Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet137/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

1-жадвал.


Иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби8

Иқтисодий назариянинг масалалари

Иқтисодий назариянинг бўлимлари

Микроиқтисодиёт

Истеъмолчилар бозордаги талаб ҳажми ва таркибини қандай белгилайдилар?
Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва усулларини қандай аниқлашади?
Бозор баҳоси қандай ташкил топади? Милдлий даромад қандай тақсимланади?
Давлат ишлаб чиқариш омилларини тармоқлараро тақсимлаш ва миллий даромадни индивидлараро тақсимлашда иштирок этиши керакми?

Истеъмолчи талаби назарияси

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва таклиф этиш назарияси




Тармоқ ва умумий иқтисодий мувозанат назарияси
Ишлаб чиқариш омиллар баҳосини шакллантириш назарияси

Ижтимоий фаровонлик назарияси



Макроиқтисодиёт

Миллий даромад миқдорини нима белгилаб беради?
Пул нима ва унинг роли қандай?
Баҳолар даражаси нима ва унинг динамикасини қайси омиллар белгилаб беради?
Бандлик даражасини нима белгилаб беради? Иқтисодий конъюктура ўзгаришларинни қайси омиллар белгилаб беради?
Барқарор иқтисодий ўсишнинг шартлари қандай?
Мамлакатнинг иқтисодий конъюктурасига ташқи дунё қандай таъсир кўрсатади?
Давлат барқарор иқтисодий ўсишга эришишни қандай таъминлаши мумкин?

Статик макроиқтисодий мувозанат назарияси

Пул назарияси Инфляция назарияси


Иш билан бандлилик назарияси. Иқтисодий даврлар назарияси

Иқтисодий ўсиш назарияси


Тўлов баланси ва валюта курси назарияси




Давлатнинг барқарорлаштириш сиёсати назарияси

масалалар рўйхати микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт фанлари предметларини яхшироқ фарқлаб олишга ёрдам беради. Нисбатан мустақил бўлган бу икки фаннинг иқтисодий ҳодисалар ва қонуниятлар тўғрисидаги хулосалари бир бирини тўлдириб туради..
Уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектлари ҳисобланидилар.


8Тарасевич Л.С., Гребников П.И., Лусский А.И. Макроэкономика:Учебник.- 6-е изд. , испр. и доп. –М.: Высшее образование», 2006, 14-с.
Бу субъектлар орасида давлатнинг роли баҳсли масала ҳисобланиб келмоқда. Кейнсчилар бозор тизими механизмларининг иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлашга доим ҳам қодир эмас ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви зарур деб ҳисоблашишса иқтисодий назариянинг классик мактаби намоёндалари бундай аралашишга қарши фикрлар билдиришади.
Бугунги кунга келиб кўпчилик мамлакатларда давлатнинг иқтисодиётдаги роли сезиларли даражада катта эканлигини ҳисобга олсак, давлатнинг иқтисодий ривожланиш стратегиясини белгилаш, бозор механизмларига путур етказмаган ҳолда иқтисодиётни тартибга солиши муҳим эканлигига иқрор бўламиз. Давлат макроиқтисодиётнинг бошқа субъектлари ҳатти-ҳаракатини белгиловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадида, ўз тасарруфида мавжуд бўлган воситалар орқали уларни йўналтириб туради. Бу воситалар эса фискал (бюджет-солиқ) ва монетар (пул-кредит) сиёсатдир. Хулоса қилиб айтганда макроиқтисодиёт фани алоҳида мамлакатда иқтисодий сиёсатнинг ва жаҳон хўжалик алоқаларини ташкил этишнинг назарий асоси ҳисобланади.


      1. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари


Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усулларига илмий мавҳумлашиш, анализ ва синтез, дедукция, индукция, статистик кузатув, иқтисодий математик моделлаштириш усуллари киради. Жуда мураккаб тизим ҳисобланган миллий иқтисодиётни тадқиқ қилиш ўзига хос усуллардан фойдаланишни талаб этади. Сон-саноқсиз фактларни, минглаб кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиш ва улар борасида илмий асосланган хулосалар чиқариш ўта қийин вазифадир. Шу сабабли ҳам макроиқтисодиёт фанида агрегат катталиклардан
фойдаланишга асосланган тадқиқит усулларидан фойдаланилади.
Агрегатлаш, яъни бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни ягона макроиқтисодий кўрсаткич ёки категорияга умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади. Агрегат кўрсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. Макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади. Давлат облигациялари бўйча фоиз ставкалари, Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларининг кредитлар учун белгилаган фоиз ставкалари каби капитал учун тўлов ставкалари умумлаштирилиб уларнингт ўртача миқдори бозор фоиз ставкаси деб юритилади ва макроиқтисодий таҳлил жараёнида бу агрегат кўрсаткичдан фойдаланилади.
Макроиқтисодий таҳлилда асосий тадқиқот усули макроиқтисодий жараёнларни агрегат кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий математик моделлаштиришдир.
Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб-оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди.
Бунга ялпи талаб-ялпи таклиф (AD-AS) моделини, Кейнс хочини, Филлипс эгри чизиғини, IS-LM моделини, иқтисодий ўсишнинг Домар, Харрод ва Солоу моделларини и келтириш мумкин. Бу моделларни бир вақтнинг ўзида ҳам график кўринишда, ҳам алгебраик формула кўринишида тасвирлаш мумкин . Алгебраик формулалар каби макроиқтисодий моделлар ўам икки, уч ёки бундан кўп ўзгарувчили бўлиши мумкин.
AD-AS моделида ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмларининг баҳоларнинг умумий даражаси динамикаси таъсирида ўзгариши ва макроиқтисодий мувозанатга эришиш механизми ўрганилса, Филлипс эгри чизиғи ёрдамида ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик тадқиқ қилинади.
Юқорида санаб ўтилган моделлар барча мамлакатлар иқтисодиётини таҳлил қилишда қўлланаверади. Аммо уларда келтирилган эмпирик коэффицентлар, турли иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги хусусияти бир мамлакатда иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. Ҳар қандай макроиқтисодий моделда, у қанчалик содда ёки мураккаб бўлмасин, маълум
даражада мавҳумликка йўл қўйилади. Масалан, макроиқтисодий таҳлил давомида миллий иқтисодиёт баъзан ёпиқ иқтисодий тизим, яъни ташқи иқтисодий алоқалари мавжуд бўлмаган “ёпиқ иқтисодиёт” деб қаралади. Амалдва эса барча мамлакатлар ташҳи дунё билан иқтисодий алоқаларга эга, яъни “очиқ иқтисодиёт”га эга. Ҳеч бир модел иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликларни тўла-тўкис қамраб олмайди. Шунга қарамасдан макроиқтисодий моделлардан фойдаланиш энг муҳим иқтисодий қонуниятларни аниқлаш, қабул қилинадиган турли иқтисодий қарорларнинг олиниши мумкин бўлган кўп вариантли натижаларини олдиндан аниқлаб олиш, макроиқтисодий сиёсатнинг турли йўналишларини мувофиқлаштириш имконини беради.
Макроиқтисодий моделларда ташқаридан белгиланадиган, яъни моделда тайёр катталик сифатида қабул қилинадиган экзоген ўзгарувчилар ҳамда моделни ечиш натижасида топиладиган ички-эндоген ўзгарувчилар фарқланади. Бир моделда экзоген ҳисобланган ўзгарувчи (кўрсаткич) иккинчи модел учун эндоген ҳисобланиши мумкин.
Тарихда маълум бўлган биринчи макроиқтисодий модел мавзунинг биринчи саволида қайд этилган “ Кенэ жадвали” ҳисобланади. Бу моделда
Ф.Кенэ миллий иқтисодиёт амал қилишини уч синфнинг- 5 млрд. франк қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи деҳқонлар, жами 2 млрд. франк турадиган буюмлар ясашадиган ҳунармандлар ва 2 млрд. франк рента олишадиган ер эгаларининг ўзаро алоқалари сифатида тасвирлайди. Кенэ моделига кўра ер эгалари олган 2 млрд. франк ер рентасининг 1 млрд. франкини қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишга, қолган 1 млрд. франкини эса ҳунармандчилик буюмларини сотиб олишга сарфлайдилар.
Ҳунармандлар деҳқонларга 1млрд. франклик буюмларини сотадилар ва деҳқонлардан ўзлари эга бўлган 2 млрд. франкнинг 1млрд франкига озиқ овқат маҳсулотлари, қолган 1 млрд. франкига эса ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом-ашё сотиб оладилар.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish