда белгиланган долларнинг қиймати ошади (яъни, долларда белгиланган сўмнинг қиймати пасаяди). Бундай вазиятларда америкаликлар кўпроқ ўзбек товарларини сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Чунки, сўмнинг долларга нисбатан қиймати пасайса, у ўз навбатида ўзбек товарларининг нархи ҳам пасайганини билдиради ва оқибатда кўпроқ ўзбек товарларини сотиб олиш имкони пайдо бўлади.
Ўзбек товарларини сотиб олиш жараёнида уларАҚШ долларини валюта бозорига олиб чиқади, чунки, ўзбек товарларини сотиб олиш учун долларни сўмга алмаштиришади. Долларга бўлган талаб ва таклифнинг кесишган нуқтаси долларнинг сўмдаги қийматини билдиради.
Агарда, долларнинг сўмдаги қиймати ошса, сўм қийматининг пасайганлигини ёки қадрсизланганлигини кўрсатади. Аксинча, агарда долларнинг сўмдаги қиймати пасайса, сўм қийматининг ошганлигини ёки сўмнинг қимматлашганлигини кўрсатади. Бир бирлик хорижий валютани сотиб олиш учун кам миқдорда миллий валюта сарф қилиш миллий валютанинг қимматлашувини билдиради. Агарда, долларга нисбатан сўм қадрсизланса, доллар сўмга нисбатан қимматлашади.
Қайд этилган валюта курси – бу, хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг баҳоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши бевосита таъсир қилмайди.
Қайд қилинган валюта курси тизими тарафдорлари таъкидлайдиларки, ундан фойдаланиш халқаро савдо ва молия билан боғлиқ бўлган таҳлика ва ноаниқликни камайтиради. Қайд қилинган валюта курсларини қўллаш ўзаро фойдали савдо ва молиявий операциялар ҳажмини кенгайтиришга олиб келади. Аммо, қайд қилинган валюта курслари тизимининг ҳаётга лаёқатлилиги ўзаро алоқалар жараёндаги икки шароитга боғлиқ:
заҳираларнинг мавжудлиги;
ўз ҳажми бўйича сезиларсиз камёблик ёки тўлов баланси активларининг тасодифий вужудга келиши. Катта ва доимий камёбликлар мамлакат захираларини йўққа чиқариши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, валюта курсларининг талаб ва таклиф таъсири остида шаклланиш даражаси, ўз-ўзича курслар ўртасидаги нисбатларга таъсир этувчи реал жараёнларни аниқлаб бера олмайди. Чет эл валюталарига талаб ва таклифга, демак, валюта курсларига мамлакатдаги ҳам ички ва ҳам ташқи иқтисодий муносабатлар мажмуи бевосита ёки билвосита таъсир
кўрсатади.
Валюта курсларининг ўзгаришига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Уларни қисқача қараб чиқамиз:
Истеъмолчилар дидининг бошқа мамлакат буюмларига нисбатан ўзгариши.
Турли мамлакатларда даромадлардаги нисбий ўзгаришлар.
Баҳодаги нисбий ўзгаришлар.
Нисбий реал фоиз ставкалари. Фараз қиламиз, АҚШ инфляцияни қувиб ўтиш мақсадида
« қиммат пул» сиёсатини амалга ошира бошлайди. Натижада, реал фоиз ставкалари (инфляция суръатини ҳисобга олиб ўзгартирилган (корректировка қилинган) фоиз ставкалари) АҚШда бошқа мамлакатлар, масалан, Буюк Британияга қараганда кўтарилади. Британиялик жисмоний шахс ва фирмалар ишонч ҳосил қиладики, АҚШ молиявий воситаларни қўйиш учун жуда жозибадор ва қулай жойга айланади. Америка молиявий активларига талабнинг бу кўпайиши Англия фунти таклифининг кенгайганлиги ва шу сабабли доллар қиймати ўсганлигини билдиради.
Спекуляция.
Доллар курси пасайиши, фунт курси эса, аксинча кўтарилиши тўғрисидаги прогнозлар натижасида долларни ушлаб турувчилар уларни фунтга айлантиришга ҳаракат қилади ва шу билан фунтга бўлган талабни оширади. Бу алмашиш, доллар курсининг пасайишини ва фунт курсининг ошишини келтириб чиқаради.
Ўтиш даври иқтисодиётида хорижий валютага спекулятив талаб ошиши Марказий Банкларни қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки расмий валюта заҳиралари бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов баланси тақчиллигини ҳам ички спекулятив талабни қондириш учун етарли бўлмаслиги мумкин.
Валюта алмашинув курсини тартибга солиш бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўлидир.
Номинал ва реал валюта курслари ўзаро фарқланади. Номинал валюта курси валюталарнинг алмашинув курси дейилади. Юқорида биз айнан номинал валюта курси ҳақида фикр юритдик.
Реал валюта курси икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг нисбий баҳосидир.
Реал валюта курси бир мамлакат товарлари бошқа мамлакат товарларига алмашиши мумкин бўлган нисбатни кўрсатади, шу туфайли у савдо шароити ҳам деб юритилади.
Номинал ва реал валюта курслари ўртасидаги нисбат қуйидаги кўринишга эга.
Er En Pd
Pt
Бу ерда : Еr – реал валюта курси; Еn - номинал валюта курси ;
Рd – миллий валютада кўрсатилган ички баҳолар даражаси (индекси);
Рt – хорижий валютада кўрсатилган чет элдаги баҳолар даражаси (индекси).
Ҳар иккала мамлакатдаги баҳолар даражаси (индекси) бир хил базис йилга нисбатан берилган. Реал валюта курсининг кўтарилиши (пасайиши) бу мамлакат товарлари рақобатбардошлигининг пасайганлиги (ошганлиги) тўғрисида гувоҳлик беради.
Пул нафақат муомала ёки тўлов воситаси, балки жамғариш воситаси ҳам ҳисобланади. Ифляция шароитида жамғариш воситаси сифатида миллий валютадан эмас, балки хорижий валютадан фойдаланилади.
Валюта бозори, депозитлар (қўйилмалар) ва қимматбаҳо қоғозлар бозори билан бевосита алоқага эга. Бунда асосан фоиз меъёрлари асосий аҳамиятга эга. Агарда, фоиз меъёрлари баҳолар ўсишини қопласа, мижозлар эса молия институтларига ишонч ҳосил қилишса, жамғарма бозори
валюта бозорига асосий рақобатчи бўлиши мумкин. Кўпгина мамлакатларнинг статистик кузатишларидан шу маълум бўлганки, депозитлар ва қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги операциялар ўсиши билан, валюта бозорларига истеъмолчилар томонидан бўладиган таъсир ўз- ўзидан камаяди.
Сармоячилар қандай қилиб бўлса ҳам ўзларининг вақтинча бўш турган ресурсларидан унумли фойдаланиш ва шунингдек, нафақат ўз ресурсларидан, балки хориж активларидан ҳам фойдаланиш йўлларини излашади. Чунки, жаҳон молия бозорининг асосий қисмини капитал активлар ташкил этади.
Агарда, депозит ставкалари ошса, пул оқими валюта курсининг ошишига олиб келади. Хорижий сармоядорлар учун, яъни, ушбу мамлакат депозитига ўз сармояларини қўйишни хоҳловчилар учун уларнинг валюталари фоиз ставкаларидан келадиган фойдадан кўра қимматлироқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |