Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet35/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Вертикал ёки классик кесмада иқтисодиёт тўлиқ бандлик шароитига ёки ишсизликнинг табиий даражаси шароитига эришган вазиятни кўрамиз. Иқтисодиёт эгри чизиқнинг бу кесмасида ўзининг ишлаб чиқариш потенциали даражасида бўлади. Бу шуни билдирадики, баҳоларнинг ҳар қандай ошиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига олиб келмайди. Чунки, иқтисодиёт тўлиқ қувватда фаолият кўрсатаяпти. Тўлиқ бандлик шароитида айрим фирмалар бошқа фирмаларга нисбатан ресурсларга юқорироқ баҳоларни таклиф этиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ҳаракат қилади. Аммо, бундай ҳолатда айрим фирмаларнинг ресурслар ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши, бошқалари учун йўқотишга олиб келади. Натижада бу маҳсулотлар баҳоси ошиши мумкин, лекин ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми ўзгармай қолади.
Классик назарияда ялпи таклифни таҳлил қилиш қуйидаги шартларга таянади:
-ишлаб чиқариш ҳажми фақатгина ишлаб чиқариш омилари ҳажмига ва технологияларга боғлиқ ва баҳолар даоажасига боғлиқ эмас;
-ишлаб чиқариш омиллари ва технологияларда ўзгариш секинлик билан рўй беради;
-иқтисодиёт тўлиқ бандлик шароитида амал қилади, яъни ишлаб чиқариш ҳажми потенциал даражага тенг;
-баҳолар ва номинал иш ҳақи ўзгарувчан, уларнинг ўзгариши бозорларда мувозанатни таъминлаб туради.
Оралиқ кесма – ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ўсиши нархлар даражасининг ўсишига мос равишда ўсиб боради. Нима учун? Чунки, иқтисодиётнинг пасайиш ҳолатидан тўлиқ бандликка ўтиши нотекс ва турли вазиятларда рўй беради. Масалан, айрим тармоқларда ресурсларнинг етишмаслигига дуч келинса, бошқа тармоқларда ҳозирча ортиқча ресурслар мавжуд бўлади. Шунингдек, улар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун янги асосий воситалар сотиб олиш ва малакасиз мутахассислардан фойдаланишига тўғри келади. Бу эса маҳсулотлар

бирлигига кетадиган харажатларнинг ошишига ва натижада баҳолар даражасининг ўсишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиши ёки камайиши баҳога боғлиқ бўлмаган омиллар ҳисобига ҳам рўй бериши, бу омиллар эса ялпи таклиф эгри чизиғини ўнг ёки чап томонга силжитиши мумкин. Баҳога боғлиқ бўлмаган омилларниг хусусияти шундаки, улар маҳсулот бирлигига кетган харажатларга бевосита таъсир қилади ва шу орқали жами таклиф эгри чизиғининг силжишига сабаб бўлади.
Бу омилларга технологиялардаги ўзгаришлар, ишлаб чиқариш омиллари миҳдорининг ўзгариши, ресурслар баҳоларининг ўзгариши, фирмаларни солиққа тортишдаги ўзгаришлар бошқалар киради.



    1. Download 1,16 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish